Оhangaron shahar hokimligi
3.7K subscribers
38.5K photos
2.48K videos
67 files
8.64K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#спорт
#ифтихор

❇️12-15 декабрь кунлари Навой шаҳрида эркаклар, аёллар ўртасида ўтказилган Самбо ва жанговор самбо бўйича Ўзбекистон кубогида ҳамшаҳримиз Ирода Олимова фахрли 3-ўринни эгаллади.

👉каналга уланиш
#спорт
#соғломҳаётучун
#онлайн

🚶‍♂Айни пайтда Оҳангарон шаҳрида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида навбатдаги юриш марафони бўлиб ўтмоқда.

👉каналга уланиш
#спорт
#соғломҳаётучун

⚡️Оҳангарон шаҳрида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида юриш марафони давом этмоқда.

❇️ Бугун ўтказилган Юриш марафонида 1500 нафарга яқин аҳоли вакиллари иштирок этди. Эслатиб ўтамиз, ушбу марафон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ва шаҳар Туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида шаҳар маркази бўйлаб соғлом турмуш тарзини кенг жорий қилиш, аҳоли, айниқса, ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

👯‍♂Шунингдек, Марафон иштирокчилари шаҳар марказий стадионида спорт машқларини бажардилар.

🚶‍♂️Ушбу оммавий тадбирда аҳолининг барча қатлами, нуронийлар, аёллар ҳамда ёшлар бирдек иштирок этишди. Эътиборли жиҳати мазкур тадбирда иштирок этган 1500 нафарга яқин аҳоли вакилларидан 700 нафарга яқини ёшларни ташкил этди.

📷Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#спорт
#соғломҳаётучун

⚡️Оҳангарон шаҳрида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида юриш марафони давом этмоқда.

❇️ Бугун ўтказилган Юриш марафонида 500 нафарга яқин аҳоли вакиллари иштирок этди. Эслатиб ўтамиз, ушбу марафон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ва шаҳар Туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида шаҳар маркази бўйлаб соғлом турмуш тарзини кенг жорий қилиш, аҳоли, айниқса, ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

👯‍♂Шунингдек, Марафон иштирокчилари шаҳар марказий стадионида спорт машқларини бажардилар.

🚶‍♂️Ушбу оммавий тадбирда аҳолининг барча қатлами, нуронийлар, аёллар ҳамда ёшлар бирдек иштирок этишди. Эътиборли жиҳати мазкур тадбирда иштирок этган 500 нафарга яқин аҳоли вакилларидан 200 нафарга яқини ёшларни ташкил этди.

📷Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#спорт

🤽Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, маънавий соғлом, жисмонан етук этиб тарбиялаш, камхаракатлик туфайли юзага келувчи турли касалликлардан ўзини сақлашига кўмаклашиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни кундалик турмуш тарзига айлантириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.


🏆Бугун, маҳаллалардаги ёшлар ишлари агентлиги етакчилари ўртасида фудбол ўйинлари бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз кечган фудбол ўйинида барча ёшлар бор маҳорат ва имкониятларини ишга солиб ғолиблик учун курашдилар. 

🌐каналга аъзо бўлинг
#спорт

🤼Жорий йилнинг 2-5 феврал кунлари спортнинг "Бокс" тури бўйича ўсмир болалар ва ўсмир қизлар ўртасида "Қишки таътилни мароқли ва мазмунли ўтказиш" муносабати билан, Нурафшон шахар Очик турнирида мусобақа бўлиб ўтди.

✔️Тошкент вилоятидан 15 та жамоа мусобақада иштирок этди. Оҳангарон шаҳар Болалар ва ўсмирлар мактаби бокс бўйича мураббийси Диёр Хайтматов, шахримизда 15 нафар ёш спортчилар билан мусобақада иштирок этиб, улардан 10 нафари фахрли ўринларни қўлга киритишди.

1-ўрин 🥇
1) Абдумуталов Мироншох
2) Акбаралиева Дилёра
3) Усмонов Самандар
4) Абдужалилов Асилбек

2-ўрин 🥈
1) Ғиёсиддинов Васлиддин
2) Ахмаджонов Хусан

3-ўрин 🥉
1) Эрманов Алишер
2) Шохобиддинов Отабек
3) Бисенбаев Нурсултон
4) Зарипов Иброхим


🌐каналга аъзо бўлинг
#спорт

Ёшлар камолотида спортнинг ўрни беқиёс

⚡️Юртимизда спорт равнақига, халқимизнинг спортга оммавий тарзда кенг жалб этишга, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук ва комил инсонлар сифатида улғайтиришга юксак даражада эътибор қаратилмоқда.

🤼Хусусан, Оҳангарон шаҳридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам мунтазам равишда машғулотлар ўтказилмоқда.

@ohangaronshahar
#спорт

Ёшлар етакчилари ва маҳалла болалари беллашганда...

Оҳангарон шаҳар Дўстлик, Оҳунбобоев, Янгилик,, Умид, Орзу, Илоқ маҳаллалари ёшлар етакчилари ва маҳалла ёшлари иштирокида спортнинг Воркауд тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақа иштирокчилари ўз қобилиятларини намоён этган ҳолда спорт машқларини бажаришди.

Мусобақанинг якуний натижалари ҳақида батафсил тўхталамиз!

Бизни кузатишда давом этинг...

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#секторлар_фаолиятидан
#спорт

⚽️ Оҳангарон шаҳар 4-сектор раҳбари ташаббуси билан сектор ҳудудидаги "Бирлик" , "Навбаюор", "Янгиобод", "Қўрғон" МФЙлари ўртасида “4-сектор кубоги” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа спортнинг футбол туридан ташкил этилди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни “Бирлик”,
2-ўринни “Янгиобод”, 3-ўринни “Навбахор” МФЙлари жамоалари қўлга киритди.

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#спорт

Ёшлар етакчилари ва маҳалла болалари беллашганда...

Оҳангарон шаҳар Дўстлик, Янгилик,, Умид, Орзу, Илоқ, Охунбобоев маҳаллари ёшлар етакчилари ва маҳалла ёшлари иштирокида спортнинг воркаут тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақа иштирокчилари ўз қобилиятларини намоён этган ҳолда спорт машқларини бажаришди.

Мусобақанинг якуний натижалари ҳақида батафсил тўхталамиз!

Бизни кузатишда давом этинг...

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#спорт

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92 сонли қарор ижросини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, аҳолини спортга кенг жалб қилиш мақсадида, шаҳримиздаги барча таълим муассасаларининг спорт заллари очиб қўйилган.

🏋‍♀Ҳозирги пайтда умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар мактабида аҳоли вакиллари, хусусан ёшлар спорт билан шуғулланишмоқда.

⚽️Шунингдек, 3-умумтаълим мактаби устозлари ишдан ташқари вақтда спортнинг футбол тури билан машғул.

@ohangaronshahar