Оhangaron shahar hokimligi
3.68K subscribers
38.5K photos
2.47K videos
67 files
8.63K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Хотин_қизлар_спорт_гимнастрадаси

Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи

⚡️ Олмалиқ шаҳар ОКМК спорт мажмуасида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар ўртасида "Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи" шиори остида "Гимнастрада" спорт мусобақаси ўтказилди.

💥Мусобақада Тошкент вилоятининг 22 та туман-шаҳарларидан келган хотин-қизлар қаторида 10 нафар Оҳангарон шаҳрининг гўзал аёллари иштирок этиб, ўзаро беллашишди ва ғалабага энг интилувчи жамоа номинациясида ғолибликка эришишди.

💫Спорт мусобақасининг барча иштирокчилари ва ғолиблар Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Давлат солиқ бошқармаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

👉каналга уланиш
#эътибор

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролари ҳолидан хабар олиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Жумладан, ночор оилалар ва кам таъминланган фуқароларга кўмак бериш, уларнинг даромадини кўпайтириш, уларга шароит яратиш, манзилли кредит ажратиш юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, мутасадди раҳбарларга вазифалар белгилаб берилди.

👉каналга уланиш
‼️ IT English kurslari boshlandi!

🧩 Ingliz tilini bilish sizga IT atamalarini, dasturlash tillarini tezroq va samaraliroq tushunishga va umuman, ushbu sohaga “qo‘shilish”ga yordam beradi.

Shu sababli biz barcha sohalarda koʻnikmalarni rivojlantirishni o'z ichiga olgan kursni boshlashga qaror qildik, xususan kurs quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
- speaking;
- writing;
- reading;
- listening;
- grammar;
- vocabulary.

Shuningdek, ushbu dastur ichiga IELTS imtihonini muvaffaqiyatli topshirishga ham tayyorgarlik kiradi.

➡️ Roʻyxatdan oʻtish uchun telefon raqami: +998 97 784 59 00

📌 Kurslar IT Park’ning Toshkent viloyati Ohangaron shahri filialida quyidagi manzilda boʻlib oʻtadi:
Ohangaron shahar Xolmuhamedov ko'chasi 98 uy.
📍 Lokatsiya: https://yandex.uz/maps/-/CCUaZ8rA8C
📥 Telegram: @Moxira_al

👉каналга уланиш
1 декабрдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?

Кўчма савдо объектлари электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади;
Етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ бекор қилинади.

👉 батафсил

@ohangaronshahar
⚡️1 декабрь — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

Инфекция 75 фоиздан ортиқ ҳолатларда 25-49 ёшли кишилар ўртасида учрамоқда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ОИВ (одам иммунитети танқислиги вируси) сурункали юқумли касаллик бўлиб, инсон организмида бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади. У организмни ташқи хавфли таъсирлардан ҳимоя қилувчи тизим ─ иммун тизимини издан чиқаради. Унинг ўзига хослиги шундаки, вирус организмга тушган дастлабки даврда ҳеч қанай нохуш аломатлар сезилмайди, иммун тизими вирусларнинг тажовузини бостириб туради. Одам вирусни юқтириб олганидан бошлаб 10 йилгача ўзи касал эканини сезмайди. Бу даврда организмда ОИВ вируслари билан касалланган ҳужайралар сони соғлом ҳужайраларга қараганда ошиб боради, натижада ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) келиб чиқади. Бу сурункали тарзда кечувчи тизимли хасталик. У фақат битта органни зарарлайди, деб тушуниш хато. Организмнинг вируслар билан маҳв этилиши натижасида иммун тизими ўз вазифасини бажара олмайди.

👉каналга уланиш
#таълим

Оҳангарон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчилари дарс жараёнида пазандачилик сирларини ўрганишмоқда.

👉каналга уланиш
#oitsga_qarshimiz

Ohangaron shahar Axborot Kutubxona Markazi xodimlari tomonidan“ Biz OITSga qarshimiz” sarlavhasi asosida kitob ko‘rgazmasi va davra suhbati o‘tkazildi.

Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Ohangaron shahar bo‘linmasi

👉каналга уланиш
#oitsga_qarshimiz

🔰Ohangaron shahar 9-umumiy o'rta ta'lim maktabida "1-dekabr OITS ga qarshi kurashish kuni" munisaboti bilan "OITS VA UNING SALBIY OQIBATLARI" mavzusida davra suhbati bo'lib o'tdi.

Suhbat jaroyonida maktab MMIBDO' hamda amaliyotchi psiholog tomonidan bu illatning kelib chiqishi va uning zararlari haqida gapirib o'tildi. Shundan so'ng o'quvchilarga "OITS va mamlakatimizda olib borilayotgan ishlar" mavzusida hujjatli film namoyish etilib, o'quchchilar bilan o'zaro fikr almashildi.

👉каналга уланиш