Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.8K photos
2.5K videos
67 files
8.73K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#ёшлар
#саломатлик

📝 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан февраль ойи "Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш" ойлиги этиб белгиланган.

⚡️ Шу муносабат билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оҳангарон Кенгаши томонидан шаҳар Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири бугун, 28 февраль куни Оҳангарон касб-ҳунар мактабида ташкил этилди. Тадбирда шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ўқувчиларга гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси нақадар ёмон касаллик ва иллат эканлиги ва оқибати яхшилик билан тугамаслиги ҳамда уларнинг юқиш йўллари ва сабаблари, улардан қандай ҳимояланиш мумкунлиги ҳақида тушунчалар беришди.

@ohangaronshahar
#саломатлик

Оҳангаронликлар саломатлик учун 5 минг қадам босишди

Оҳангарон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари ташаббуси остида маҳалла, спорт бўлимлари ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Саломатлик учун 5 минг қадам” акцияси ўтказилди.

🚶🚶‍♀Акцияда ёшлар етакчилари, маҳалла фуқаролари, корхона-ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

❇️Ушбу лойиҳа ҳафтанинг ҳар шанба куни ўтказилиб борилиши белгилаб олинди.

Каналга уланиш:👇👇👇👇
https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Саломатлик_сайли

🩺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Саломатлик сайиллари” ойлиги Оҳангарон шаҳрида давом этмоқда.

Оҳангарон шаҳар Тиббиёт бирлашмасида давом этаётган "
Саломатлик сайли" тиббий кўрикларига Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларининг етакчи мутахассилари жалб этилди.

👩‍⚕️Тиббий кўрик давомида жами 350 дан ортиқ аҳоли Нефролог, онколог, инфекционист, уролог, гинеколог, травматолог, окулистлар томонидан профилактик кўрикдан ўтказилди.

Мутахассисларга қаратилган мурожаатлар юзасидан беморларга консерватив ва оператив даво муолажалари олишлари учун жойида йўлланмалар берилди
.

👉Бизга аъзо бўлинг https://t.iss.one/tvhssb