Оhangaron shahar hokimligi
3.7K subscribers
38.5K photos
2.48K videos
67 files
8.64K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#ёшлар_дастури_амалда

Бугун Оҳангарон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Мўминов тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилаётган ёшлар билан учрашди.

Учрашувда уларнинг келгусидаги режалари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда учрайдиган муаммолар ҳақида суҳбатлашди.

Шунингдек, ёшлар солиқ соҳасида ўзларини қизиқтирган саволларига қониқарли жавоб олишди.

@ohangaronshahar
#ёшлар_дастури_амалда

Бугун Оҳангарон шаҳар 1-сектор ҳудудига кирувчи "Бахт" МФЙда Республика маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан Маданият бўлими ва "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамкорлигида "Янги Ўзбекистонни баркамол авлод билан қурамиз" номли маданий тадбир ўтказилди.

Унда истеъдодли ёшлар, маҳалла фаоллари, "Баркамол авлод" болалар макаби ўқувчилари мусиқий ва бадиий чиқишлари билан иштирок этишди.

Тадбир давомида "Баркамол авлод" болалар мактаби ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан мусобақа ғолибларига эсдалик совғалар топширилди.

@ohangaronshahar
#ёшлар_дастури_амалда

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан "Ёшлар дафтари" га киритилган ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида меҳнат қуроллари берилган эди.

Ишчи гуруҳ вакиллари уларга кераклича ёрдам бериш ва айни пайтдаги иш фаолиятини ўрганиш мақсадида хонадонларига боришди.

@ohangaronshahar
#учрашув
#ёшлар_дастури_амалда

Бугун Оҳангарон шаҳар 1-умумтаълим мактабида шаҳар ҳокими А.Эшонқулов ёшлар билан учрашди.

🔰Тадбирда шаҳар ҳокими А.Эшонқулов ёшлар бандлигини таъминлаш, кредит олишда учраётган муаммолар тўғрисидаги саволларга алоҳида тўхталиб, бу каби масалаларни назоратига олишини таъкидлаб ўтди.

📚Ёшларнинг билим олиши учун яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлиги тўғрисида ҳам ўз фикрларини билдирди.

📍Шунингдек, шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Темиров ёшларни янада фаолликка чорлаб, амалга оширилаётган ишларда бевосита ёшларнинг ҳам ҳиссаси бўлиши кераклигини таъкидлади.

⚡️Савол-жавоб тарзида ўтган учрашув баҳс-мунозарага бой бўлди.

@ohangaronshahar
#ёшлар_дастури_амалда
#мониторинг

Ёш тадбиркорлар

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан "Ёшлар дафтари" га киритилган ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида меҳнат қуроллари берилган эди.

Ишчи гуруҳ вакиллари уларга кўмак бериш ва айни пайтдаги иш фаолиятини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказди.

Берилган жиҳозлардан унумли фойдаланётган ёшлар ўзларини ўзлари банд қилиб келмоқда.

Тадбиркорлик ишларини йўлга қўйган ёшлар келгусида соҳалари йўналишида юксак ютуқларга эришиш ниятида.

@ohangaronshahar
#учрашув
#ёшлар_дастури_амалда

Бугун Оҳангарон шаҳар 2-сектор биносида шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари А.Абдунабиев ва ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда шаҳар прокурори сектор ҳудудига кирувчи маҳалла ёшларини қизиқтирган, жумладан, бандликни таъминлаш борасидаги саволларга атрофлича жавоб берди.

@ohangaronshahar
#ёшлар_дастури_амалда

Ёшлар ишлари агентлиги Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида турли асбоб ускуналар берилди.

👉каналга уланиш
#ярмарка
#ёшлар_дастури_амалда

Оҳангарон шаҳар "Янгиобод" МФЙда шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан ишсиз ёшлар, аёллар, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни муқим иш жойларига жойлаштириш, фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш бўйича бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида Оҳангарон шаҳридаги 4 та корхона ва ташкилот ўзларида мавжуд 86 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Ярмаркада 25 нафар банд бўлмаган ишсиз фуқаролар (13 нафар ёшлар, 9 нафар аёллар) иштирок этди.
Ярмаркада банд бўлмаган ишсизларнинг 7 нафарига ишга жойлашиш учун корхона ва ташкилотларга йўлланмалар берилди ва ишга жойлаштирилди.
Ярмаркада иштирок этган 18 нафар фуқарога турли масалада: меҳнат қонунчилиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси томонидан ажратиладиган субсидия ва грантлар тўғрисида маслаҳатлар берилди.

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури_амалда

Оҳангарон шаҳар хокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан "Темир дафтар"да турувчи эҳтиёжманд оила фарзандлари ва "Ёшлар дафтари" га киритилган 23 нафар ёшларга, ҳамда "Талабага - мадад" лойиҳаси бўйича 4 нафар эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлган талабаларнинг префессионал ва олий таълим муассасаларида тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг контрактлари Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар кенгашининг 2021 йилдаги 35-сессиясида 3-чорак якуни даромадлар режасининг ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан маблағ йўналтирилиш қарорига асосан "Ёшлар дафтари" жамғармасига йўналтирилган маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

❇️Талабаларимизга келгусида шаҳримиз равнақи йўлида ҳисса қўшишига тилакдошмиз.

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури_амалда

Бугун Оҳангарон шаҳар хокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарорига асосан ёшларнинг ҳаётий вазияти мураккаблигини инобатга олган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "Ёшлар дафтари" га киритилган "Хонобод" МФЙдан Абдусодиқов Камол, "Бўстон" МФЙдан Саидова Нодира ҳамда "Шодлик" МФЙдан Бўронбоева Шахнозаларга зарурий асбоб-ускуналар топширилди.

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури_амалда

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ташаббуси билан "Ёшлар дафтари" рўйхатида турган ёшларга ўзини ўзи банд қилиш мақсадида компьютер техникаси жиҳозлари топширилди.

👉каналга уланиш