Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда
тарқатилган видеода 13 сентябрь куни "Ўзметкомбинат" АЖга қарашли, Оҳангарон шаҳридаги “ЛиДа металл” корхонаси металл эритиш печида кучли ёнғин содир бўлганлиги ва натижада бир неча ходим жароҳат олганлиги тўғрисида хабар берилган эди. Ушбу маълумот юзасидан ўрганиш олиб борилди ва "Ўзметкомбинат" АЖ Матбуот хизмати қуйидагича изоҳ берди.

Мазкур ҳодиса аслида 11 сентябрь куни соат 01:15 да бўлган. Бунга сабаб печда эритилган металлнинг кимёвий таркибидаги углерод миқдори 0,93%ни ташкил этгани ва бу ҳолатда углерод миқдорини камайтириш учун технологик жараёнда печга кислород юборилиши кўзда тутилади.

Видеода тасвирланган ҳолат технологик жараёнга киради ва мазкур ҳодисада тан жароҳати олган деб айтилган Нуриддин Ҳайдаров ва бошқа ишчилар аслида ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ва шу куннинг ўзида ишларини давом эттиришган ва бугунги кунда ҳам саломатликлари яхши.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига хабар берилган ва бугунги кунда қўмита мутахассислари ўрганиш ишларини давом эттиришмоқда.

Шу ўринда ҳамюртларимизга бу каби ёлғон ахборотларга алданиб қолмасликларини ва зарурият туғилганда "Ўзметкомбинат" АЖ Матбуот хизматига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз!

👉каналга уланиш
#расмий
#баёнот

Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган янги йўлакчанинг битказилмаётгани тўғрисидаги шикоят бўйича ўрганиш олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сонли ҳамда 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарорларига асосан Оҳангарон шаҳрининг “С.Рахматов” “Фурқат”, “А.Навоий”, “Халқлар дўстлиги”ва “Й.Охунбобоев” кўчаларини архитектуравий қиёфасини ўзгартириш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш белгиланган.
Кўчаларини архитектуравий қиёфасини ўзгартириш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг электрон тендер тизими орқали эълон берилиб, энг маъқбул таклиф берган қурувчи сифатида қурилиш-таъмирлаш ишлари “РИЗО” МЧЖ томонидан ютиб олинган.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари буюртмачиси Тошкент вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи Инжинеринг компанияси” ДУК ва электрон тендер ғолиби бўлган “РИЗО” МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан, мазкур кўчаларнинг жами 6,1 км қисмида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва қурувчи томонидан объект 2021 йилнинг декабр ойида фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Бугунги кунга қадар қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан жами
7,1 км пиёдалар ва велосипед йўлаклари, саломатлик йўлаклари, ирригация тизим (лоток)лари, ўриндиқлар ўрнатилган.

Мазкур пиёдалар ва велосипед йўлаклари, саломатлик йўлакларини аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида ўрнатилаётган тунги ёритиш тизими учун ўрнатилаётган замонавий кўринишдаги металлопрофилдан ясалган устунлардир.

Тунги ёритиш устунларига ўрнатилиши белгиланган чироқлар объект қурилиши буюртмачиси ҳамда объектни эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан чироқларнинг ёритиш қуввати камлиги сабабли маъқул кўрилмаганлиги учун, ёритиши қуввати кўпроқ чироқларга алмаштирилишига тавсия берилган. Мазкур чироқлар импорт маҳсулотлари бўлганлиги, яъни, Хитой Халқ Республикасидан олиб келиниши туфайли чироқларни ўрнатиш ишлари бошланмаган.

Бугунги кунга келиб, объект қурувчиси “РИЗО” МЧЖ томонидан чироқлар буюртма асосида олиб келинган ва чироқларни ўрнатиш (монтаж) ишлари қурувчи томонидан қисқа муддатларда бошлаб юборилади.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати


👉каналга уланиш
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Эргашев Тўлқин Юнусали ўғли 2021 йил 15 декабрдан Оҳангарон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Т.Эргашев 1993 йил Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида туғилган. Маълумоти олий. 2016 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган, мутахассислиги ветеринария врачи.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

👉каналга аъзо бўлиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳрининг айрим маҳаллаларида электр таъминоти узилгани ҳақидаги эътирозлар ўрганилди.

Жумладан, об-ҳавонинг салбий таъсири сабабли юқори кучланишли 6 кВ маҳалла электр тармоғида авария ҳолати юзага келган. "Ёшлик", "Намуна", "Бўстон" ва "Мустақиллик" МФЙ ларда электр таъминотида узилиш содир бўлган. Шаҳар электр таъминоти ходимлари авария содир бўлган жойни аниқлаб, тузатиш ишларини олиб бормоқда. Тез орада электр таъминоти яна узатилишини маълум қиламиз.

👉каналга уланиш
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳрида эҳтиёжманд оилаларга топширилган янги йил совғаларининг сифатсиз эканлиги тўғрисида билдирилган шикоят юзасидан ўрганиш олиб борилди.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉каналга уланиш
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Юлдашев Жасур Абдирашитович
2022 йил 5 январдан Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж.Юлдашев 1968 йил Оҳангарон туманида туғилган. Маълумоти олий. 1992 йил Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Мутахассислиги инженер-механик.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Оҳангарон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатини қўриб чиқиш қабулхонаси мудири лавозимида фаолият юритаётган эди.

👉каналга аъзо бўлиш
#расмий_ахборот

Республикамиз электр энергия таъминотида узилишлар содир бўлиши натижасида "Ўзтрансгаз" АЖ тизимидаги Компрессор станцияларининг фаолияти тўхтаб қолганлиги ва уларни қайта ишга туширилиши юзасидан РАСМИЙ АХБОРОТ берилди

⚡️Мутахассислар тақдим этган ҳисоботларига кўра, газ қазиб чиқарувчи корхоналарининг электростанцияларни зарур даражадаги газ ҳажми билан таъминлаши ва газ қувурлари тизими орқали зарур иш босимини тиклаш ишларини амалга ошириш учун камида 2 кун талаб этилади. Ҳозирда жойларда компрессор станцияларини тўлиқ ишга тушириш бўйича ишлар давом этмоқда.

👉🏻БАТАФСИЛ

@ohangaronshahar
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Мадимаров Фахритдин Телавович -
Оҳангарон шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ф.Мадимаров 1961 йил Оҳангарон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1984 йил Тошкент давлат университетини, 1996 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият қурилиш Академиясини, 2000 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мутахассисликлари: математика ўқитувчиси, Давлат ва жамият қурилиши бўйича магистр, иқтисодиёт бўйича менежмент.

У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Оҳангарон шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини қўриб чиқиш қабулхонаси мудири лавозимида фаолият юритаётган эди.

👉каналга аъзо бўлиш
#расмий
#эълон

Жорий йилнинг 7 феврал (душанба) куни Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.

Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6166-сонли Фармони ва ПҚ–5132-сон қарорининг шаҳардаги ижроси, шунингдек аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида;

-Оҳангарон шаҳрида 2021 йилда "Обод маҳалла" Давлат дастурига киритилган ва бошқа МФЙларда олиб борилаётган ишлар тўғрисида;

-Оҳангарон шаҳрида 2022 йилда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида;

- Жиноятчиликни олдини олиш юзасидан Оҳангарон шаҳар ИИБ бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида;

-2022 йил 1 январ ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағи ҳисобидан шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ йўналтирилиши тўғрисида;

-Бошқа масалалар.

👉каналга аъзо бўлиш
​​#расмий_муносабат

“Олтин воҳа” телеграм каналида эълон қилинган Оҳангарон шаҳар “Янгилик” МФЙ ҳудудида қурилаётган профилактика инспектори хизмат уйи билан боғлиқ материал юзасидан расмий муносабат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2906-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларини 2021-2023 йилларда хизмат уй-жойлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 317-сонли қарорларига асосан 2021 йилда Оҳангарон шаҳрининг "Янгилик”, “Нўғойқўрғон”, “Бирлик” ва “Қўрғон” МФЙларида профилактика (катта) инспекторлари учун хизмат уйларини қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Юқоридаги қарорлар ижроси юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги 65-10-0-Q/21-сонли қарори қабул қилиниб, ҳозирда “Янгилик” МФЙ ҳудудидаги 0,02 Га ер майдонида профилактика инспектори хизмат уйи қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинганидек, мазкур объект бўйича барча асослар мавжуд бўлиб, қурилиш ишлари қонуний тартибда амалга оширилмоқда.

Хизмат уйи қурилиши натижасида болалар майдончасига зарар етмайди аксинча ушбу ҳудуддаги аҳоли вакилларининг, хусусан болаларнинг хавфсизлиги таъминланади.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги.

👉каналга уланиш
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Ашуралиев Турсунали Анорматович
-Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Оҳангарон шаҳар бўлими бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиб бўлди.

♻️У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Оҳангарон шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

👉каналга аъзо бўлиш
​​#расмий
#эълон

Жорий йилнинг 4 март (жума) куни Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг навбатдаги - 40-сессияси бўлиб ўтади.

Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 10-февралдаги ПФ-6166-сонли Фармони ва 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон қарорининг шаҳардаги ижроси, шунингдек аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида;

- Оҳангарон шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатиш тўғрисида;

- Оҳангарон шаҳридаги суд раисларининг 2021-йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотлари тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан 2021 йил мобайнида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

- 2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида;
- Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг 2022 йил 15 январдаги ВИ-38-1-10-214-К/22-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялар ҳузурида фаолият юритувчи “Экспертлар гуруҳи” таркибини тасдиқлаш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.

- Бошқа масалалар
.

@ohangaronshahar