Оhangaron shahar hokimligi
3.68K subscribers
38.5K photos
2.47K videos
67 files
8.63K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#эътибор
#1_сектор

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла хонадонларида бўлиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

🔰Жумладан, "No‘g‘oyqo‘rg‘on" маҳалла фуқаролари билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли мутасаддиларга вазифалар юклатилди.


👉каналга уланиш
Forwarded from Sunnat Saparaliyev 🇺🇿 (Sunnat Saparaliyev)
#Diqqat

Oʻzbekistonda dekabr oyida bayramlar munosabati bilan yana 2 kun qoʻshimcha dam olinadi.

Jami 12 kun dam olish kuni boʻlmoqda.


📍4-dekabr (shanba)
📍5-dekabr (yakshanba)
8-dekabr (chorshanba) - Konstitutsiya kuni;
📍11-dekabr (shanba)
📍 12-dekabr (yakshanba)
📍18-dekabr (shanba)
📍 19-dekabr (yakshanba)
📍25-dekabr (shanba)
📍26-dekabr (yakshanba)
31-dekabr (juma);
📍1-yanvar (shanba);
📍2-yanvar (yakshanba)



Kanalga ulanish:⤵️

https://t.iss.one/Sunnat_Saparaliyev_photographer
#сессия

Бугун Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан ҳисобот берувчилар сўзга чиқди.

Жумладан, Оҳангарон шаҳрида 2021 йилда "Обод маҳалла" давлат дастурига киритилган маҳалла фуқаролар йиғинларида ва шаҳарнинг бошқа ҳудудларида қурилиш, ободонлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокими ўринбосари Ж. Баходиров ҳисоботи тингланди.

Сессия кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар юзасидан ҳам тегишли мутасаддилар ҳисоботлари тингланди.

👉каналга уланиш
#davra_suhbati

Ommaviy madaniyat-yoshlar kelajagiga tahdid!

Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Ohangaron shahar bo‘linmasi bosh mutaxassisi K.Usmanova shahar Din ishlari qo‘mitasi bosh mutaxassisi D.Soipov, "Xonobod" jom'e masjidi imomi A.Akmalov, shahar Targ‘ibotchilar guruhi rahbari B.Bakkarayeva bilan hamkorlikda Ohangaron shahridagi "Namuna" MFY faollari bilan "Ommaviy madaniyat yoshlar kelajagiga tahdid", "Missionerlik jamiyat barqarorligiga tahdid" mavzularida davra suhbati o‘tkazildi.

👉каналга уланиш
#ФВБ_огохлантиради

⚡️⚡️⚡️ШОШИЛИНЧ АХБОРОТ: чангли бўрон ва чанг ғуборлари кузатилиши мумкин

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази барча вазирлик ва идораларга шошилинч ахборотнома йўллади.

🌪 Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 1-2 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

🗓 1-2 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин.

👉каналга уланиш
#сайёр_қабул

Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги "Навбаҳор" МФЙда сектор раҳбари А.Мўминов, ҳудуд депутати Ш.Комилов, шаҳар прокурори ёрдамчиси Ш.Тўрақулов ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида кўтарилган 7 та муаммоли масалалардан 3 таси жойида ҳал қилинди. Қолган масалалар бўйича ишчи гуруҳ томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, ижросини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилотлар билан чора-тадбирлар белгиланди.

✍️ Оҳангарон шаҳар ДСИ.

@ohangaronshahar