#Таҳлилий_журналистика_керак #Очиқлик_сиёсати
ОЧИҚЛИК СИЁСАТИ ҚАТЪИЙ ДАВОМ ЭТАДИ – ҚИЗИЛ ЧИЗИҚЛАР АНИҚ БЕЛГИЛАНМОҚДА
Хизмат тақозоси юзасидан журналист ва блогерлар билан суҳбатлашганимда, баъзида жуда оддий саволга жавоб бериш қийин бўлади. Яъни давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар тоифаси ҳақида аниқ рўйхатнинг мавжуд эмаслиги соҳа вакилларига маълум қийинчилик, тушунмовчилик туғдирар эди.
Бугун матбуотда “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди. Ушбу фармон юртимизда очиқлик сиёсати изчиллик ва қатъият билан билан давом эттирилишини билдиради.
Фармонга мувофиқ, барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, суд ва прокуратура органлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди.
Бу рўйхат – сўз эркинлиги шароитида амал қилиниши керак бўлган қоидалар мажмуининг энг муҳим бўғини. Шу пайтгача анча мажҳул кўринишда бўлган, умумийроқ гаплар билан эслатиладиган, амалда мансабдорнинг хусусий талқинларига боғлиқ бўлиб қолаётган жиҳат эди. Журналист ва блогерларнинг ўз жаргони билан айтганда, “қизил чизиқ”лар аниқ кўрсатилмоқда.
Давлат сиёсатининг очиқлигида ҳам чегара бўладими? Ҳа, бўлади. Исталган давлатни олинг, шундай норма мавжуд. Фақат бу чегаралар ҳар икки томон учун ҳам тушунарли шаклда, мантиқан асосланган бўлиши керак.
Ўзбекистонда Давлат Раҳбарининг сиёсий иродаси туфайли жорий бўлган очиқлик сиёсатининг моҳияти, ўзига хослиги шундаки, давлат органлари ва ОАВ, фуқаролик журналистикаси вакиллари ўртасидаги мулоқот жараёнида пайдо бўлган, етилиб келаётган муаммоли, баҳсли вазиятларни тартибга солиш бўйича ҳуқуқий асослар тақдим этиб борилмоқда. Маълум бир догмаларга ёпишиб олиш йўқ.
Демак, эндиликда давлат иккита муҳим вазифани ижро органи олдига қўйди: 1) ижтимоий аҳамиятга молик очиқ ахборотлар туркуми таснифланди; 2) давлат сирини ташкил этувчи ахборотлар мажмуи очиқ айтилди.
Қарс икки қўлдан чиқади. Энди миллий журналистика ҳам янги даврга оёқ қўйишни бошлаши ушбу фармон ижроси талаб қиладиган воқеликдир. Шу пайтгача давраларда, ўзаро суҳбатларда айтиб келинган ёқимсиз ҳақиқат бор эди: таҳлилий журналистика ривожланиши учун етарли маълумотлар топиш осон эмас эди.
Давлат буни тушунди ва охирги тўрт йилда изчиллик билан шу йўналишда ишланди. Қабул қилинаётган ҳар бир қонун, фармон, қарор матнига, мазмунига эътибор қаратилса, очиқлик сиёсати барқарор бўлиши учун горизонтал ва вертикал тизим ташкил қилишга интилишни кўрамиз. Эндиликда синовдан ўтган, муайян тажрибалар асосида ривожланаётган бу тизим яхлит кўриниш олди.
Умид қиламанки, ҳозирги кунда ўзбек журналистикасига энг етишмаётган, анча танқис бўлиб қолган йўналиш – аниқ фактларга асосланган, жараёндан тўлиқ бохабарлик сезилиб турадиган таҳлилий журналистика ривожланади.
P.S. Очиқлик сиёсати ҳаммага баробар. Жумладан, эндиликда депутатларниг фаолияти, қонун ижодкорлигига қўшаётган ҳиссаси, муҳокамалар натижасида қабул қилинган қарорлар ҳам сайтимизда эълон қилиб борилади. Бу ҳақда эртага босма матбуотда чиқиш қилмоқчиман. Шу боис, масаланинг у жиҳатларига бу постимда тўхталмадим.
@odiljon_tojiyev

#Менинг_Конституциям #Очиқлик #Шаффофлик
Конституциявий ислоҳотлар: Энг асосий мезон – очиқлик ва шаффофлик
Бугун Сенат ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлди. Йиғилишда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш масаласи бўйича фикр алмашилди ва тегишли қарор қабул қилинди.
Унга кўра:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди.
Унинг фаолиятини тартибга солувчи Низом қабул қилинди.
Умуман, шу кунларда мамлакатимиз кун тартибидаги асосий масала битта – Бош Қонунимизни янада реал ҳаётий ҳужжатга айлантириш. Нега бундай деяётганимга ҳозир изоҳ бермоқчи эмасман, чунки, жараён энди бошланди ва мавзуга доир кенг қамровли муҳокамаларда ўртага ташланган фикрларни билгач, ўзингиз масала қанчалар муҳим эканлигини баҳолайсиз, деб ўйлайман.
Конституциявий комиссиянинг жамоатчилик билан алоқалари масаласини мувофиқлаштириш, унинг фаолиятини матбуотда ёритиш масалалари Комиссия матбуот котиби сифатида каминага юклатилди. Бундай масъулиятли вазифани бажаришга барча куч-ғайрат, салоҳиятни ишга соламиз.
Шуниси аниқки, Комиссия ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф юритади.
Қисқа муддатда жараёнларни ёритишга ихтисослашган махсус ахборот платформаси ташкил қилинади.
Жамоатчиликка айтаманки, фаол бўлинг, таклиф ва ташаббуслар билан чиқинг, позициянгизни айтинг. Комиссия Сизнинг фикрингизни эшитишга тайёр.
Барча ОАВ вакилларини ҳамкорликка чорлаб қоламиз.

👍125❤110🤔2🔥1👏1
КОМИССИЯ ҚИЗҒИН ИШ УСТИДА
Хабарингиз бор, 20 май куни Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди.
Шу муносабат билан бизга тармоқларда мурожаат қилишаяпти. Яъни, одамлар Кенгаш аъзолари бугун нималар билан банд эканлиги ва олдинда турган жараён ҳақида маълумот беришимизни сўрашмоқда.
Кенгаш аъзолари айни пайтда шу кунларда бўлиб ўтиши кутилаётган биринчи умумий ишчи йиғилишга тайёргарлик кўришмоқда. Мажлисда Конституциявий Кенгашнинг ишлаш тартиби, механизмлар муҳокама қилинади ва вазифалар, аниқ муддатлар белгиланади.
Мажлис баробарида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказишга ҳам тайёргарлик кўраяпмиз.
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларни диққат билан кузатаяпмиз, ҳар бир эътиборли таклиф ва фикрни кўздан қочирмасликка интилаяпмиз. Умумий мақсадимиз битта – янгиланаётган Конституциямиз фақат ва фақат олийжаноб, меҳнаткаш халқимизнинг бугунги орзу-истаклари намоён бўладиган ҳаётбахш ҳужжат бўлиши шарт.
#Менинг_Конституциям #Очиқлик #Шаффофлик #сен_билан_бирмиз #ҳаммамиз_бирга
👉 @odiljon_tojiyev

❤100👏46🤩35🔥29👍20🤔2
Айни пайтда Конституциявий комиссияга аҳолидан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар келиб тушмоқда. Улар албатта кўриб чиқилади.
Қисқа муддатда “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” бош ғояси асосида фаолият кўрсатувчи махсус ахборот платформаси ҳам иш бошлайди.
Унга қадар таклифларингизни [email protected] ёки [email protected] электрон почталари орқали юборишингиз мумкин.
#Менинг_Конституциям #Очиқлик #Шаффофлик
* * * * * * * * * * * * * * * *
В настоящее время в Конституционную комиссию поступает много предложений и комментариев от населения. Все они обязательно будут рассмотрены.
В ближайшее время также планируется запустить
специальную информационную платформу, которая будет работать на основе идеи "Общество – инициатор реформ".
До этого вы можете присылать свои предложения по электронной почте [email protected] или [email protected]
#Моя_Конституция #Открытость #Прозрачность

👍87❤46🤩39🔥31👎12👏12🤔2😢1
Эртага (26 май) Конституциявий комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилишда комиссия ишини самарали ташкил этишга қаратилган масалалар муҳокама қилинади ҳамда аҳолидан келиб тушаётган таклифларни қабул қилиш, умумлаштириш, жавоб қайтариш тартиби тасдиқланади.
Шу кунга қадар комиссияга келиб тушган дастлабки таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинади.
Шунингдек, Конституциявий комиссия Матбуот хизмати таркибини тасдиқлаш, жараёнларни ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш режаси кўриб чиқилади.
Йиғилиш якунлари юзасидан брифинг ўтказилади.
#Менинг_Конституциям #Очиқлик #Шаффофлик
*** *** *** ***
Завтра (26 мая) состоится первое заседание Конституционной комиссии.
На заседании будут рассмотрены вопросы эффективной организации работы Конституционной комиссии, а также утверждения порядка получения, обобщения и реагирования на предложения населения о внесении изменений и дополнений в Конституцию.
Будут обсуждены поступившие до сегодняшнего дня в Комиссию предложения и мнения.
Также будут рассмотрены вопросы утверждения состава Пресс-службы Конституционной комиссии, план работы по широкому освещению всех процессов в СМИ и социальных сетях.
По итогам заседания будет организован брифинг.

👍11👎3🔥1🤔1
Комиссия йиғилишида Матбуот хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш, унинг таркиби ва медиа-режасини ўз вақтида ва сифатли бажариш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Матбуот хизматининг асосий вазифаси халқимизни, кенг жамоатчиликни Комиссия, унинг ишчи гуруҳлари фаолияти ва Конституциявий ислоҳотларнинг кейинги босқичлари ҳақида холис, ўз вақтида ва кенг тарзда хабардор қилиб бориш, ушбу жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашдан иборат.
Конституциявий комиссия Матбуот хизмати ўз фаолиятида қуйидагиларга катта эътибор қаратади:
Биринчидан, Конституциявий комиссия ва унинг ишчи гуруҳлари фаолиятига бағишланган брифинг ва матбуот анжуманларини ташкил этиш;
Иккинчидан, Конституциявий комиссия билан аҳоли, кенг жамоатчилик, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситалари ўртасида қайта алоқа ўрнатиш;
Учинчидан, Конституциявий ислоҳотларнинг бориши ҳақида, шу жумладан экспертларни жалб қилган ҳолда, интервью уюштиришлар орқали тушунтириш ишларини олиб бориш.
Матбуот хизмати фаолиятига мамлакатимизнинг етакчи давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларининг тажрибали вакиллари, етук журналистлар жалб қилинган.
Айтиб ўтиш керакки, Конституциявий комиссиянинг Матбуот хизмати томонидан таклифлар билан ишлаш жараёни бўйича ҳар ҳафта матбуот анжумани ташкил этилади.

👍8👎3👏1🤔1
⚡️⚡️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи йиғилишлари YouTube орқали жонли эфирда намойиш қилинади.
Маълум техник ишлар якунланди, энди Парламент қуйи палатасининг асосий мажлислари янгича форматда, #Live эфирга узатилади.
#Очиқлик #Шаффофлик
👉@odiljon_tojiyev

👍27😁3👎2🔥2❤1👏1