Оhangaron shahar hokimligi
3.64K subscribers
38.9K photos
2.5K videos
67 files
8.75K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_куни
#Тарғибот_маданияти
#Семинар

⚡️Бугун Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносабати билан ҳудудий Маънавият ва маърифат марказлари ҳамда Ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

📌Унда Тошкент вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ҳусан Очилов Тошкент вилоятидаги давлат ва жамоат ташкилотларининг ахборот хизмати раҳбарлари, шунингдек, маънавият соҳаси масъулларига жамоатчилик, ОАВ, блогерлар билан ишлашнинг ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида кенг тушунтириш берди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#конституция
#тадбир

❇️ "8 декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун" муносабати билан Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Маданият бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлинмаси, 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби билан ҳамкорликда "Конституция-эркинлигимиз кафолати" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов ўз нутқи билан очиб берди ва барчани қомусимизнинг 29 йиллиги билан муборакбод этди.

Тадбир давомида шаҳар Маданият бўлими хонандалари, 99766-сонли Ҳарбий қисм аскарлари, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби қошидаги гимнастика тўгараги қизлари ҳамда 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#табрик
#конституция

Азиз ҳамшаҳарлар!

Сизларни улуғ айём — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Конституциямиз яратиб берган улкан ҳуқуқий имкониятларнинг самараси бўлган ютуқ ва натижалар барчамизга албатта юксак ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Қадрли дўстлар!

Конституциямиз моҳиятига чуқур сингдирилган демократия ва ижтимоий адолатга садоқат ҳамда инсонпарварлик тамойилларини таъминлаш бўйича мамлакатимизда, хусусан, шаҳримизда ҳам тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Сизларни Конституция куни байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, шахсий ва ижтимоий ҳаётда катта муваффақиятлар тилайман.

Акром Эшонқулов,
Оҳангарон шаҳар ҳокими


👉каналга уланиш
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_бахтимиз_пойдевори
#Конституция_менинг_тақдирим

📍Янгиланаётган Конституция, бу – бизларнинг Конституциямиз!

♻️Конституциявий ислоҳотлар негизида Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат деган тамойил илгари сурилмоқда. Бу нима дегани? Бу ислоҳотлар инсон учун, барча ҳаракатлар инсон қадри-қиммати, бахти-саодати учун, дегани.