Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#ўрганиш

⚡️Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов куни кеча вилоят ҳокими раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлди.

Ўрганиш давомида беморлар ҳолидан хабар олиниб, шифохонадаги қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва тиббий хизмат кўрсатиш сифати кўздан кечирилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича бирлашма раҳбари ва масъул ҳоким ўринбосарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари томонидан ижтимоий муассасалар ва коммунал ташкилотларни ўрганиш ишлари давом этади.

📸
Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#ўрганиш

⚡️Шаҳар ҳокимининг навбатдаги ўрганиш манзили "Оҳангароншаҳаргаз" газ таъминоти бўлими бўлди.

Ўрганиш давомида филиал раҳбари ва ходимларига аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумида табиий газ билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#ўрганиш

⚡️Шаҳар ҳокими масъуллар ҳамроҳлигида аҳолидан тушаётган мурожаатлар юзасидан шаҳар Электр таъминоти корхонасида бўлди.

Ўрганиш давомида корхонанинг иш фаолияти, жумладан, аҳолидан тушаётган мурожаатлар билан ишлаш аҳволи ўрганилиб, ходимларни хизмат вазифасига нисбатан масъулиятини ошириш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#ўрганиш

⚡️Куни кеча шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Турдибаев ва шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари А.Олимовлар Оҳангарон шаҳридаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида, Оҳангарон "Мурувват" интернат уйида ҳамда шаҳар ИИБда ташкил этилган штабда бўлишди.

Мутасаддилар муассасалардаги шароитни ўрганиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда штаб фаолиятини тизимли йўлга қўйиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилади ва ижросига масъуллар тайинлади.

@ohangaronshahar
#ўрганиш

⚡️Хабарингиз бор вилояти ҳокимлиги топшириғига мувофиқ, Оҳангарон шаҳар ҳокимининг "2022 йилнинг 1-15 январ кунлари шаҳар ҳокимлиги иш фаолиятини тизимли ташкил этиш тўғрисида"ги қарори асосида шаҳарда 1-15 январь кунлари аҳолига қулай шароит яратиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошиб кетмаслигини, қиш мавсумини беталафот ўтказилишини, коммунал хизматларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, шаҳар ҳокимлигида штаб ташкил этилиб, куну-тун фаолият олиб бормоқда.

♻️Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов шаҳар штаби фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда шаҳардаги тез тиббий ёрдам бўлими, электр таъминоти корхонаси, “Сув таъминоти” МЧЖ ва “Оҳангароншаҳаргаз” филиалида бўлиб, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш аҳволи ва аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш сифатини ўрганди ҳамда мавжуд камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар белгилади.

👉каналга уланиш
#ўрганиш

♻️Шаҳримиздаги "Қўрғон" маҳалласида "Обод маҳалла" дастури доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилиши билан бир қаторда аҳолининг ижтимоий муаммолари ҳам ўрганилди.

Хусусан, шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари томонидан аҳоли хонадонларида ўрганишлар олиб борилиб, маҳалла ёшларининг таклифлари ва муаммолари тингланди ҳамда бу борада тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

👉каналга уланиш
#ўрганиш

Шаҳар ҳокими Акром Эшанкулов бугунги иш кунини тез тиббий ёрдам бўлими иш фаолиятини ўрганишдан бошлади.

🏥Ўрганиш давомида шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимидаги мавжуд камчиликлар танқид қилиниб, тиббий хизмат сифатини ошириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

@ohangaronshahar
#ўрганиш

Бугун Оҳангарон шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги вакиллар томонидан Оҳангарон шаҳар "Янгилик" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи, ҳозирда чет элда таълим олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат олиб борилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижрога қаратилди.

✔️Шаҳар ҳудудларида "хонадонбай" ўрганиш ишлари давом этади.

👉каналга аъзо бўлиш
#ўрганиш
#жараён

Шаҳар ҳокими А.Эшонкулов “Намуна” МФЙда қад ростлаётган 150 ўринга мўлжалланган Давлат мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганди.

@ohangaronshahar
#ўрганиш
#жараён

Шаҳар ҳокими А.Эшонкулов “Намуна” МФЙда қад ростлаётган 150 ўринга мўлжалланган Давлат мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганди.

@ohangaronshahar
#Ўрганиш
#Маънавият

⚡️📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўл харита"нинг 2-бандида ҳудудлар, вазирлик ва идораларда маънавий-маърифий ишлар ҳолатини мунтазам ўрганиш ва тахлил этиб бориш вазифалари белгилаб қўйилган.

⚡️📌Шу муносабат билан 2022 йил 21 январдаги шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгашининг №1 сон баённомасининг 2- илова ижросини таъминлаш мақсадида шаҳардаги 5 ҳамда 15-сонли Давлат Мактабгача таълим ташкилотларининг маънавий ва маърифий иш фаолиятлари шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонида ўрганилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси
#ўрганиш_ва_хулоса

Бугун, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши котибияти мудири Ж.Саидкаримов раислигида, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари ҳамда фуқаролар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг тавсиясига кўра, жорий йилнинг 7 октябрь куни Оҳангарон шаҳрида ўтказилган Тошкент вилояти ҳокимининг аҳоли билан сайёр қабулида айрим фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар ўрганиб чиқилди.

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан ўрганиб хулоса бериш учун ташкил қилинган ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойига чиқиб ҳар бир мурожаатни ўрганиб якунлари бўйича ўз хулосаларини бериб ўтдилар.

Каналга уланиш
#ўрганиш

Бозордаги нарх-наво ошиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида Оҳангарон шаҳар прокурори А.Абдунабиев шаҳар Департаменти ва ДСИ масъул ходимлари иштирокида "Оҳангарон деҳқон бозори" МЧЖ ҳудудида тадбиркорлик субъектлари билан тушунтириш ишлари олиб борди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#ўрганиш

Оҳангарон шаҳар прокурори А.Абдунабиев томонидан шаҳар ИИБ ҳузурида ташкил этилган штаб фаолияти ўрганилиб, ишни тўғри ташкил этиш учун керакли кўрсатмалар берилди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#ўрганиш

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши депутатлари А.Хайткулов, Л.Бувабеков, Ж.Карабаев ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари З.Каримовлар томонидан шаҳардаги 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабидаги носоз ҳолатга келиб қолган ташқи деворлар ҳолати ҳамда мактабдаги бошқа шарт-шароитлар, хусусан иссиқлик тизими ўрганилди.

"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси асосида янгиланаётган мактаб ташқи деворлари ҳолати ҳамда сифати масъуллар томонидан назоратга олинди.

Каналга уланиш