Оhangaron shahar hokimligi
3.64K subscribers
39K photos
2.5K videos
67 files
8.76K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таҳлил
#Оҳангаронда_нима_гап

«КЎП ҚАВАТЛИ УЙДА ЯШАЙМАН»

🏫Бугун жойларда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида олиб борилаётган самарали ишлар аҳоли кайфияти, кундалик ҳаётида яққол намоён бўлмоқда.

🗒Лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони Зулфия Қодирова йигирма беш йилдан буён Оҳангарон шаҳар, «Бирлик» МФЙ га қарашли 56- уй 3-хонадонда истиқомат қилади.

Бугунги кунда мазкур ҳудудда «Оҳангарон муҳташам уй» МЧЖ бошқарув сервис компанияси 65 та кўп қаватли уйларга самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.

🔎Ҳозирда мазкур ҳудудда 2та уйнинг том қисми таъмирланди. Шунингдек, 8 та уйларнинг том қисмида юмшоқ қопламалар билан жорий таъмирлаш ишлари изчиллик билан амалга оширилди.

Айни дамларда кўп қаватли уйларнинг ички муҳандислик тизимини таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Келинг, маҳаллада юз бераётган барча ўзгаришларни Зулфия опанинг ўзидан эшитамиз.

Каналга уланиш:👇👇👇 https://t.iss.one/toshvilkommunal
#таҳлил

Ҳурматли Президентимиз Ўзбекистон халқига йўллаган янги йил табригида 2022 йилни "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб номлади.

Инсон қадрини улуғлаш дегани юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларни, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдир. Бунда жамиятимизнинг асоси бўлган маҳалла етакчи ўрин эгаллайди. Маҳалладаги оилаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, уларнинг муаммоларини ечимини топилишига кўмак бериш нафақат мфй ходимларининг, депутатларнинг, балки барча фаолларнинг ҳамда шаҳардаги барча ташкилотлар раҳбар ва масъулларининг, шунингдек, ташкилотларда ишловчи ва ўзининг маҳалласида яшаётган ишчи хизматчилар, масъулларнинг ҳам вазифаси ҳам бурчи ҳисобланади. Маҳалла тинч бўлса, Юрт тинч бўлади. Маҳалла обод бўлса, Мамлакат обод бўлади. Бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш, фаолиятимизнинг бош мезонига айланади.

Жасур Юлдашев,
Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши депутати

👉каналга уланиш
#таҳлил
#эътироф

⚡️Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки таҳлили: ташаббус ва ибрат кўрсатаётганларнинг 44 нафари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик соғалар билан тақдирланди

➡️Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#таҳлил

Бугун, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссиянинг 2022 йилга мўлжалланган иш режаси бўйича, доимий комиссия раиси ва аъзоси Ф.Акилов ҳамда С.Дадаева ва Ўзбекистон Экологик партияси шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари С.Ўламасовалар томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳарда олиб борилган ишлар жойларга чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида шаҳарнинг марказий "А.Темур" кўчасига лойиҳа давомида жами экилган кўчатларнинг 95 фоизи, "С.Раҳматов" кўчасида жами кўчатлар сонидан 10 фоизи, "Оҳунбобоев" кўчасининг Ёшлар боғида 60 фоизи, "А.Навоий" кўчасида кўчатлар атиги 50 фоизи кўкарганлиги маълум бўлди. Шунингдек, 2021 йил "Обод маҳалла" давлат дастури доирасида "Нўғойқўрғон" маҳалласига кириш йўлининг четига экилган кўчатларни барчаси қуриб кетганлиги аниқланди.


🖇Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган камчиликлар доимий комиссиянинг навбатдаги йиғилишида танқидий муҳокама қилиниши белгилаб олинди.

@ohangaronshahar