Оhangaron shahar hokimligi
3.61K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#фахр

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Андижон вилоятида ўтказилган «Yoshlar forumi Andijon-2021» форумида Оҳангарон шаҳар Ёшлар Технопарки ўқувчиси Муҳаммадқодир Норбоев "Робототехника" йўналиши бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллади.

🏆Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими М.Норбоевни ғалаба билан табриклаб, келгусида янада юксак марраларни эгаллашига умид билдирди.

👉
@ohangaronshahar
#фахр

МУКОФОТ МУБОРАК!

Тошкент вилояти ҳокими соврини учун Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада Оҳангарон ўғлони Шунқор Абдурасулов Республикамизнинг турли худудларидан ташриф буюрган 128 нафар боксчи орасидан 60 кг. вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритди🥇

🥊мураббий: Мадисманов Улуғбек

@ohangaronshahar
#ташаббус_2021
#фахр

🏆Оҳангарон шаҳар тадбиркорлари Қўйи Чирчиқ туманида Президент соврини учун ўтказиладиган "Ташаббус-2021" кўрик танловининг вилоят босқичида фаол иштирок этиб, фахрли ўринга сазовор бўлишди.

🥇Оҳангарон шаҳридаги "TREND TEX" МЧЖ корхонаси раҳбари Исаев Улуғбек “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.

👉каналга уланиш
#фахр

💫17 ёшли Алишерова Зохидабону Оҳангарон шаҳар Турмон Юсупов 27-уйда яшайди. Шаҳар 1- умумтаълим мактабини тугатиб, Тошкент шаҳри "International House Tashkent lyceum"да ўқишни давом эттирган.

🎓Мазкур лицейни тамомлаб 10дан ортиқ хорижий олий ўқув юртларга онлайн имтиҳон топширди ва барчасига қабул қилинди. Аввало ушбу ҳамшаҳримизни ютуқлари билан табриклаб, ота-онасига ҳам ташаккуримизни билдирамиз.

@ohangaronshahar
#ташаббус_2021
#фахр
#онлайн

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Ташаббус-2021" кўрик танловида Оҳангарон шаҳрида фаолият юритувчи "TREND TEX" МЧЖ корхонаси раҳбари Исаев Улуғбек вилоят босқичида фаол иштирок этиб, “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллаган эди.

Айни дамда Республика Ёшлар ижодиёт саройида "Ташаббус-2021" кўрик танловининг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

@ohangaronshahar
#фахр
#кубок
Кеча Чирчиқ шаҳрида Тошкент вилоят прокурор кубоги учун Хотин-қизлар спорт фестивали ўтказилди.

Фестивалда Оҳангарон шаҳар иштирокчилари сузиш буйича фахрли 3-ўринни эгаллашди.

Шаҳар тарғибот гурух раҳбари Бибигул опа Бакараева Энг ёши катта иштирокчи номинацияси билан вилоят ҳокими ва прокурорининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

@ohangaronshahar
#фахр
#спорт

Мамлакатмизда "30 июнь - Ёшлар куни" муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирларида Оҳангарон шаҳар 3-сектор ёшлари фаол иштирок этиб, 100 метрга югуриш, волейбол спорт тури буйича 1-ўринни ва футбол тури буйича фахрли 2-ўринни эгаллади.

@ohangaronshahar
#фахр
#спорт

Бирлашган араб амирлиги
Дубай шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида Ёшлар ўртасида бокс бўйича 52 кг вазн тоифасида иштирок этган Феруза Казокова фахрли 1-ўринни эгаллади.

Феруза иккинчи бор Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, давлатимиз байроғини баландга кўтармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Феруза Казокова
Оҳангарон шаҳар спорт мактаби тарбияланувчиси бўлган, ҳозирда Олимпия заҳиралари коллежи ўқувчиси.

👉каналга уланиш
#фахр

Оҳангарон шаҳар "Бўстон" маҳалласида истиқомат қилувчи 17 ёшли Зоҳида Алишерова ўнлаб хорижий олийгоҳлар талабаси бўлган эди. Айни пайтда З.Алишерова Янги Ўзбекистон университетида давлат гранти асосида таҳсил олмоқда.

Шу билан бирга З.Алишерова "HARVARD ENGLISH SCHOOL" ўқув марказида ўзи каби илмга чанқоқ ёшларга инглиз тилидан сабоқ бермоқда.

З.Алишерованиниг юқори натижаларга эришишида ўқитувчилари, устози ва меҳрибон онаси Барнохон Мадаминовага миннатдорчилик билдириб, келгусидаги ютуқларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

👉каналга уланиш
#фахр

Феруза учинчи бор Осиё чемпиони бўлди

Бугун шаҳримиздаги спорт мактабида бокс бўйича уч карра Осиё чемпиони бўлган ҳамшаҳримиз Феруза Казаковани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов чемпионни табриклар экан, спортдаги ютуқлари давомли бўлишини тилади. Тадбирда чемпион шаҳар ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди. Шунингдек, Ферузага тез кунда ҳокимлик томонидан янги хонадон калитини топшириш вада қилинди.

Шу ўринда Феруза ҳақида қисқача маълумот: У спортнинг бокс тури билан 9 ёшидан шуғулланиб келади. Феруза илк бор 2019 йилда Ўзбекистон чемпиони сўнгра БААда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қатнашиб олтин медални қўлга киритган, 2021 йил БААнинг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида иккинчи бор биринчиликни эгаллаб олтин медалга сазовор бўлди. Жорий йилнинг 20-30 январь кунлари Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида учинчи бор олтин медаль соҳибасига
айланди.

👉каналга уланиш
#фахр

“Jetkundo” спорт туридан 18-22-феврал кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида Оҳангарон шаҳар БЎСМ мураббийи Б.Абсаломов шогирдлари фахрли ўринларни эгаллаб, диплом ва медаллар билан тақдирланди.

@ohangaronshahar
#фахр

Дурдона — энг зўр курашчи бўлди

🤼‍♀️Оҳангарон шаҳар 2-сектор ҳудудидаги "Хонобод" МФЙда яшовчи Абдужаббарова Дурдона Абдушукур қизи шу йилнинг 25-28 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатида фахрли 2-ўринни эгаллади, шунингдек, "Энг зўр курашчи" номинацияси ғолиблигини ҳам қўлга киритди.

Бунга қадар, Дурдона ёшлар ўртасида кураш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ҳам фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига грант асосида қабул қилинганди.

@ohangaronshahar
#фахр

2021 йилги жаҳон чемпионати ва ҳарбий спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида совриндор бўлган боксчилар ҳамда уларнинг мураббийлари тақдирланишди.

Уларнинг орасида шаҳримиз ўғлони Шунқор Абдурасулов ҳам бор.

@ohangaronshahar
#Фахр

Бекмирза ота 1924 йилда Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида туғилган. 1942 йилда урушга кетган.

Украина фронтида жанг қилиб, Украина, Молдавия, Австрия, Чехословакия давлатларининг шаюар ва қишлоқларини немис фашистларидан ҳамда Хитой халқ республикаси Манджурия ўлкасини япон босқинчиларидан озод этишдаги аёвсиз жангларда фидокорона иштирок этган.

Урушда хизмат қилиш мобайнида оддий аскардан гвардия сержанти ҳарбий унвонига эга бўлган.

1947 йилда юртимизга қайтиб келгач, Оҳангарон туман ҳудудидаги машина трактор станциясида тракторчи сифатида меҳнат фаолиятини олиб борган.

Оҳангарон тумани ва шаҳрида 45 йилдан зиёд даврда моҳир ва тажрибали ишчи бўлиб ишлаган.

Фото: С.Сапаралиев

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#ғалаба
#фахр

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан 9-10-11 синфлар ўртасида " Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Оҳангарон шаҳар 3-умумий ўрта таълим мактаби 5 нафар ўқувчиси
1. Давронова Машкура
2. Мусаев Бекзод
3. Темирова Эъзоза
4. Иброхимова Севинч
5. Шавкатова Гулрухсорлар "LАWYER" жамосида вилоят босқичида беллашиб фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Республикага йўлланмани қўлга киритишди. Ўқувчиларимизга омад тилаб қоламиз. Республика босқичида хам фахрли ўринни эгаллаши учун омад тилаб қоламиз.

https://t.iss.one/ohangaronshahar