Оhangaron shahar hokimligi
3.63K subscribers
38.9K photos
2.5K videos
67 files
8.76K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#расмий_муносабат

Оҳангарон шаҳар 50а 4-уй 5-хонадонга кирувчи газ қувуридаги носозлик мутасаддилар томонидан тузатиб берилмаётгани шикоят қилинган.

Ушбу ҳолат мутасадди ходимлар томонидан ўрганилди. Ҳисобдон текширилди, газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланмади, видеороликда акс эттирилган ҳолат кўпикнинг қайтиши бўлган.

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Оҳангарон шаҳрининг 3-сектор раҳбари томонидан "Ёшлар билан учрашув куни" доирасида ишсиз ёшлар билан ўтказилган учрашувдаги суратда ёшлар кўринмагани ижтимоий тармоқларда эътирозга сабаб бўлмоқда.

Ушбу эътироз юзасидан шуни маълум қиламиз. Ҳокимлик каналида ёритилган хабарда орқа томондан олинган суратлар жойлангани учун орқадаги ёши катта маҳалла раислари кўринган. Суратнинг олд томонидан олинган ҳолатида ёшлар иштирок этганини кўриш мумкин.

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасида COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун шароит йўқлиги сабаб бошқа беморлар билан бир хонага жойлангани тўғрисида эътироз билдирилган.

Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати шуни маълум қиладики, ҳозирги кунда бутун дунёда, жумладан юртимизда эпидемиологик вазият кескинлашиб, аҳвол оғирлигича қолмоқда.

Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасида “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморлар даволанмайди. Шифохонага мурожаат қилган беморлардан даставвал “COVID-19” инфекциясига тест олинмоқда. Агарда беморларда вирус аниқланса, зудлик билан “COVID-19” касаллигини даволаш учун мўлжалланган махсус шифохоналарга юборилмоқда. Пневмония касаллиги аниқланган ҳолатларда шаҳар тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам ва терапия бўлимларининг бошқа беморлардан ажратилган ҳолда алоҳида палаталарида даволанишмоқда.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, “COVID-19” касаллигига қарши эмланинг. Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳар "Намуна" МФЙда қурилаётган корхонанинг аҳоли учун зарари борлиги ва бошқа ҳолатлар бўйича эътироз билдирилган.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Оҳангарон шаҳар бўлими ушбу объектнинг экологик жиҳатдан тўлиқ талабга жавоб бермагани учун ишга тушишга рухсат берилмаганини маълум қилади.

Ўтказилган кананализация ўрнига асфальт ётқизиш ишлари маблағ билан боғлиқ бўлгани сабаб тўхтаб қолган. Келгусида ушбу кўчани тўлиқ асфальтлаштириш режага киритилган.

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳар "Адолат" МФЙда стадион ёнидаги велойўлакча устидан маҳалла биносини қуришга эътироз билдирилди.

Ушбу эътироз юзасидан мутасаддилар шуни маълум қиладики, ер ости коммуникацияларни ҳисобга олиб ўлчанганда, бино ўрни велойўлак устига тўғри келади.
Шу билан бирга стадион ва йўлак капитал қурилишга кирмаслигини ва маҳалла эҳтиёжи учун қурилганлигини маълум қиламиз.

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳар кўптармоқли марказий поликлиникасида терапевтлар аҳолини вакцинациялаш учун чиқиб кетишгани сабаб беморларни кўрикдан ўтказиш учун саноқли шифокорлар қолгани ҳақида тарқалган хабар ўрганилди.

Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Оҳангарон шаҳар кўптармоқли марказий поликлиникасида умумий ҳисобда 9 та оилавий шифокор фаолият олиб боради ва уларнинг 3 таси ҳозирги кунда бетоблиги туфайли ишда эмас. Республика бўйлаб юзага келган умумий вазият ва бошқа омиллар сабаб, поликлиника шифокорларидан 4 нафари чиндан ҳам аҳолини эмлаш учун сафарбар этилди. Юзага келган вазият юзасидан, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ўз узрини билдиради ва мазкур муаммо тез орада ўз ечимини топади.

Шунингдек, юртимиздаги кучайтирилган карантин қоидаларига қарамай, каронавирус касаллиги туфайли касалланаётган беморлар сони ортиб бораётгани ва улар орасида бизнинг жонкуяр шифокорларнинг ўзлари ҳам борлигини, касаллик оқибатида кўплаб медицина ходимларини ҳам йўқотганимизни унутмаслигингизни илтимос қилардик! Бу эса соҳада кадр етишмовчилигини юзага келтирмоқда.

Юзага келган ноқулайликлар учун Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси беморлардан узр сўрайди.

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳар Терини қайта ишлаш заводи ишчиларининг норозилиги эълон қилинди.

Ушбу жараён бўйича мутасадди раҳбарлар билан боғландик. Маълум бўлишича, завод йирик ҳажмдаги қарздорлик сабабли қийин вазиятга тушиб қолган.

Айни пайтда "Ҳамкор Нур Савдо" МЧЖ раҳбарияти тез орада муаммони ҳал этиб, ишчиларнинг ойлик маошини тўлаб бериш имконини қилмоқда. Бугун, 12 август ҳолатига ишчиларнинг июнь ойи маоши тўлиқ тўлаб берилди. Июль ойининг маоши узоғи билан 25 августга қадар тўлиқ берилишини маълум қилди. Завод раҳбарининг айтишича, ҳечким ишдан бўшатилмаган.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда
тарқатилган видеода 13 сентябрь куни "Ўзметкомбинат" АЖга қарашли, Оҳангарон шаҳридаги “ЛиДа металл” корхонаси металл эритиш печида кучли ёнғин содир бўлганлиги ва натижада бир неча ходим жароҳат олганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Ушбу маълумот юзасидан ўрганиш олиб борилди ва "Ўзметкомбинат" АЖ Матбуот хизмати қуйидагича изоҳ берди.

Мазкур ҳодиса аслида 11 сентябрь куни соат 01:15 да бўлган. Бунга сабаб печда эритилган металлнинг кимёвий таркибидаги углерод миқдори 0,93%ни ташкил этгани ва бу ҳолатда углерод миқдорини камайтириш учун технологик жараёнда печга кислород юборилиши кўзда тутилади.

Видеода тасвирланган ҳолат технологик жараёнга киради ва мазкур ҳодисада тан жароҳати олган деб айтилган Нуриддин Ҳайдаров ва бошқа ишчилар аслида ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ва шу куннинг ўзида ишларини давом эттиришган ва бугунги кунда ҳам саломатликлари яхши.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига хабар берилган ва бугунги кунда қўмита мутахассислари ўрганиш ишларини давом эттиришмоқда.

Шу ўринда ҳамюртларимизга бу каби ёлғон ахборотларга алданиб қолмасликларини ва зарурият туғилганда "Ўзметкомбинат" АЖ Матбуот хизматига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз!

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳрининг айрим маҳаллаларида электр таъминоти узилгани ҳақидаги эътирозлар ўрганилди.

Жумладан, об-ҳавонинг салбий таъсири сабабли юқори кучланишли 6 кВ маҳалла электр тармоғида авария ҳолати юзага келган. "Ёшлик", "Намуна", "Бўстон" ва "Мустақиллик" МФЙ ларда электр таъминотида узилиш содир бўлган. Шаҳар электр таъминоти ходимлари авария содир бўлган жойни аниқлаб, тузатиш ишларини олиб бормоқда. Тез орада электр таъминоти яна узатилишини маълум қиламиз.

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳрида эҳтиёжманд оилаларга топширилган янги йил совғаларининг сифатсиз эканлиги тўғрисида билдирилган шикоят юзасидан ўрганиш олиб борилди.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга уланиш
​​#расмий_муносабат

“Олтин воҳа” телеграм каналида эълон қилинган Оҳангарон шаҳар “Янгилик” МФЙ ҳудудида қурилаётган профилактика инспектори хизмат уйи билан боғлиқ материал юзасидан расмий муносабат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2906-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларини 2021-2023 йилларда хизмат уй-жойлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 317-сонли қарорларига асосан 2021 йилда Оҳангарон шаҳрининг "Янгилик”, “Нўғойқўрғон”, “Бирлик” ва “Қўрғон” МФЙларида профилактика (катта) инспекторлари учун хизмат уйларини қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Юқоридаги қарорлар ижроси юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги 65-10-0-Q/21-сонли қарори қабул қилиниб, ҳозирда “Янгилик” МФЙ ҳудудидаги 0,02 Га ер майдонида профилактика инспектори хизмат уйи қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинганидек, мазкур объект бўйича барча асослар мавжуд бўлиб, қурилиш ишлари қонуний тартибда амалга оширилмоқда.

Хизмат уйи қурилиши натижасида болалар майдончасига зарар етмайди аксинча ушбу ҳудуддаги аҳоли вакилларининг, хусусан болаларнинг хавфсизлиги таъминланади.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги.

👉каналга уланиш
​​#расмий

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Оҳангарон шаҳрида итларни оммавий тутилиши ва ўлдирилиши ҳақида материал юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Сўнгги вақтларда Оҳангарон шаҳрида дайди итлар кўпайиб кетиши натижасида аҳолининг хавфсизлиги билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар содир бўлмоқда. Хусусан, жорий йил бошидан шаҳар тиббиёт бирлашмасига 53 нафар шаҳар фуқароси ит тишлаши жароҳати билан мурожаат қилган. Бундан ташқари Ободонлаштириш бошқармасига дайди ҳайвонларнинг зарари билан боғлиқ 250 дан ортиқ оғзаки ва ёзма мурожаатлар келиб тушган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятидаги туман ва шаҳарлардан бириктирилган Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, шаҳар ИИБ, Ветеринария ва Фавқулодда вазиятлар бўлимларининг масъул ходимларидан иборат бригадалар тузилган ҳолда шаҳар ҳудудида қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар ва мушукларларни тутиш ҳамда эгалик ҳайвонларни эмлаш ишлари ташкил этилмоқда.

Ишчи гуруҳлар томонидан 2022 йил 25 мартдан ҳозиргача 273 та қаровсиз (дайди) итлар тутилиб, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Ҳаёт” МЧЖга тегишли тартибда топширилди, 115 та ит ва мушуклар касалликкка қарши эмланди.

Тадбир давомида итларни отиб ўлдирилиши билан боғлиқ қолат содир этилмаган. Фақат фуқаронинг мурожаатига кўра 1 та ит чалажон ҳолатда олиб келинган.

Шу ўринда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлардан маълумотнинг асослилигига эътибор беришларини сўраб қоламиз ва юқоридаги барча тадбирлар аҳолининг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз.

👉каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_муносабат

@oltin_voha телеграм мессенжери орқали билдирилган Ҳеч кимни огоҳлантиришмайди, қонунни ўзлари бузишади, шаҳaрсозлик норма кодексига амал қилишмайди номли Оҳангарон шаҳрига оид  мурожаат шаҳар  ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар томонидан воқеа жойига бориб ўрганилди.

Жараён юзасидан Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонкулов ҳамда “Янгилик” МФЙ ҳудудидаги ерни аукционда ютиб олган тадбиркор билан жараён юзасидан видео жавоб тайёрланди.

Қуйида видео ҳамда лойиҳа графиги тақдим қилинади.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

https://t.iss.one/ohangaronshahar