OFFSIDE.UZ | RASMIY
799 subscribers
23.9K photos
7.21K videos
3 files
12.7K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuz
Ўзбекча 👉 @effectuz
Батафсил 👉 @effectuz_live

Сайт: www.effect.uz

Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
OFFSIDE.UZ | RASMIY
Ҳусанов асосийда, Ҳолланд қайтди, Сон заҳирада қолдирилди АПЛ 27-тур. «Тоттенхэм» — «Манчестер Сити» Ўйин вақти: 00:30 @offsiderasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳусанов ва «Сити» футболчилари стадионга етиб келишди

“Манчестер Сити” футболчилари, шу қатори Абдуқодир Ҳусанов «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»га етиб келишди.

Ўзбекистонлик ҳимоячи кетма-кет 4 ўйинда асосий ўйинда майдонга тушяпти. Шунингдек, “Реал”га қарши тиззасида дискомфорт сезган Ҳолланд ҳам яхши кайфиятда ечиниш хонасига йўл олди.


@offsiderasmiy
👍1
АПЛ 27-тур. «Ливерпуль» — «Ньюкасл»

Асосий таркиблар маълум

@offsiderasmiy
АПЛ 27-тур. «Манчестер Юнайтед» — «Ипсвич»

Асосий таркиблар маълум

@offsiderasmiy
АПЛ 27-тур. «Ноттингем» — «Арсенал»

Асосий таркиблар маълум

@offsiderasmiy
"Интер" Миландаги жавоб ўйини олдидан ажойиб устунликка эришди — Мартинесдан тарихий гол!
Лаутаро ЕЧЛдаги 18-голини уриб, "Нерадзурри"нинг Чемпионлар лигасидаги энг яхши тўпурари бўлиб олди.


@offsiderasmiy
"Барселона" -1 футболчи кам бўлиб меҳмондан ғалаба билан қайтди

Рафинья "Бенфика"нинг "Барса" билан гуруҳдаги шов-шувли ўйинида бўлгани каби, ўша дарвозага ғалаба голини киритди.

@offsiderasmiy
"Ливерпуль" Парижни йиғлатди!

"ПСЖ" 27та зарба йўллади, Алиссон 9та сейв амалга оширди - аммо французлар бразилиялик посбон дарвозасига йўл топа олишмади!
"Ливерпул" биринчи зарбадаёқ дарвозани аниқ нишонга олди ва ғалабани Париждан тортиб олди.


@offsiderasmiy
"Бавария" деярли чорак финалда!?

"Байер" билан ўтган аввалги ўйинлардан керакли хулосалар чиқарган "Бавария", бугун Алонсо жамоасини тор-мор қилди!

@offsiderasmiy
“Пахтакор” тарихни янгилай оладими?

Бугун, “Пахтакор” клуби ЭЧЛ нимчорак финал жавоб ўйини доирасида Саудия Арабистони лидери “Ал-Ҳилол”га қарши баҳс олиб боради. Тошкентда кечган биринчи учрашувда “шерлар” 1:0 ҳисобидаги минимал ғалабани қўлга киритишган эди.

Агар жамоа жавоб ўйинида ҳеч бўлмаганда дурангга эриша олса, Осиё грандини мусобақадан чиқариб юборган ҳолда кейинги босқичга йўл олади. Мазкур ўйинда жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам бугун Саудияга етиб борди.

🏆 ЭЛИТ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ. Нимчорак финал
“АЛ-ҲИЛОЛ” - “ПАХТАКОР”

🏟 Риёд, "Кингдом Арена", 01:00

@offsiderasmiy
👍3
🔥Андре Онана Эсватини терма жамоасига қарши ўйинда бутун майдон бўйлаб Бриану Мбемонинг ёнига югуриб борди ва унга жарима зарбасини қандай ижро этиш ҳақида кўрсатмалар берди.

Онанинг маслаҳатларидан сўнг ҳам камерунлик ҳужумчи барибир гол ура олмади

@offsiderasmiy
🔥1
"Хойлунд энди бу нишонлашни менинг ижройимда кўради" - Роналду

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Данияга қарши ўйинда Расмус Хойлунд голини унинг услубида нишонлашида ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлади.

🗣“Ҳëйлунднинг менинг услубимда нишонлаши ҳеч қандай муаммо эмас. Буни ҳурматсизлик деб қабул қилмайман. Тушунаман, фақат у эмас, балки бошқа кўплаб спортчилар ҳам худди шундай нишонлайди. Лекин умид қиламанки, бу сафар у бу нишонлашни менинг ижройимда кўради.”

@offsiderasmiy
👌2
Ўзбекистон Теҳронда Эрон билан дуранг ўйнади

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида Эрон – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.

Эрон - Ўзбекистон 2:2

Гол: Хожимат Эркинов (Фарруҳ Сайфиев) 16, 0:1, Меҳди Тареми 51, 1:1, Аббос Файзуллаев 55, 1:2, Меҳди Тареми 82, 2:2
👎2
Диогу Жота ва унинг укаси автоҳалокат натижасида ҳалок бўлди

Португалия ва “Ливерпуль” ҳужумчиси Диегу Жота ва унинг укаси Андре авиаҳалокат натижасида ҳалок бўлишди. Мазкур машъум хабарни бир қатор испан нашрлари, хусусан “Ливерпуль” ҳам тасдиқлади.

Ушбу ҳодиса тунги соат 00:30 атрофида A-52 трассасининг 65-чақириқ қисмида, Самора ҳудида содир бўлган.

Гувоҳларга кўра, Жота бир машинани қувиб ўтаётган вақтида бошқарувни йўқотган ва автоулов йўл четига чиқиб кетган. Натижада ёнғин юзага келиб, салондаги йўловчилар тириклайин ёниб кетган.

“Ливерпуль» футбол клуби Диогу Жотанинг фожиали вафотидан қаттиқ қайғуда. Ҳозирча клуб ҳеч қандай қўшимча изоҳ бермайди”, - дейилади “қизиллар” баёнотида.


Қайд этиш керак, Диегу 22 июнь куни Руте Кардосо билан оила қурганди...

Маълумот ўрнида, португалиялик футболчи фаолияти давомида “Пасуш де Ферейра”, “Порту”, “Атлетико”, “Вулверхэмптон” ва “Ливерпуль” каби жамоалар сафида тўп сурган.

@offsiderasmiy