Оhangaron shahar hokimligi
3.68K subscribers
38.5K photos
2.47K videos
67 files
8.63K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Семинар
#Маҳалла_маънавият_қўрғони

Оҳангарон шаҳридаги мусиқа мактабида Президентимизнинг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида "Маҳалла-маънавият қўрғони" дастури доирасида амалий семинар ташкил этилди
.

✔️Тадбир аввалида шаҳар ҳокими А.Эшонқулов сўз олиб, ёшларга берилаётган имкониятлар, маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳақида гапириб ўтди.

📖Шунингдек, Халқаро Ислом Академияси доценти, тарих фанлари номзоди Р. Ўразованинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" китобининг мазмун-моҳияти тўғрисида маърузаси иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Семинар сўнгида истеъдодли ёшлар ва театр жамоалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага манзур бўлди.

@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов

🔖Маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари учун очиқ танлов эълон қилинди!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоли вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Ҳудудлар кесимида вакант лавозимлар билан танишинг:

▪️ Қорақалпоғистон Республикаси
▪️ Андижон вилояти
▪️ Бухоро вилояти
▪️ Жиззах вилояти
▪️ Қашқадарё вилояти
▪️ Навоий вилояти
▪️ Наманган вилояти
▪️ Самарқанд вилояти
▪️ Сирдарё вилояти
▪️ Сурхондарё вилояти
▪️ Тошкент вилояти
▪️ Фарғона вилояти
▪️ Хоразм вилояти
▪️ Тошкент шаҳри

▪️Оҳангарон шаҳри

▶️ Номзодлар vacancy.argos.uz сайтидан рўйхатдан ўтишлари, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 15 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

каналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Маънавият
#Ёшлар
#Заковат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 4 сектор раҳбари А. Мўминов ташаббуси билан Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда Давлат солиқ инспекциясининг тадбирлар залида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.

♻️Беллашувда Қўрғон, Бирлик, Янгиобод ва Навбаҳор мфй ёшлари ва ёшлар етакчиларидан иборат сараланган жамоалар ўзаро беллашдилар.

❇️Билимлар беллашувида 1-ўринни Янгиобод мфй
2-ўринни Бирлик мфй
3-ўринни Қўрғон мфй
4-ўринни Навбаҳор мфй ёшлари эгаллашди.

❇️Ғолиблар 4 сектор раҳбари-А.Мўминов, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова томонидан қимматбаҳо совғалар, китоблар ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Байрамга_туҳфа
#Маънавият

❇️ Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида фаолият олиб бораётган маънавият жамоалари, ташкилот ва таълим муассасаларининг маънавиятчилари, "Маърифат" тарғиботчилари гуруҳи аъзоларини Ўзбек Давлат драма театрида Чингиз Айтматов асари асосида саҳналаштирилган "Жамила" спектакли намойишига таклиф этдилар.

Театр жамоаси томонидан ҳавола этилган ушбу саҳнa кўриниши барча меҳмонларга хуш кайфият ва кўтаринки руҳ бағишлади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси.

https://t.iss.one/ohangaronshahar