Odiljon Tojiyev
7.16K subscribers
291 photos
117 videos
300 links
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Odiljon Tojievning rasmiy kanali

https://taplink.cc/odiljon.tojiyev
Download Telegram
#Конституция #Муносабат #Табрик

ИСЛОҲОТЛАР ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА

Бугун кун давомида Конституция ҳақида, унинг ўзим, оилам, тенгдошларим ҳаётида тутган ўрни ҳақида ўйладим. Бир қарашда жавоб бериш осон, ҳаммаси жуда оддий кўзга ташланиб туради, асосий Қомусимизнинг кундалик ҳаётимизда тутган ўрнини доим ҳис қилиб турамиз.

Лекин, мен айнан шу туйғуни жўнгина изоҳлай олмайман. Чунки, ҳаётимнинг асосини ташкил қилган воқелик ҳамда манзаралар, кўрган-кечирганларим – мана шу ихчам, жонажон она тилимда равон ёзилган Қомуснинг ҳосиласи, меваси эканлигини чуқур ҳис қиламан.

Тўғри, Конституция ҳаётимизнинг барча жабҳасини тўла қамраб олиши – муқаддас орзу, пировард истак. Биз бу йўлда ҳали ишлашимиз керак, ютуқларимиз қаторида камчиликларимиз ҳам бисёр.

Асосийси, бу йўлда етилиб келаётган, кўзга ташланиб турган муаммоларни ҳал этишгина эмас, кенг миқёсли стратегик тафаккур юритиш лозим.

Ҳозиргина муҳтарам Юртбошимизнинг Конституция куни билан мамлакатимиз аҳолисига йўллаган табригини ўқиб чиқдим. Бу табрик қонун ижодкорлиги, конституцион ўзгаришлар моҳиятини мухтасар бир шаклда ўзида мужассам қилган.

Менинг назаримда, тўққиз йўналишдан иборат бу таклиф ва ташаббуслар, янги вазифаларнинг моҳияти шуки, Янги Ўзбекистон концепциясининг марказида инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилади.

Ҳурматли Шавкат Мирзиёев Давлат раҳбари вазифасида иш бошлаган илк кунлардаёқ айтилган бу фикр ўткинчи бир гап эмас, қатъий истак, мустаҳкам сиёсий ирода сифатида яшаган бўлса, эндиликда конституциявий норма сифатида эътироф этиш вақти келди.

Фурсатдан фойдаланиб, ғоятда қадрли ва улуғ айём – Конституциямиз қабулган сана билан барча-барчани муборакбод этаман.

Сўзим якунида муҳтарам Президентимизнинг фикрларини такрорлайман:

«Ишончим комил, орадан йиллар, асрлар ўтади, лекин ғоят қийин ва мураккаб, оғир синовли йилларда Янги Ўзбекистонни бунёд этишга муносиб ҳисса қўшган инсонларни келгуси авлодлар миннатдорлик билан эслайди. Барчамизга ана шундай буюк бахт ва шараф ёр бўлсин!»

@odiljon_tojiyev
#Конституция #Муҳокама

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштиришга қаратилган аниқ нормалар барча фуқаролар, жамоатчилик вакиллари ҳамда халқимизнинг таклиф ва фикрлари асосида шаклланиши, бунда очиқлик ва шаффофлик таъминланишини зарурлигини билдирди.
Энди Конституцияни такомиллаштириш масаласи Олий Мажлис палаталари Кенгашларига киритилади ва муҳокама қилинади.

@odiljon_tojiyev
👍71🔥1🤔1
#Live #Конституция

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқишяпти.

Тадбирни онлайн кўриш
____________________________________________

Очередное пленарное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса начало свою работу. В ходе заседания депутаты рассматривают вопрос, связанный с всенародным обсуждением проекта Конституционного закона «О внесении изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан».

Онлайн просмотр мероприятия 👇

👉 @odiljon_tojiyev

https://youtube.com/c/OliyMajlisQonunchilikpalatasi
👍5🤔2🤬1
#Конституция #Референдум

Бугун соат 15:00 да Қонунчилик палатасида бўлиб ўтадиган Ялпи мажлисда Конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқамиз. Депутатларнинг саволлари, позиция ва хулосалари тингланади. Шу ернинг ўзида масъул қўмита барча саволларга жавоб беради.

Демак, бугун Халқ уйида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

P.S. Ялпи мажлис “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” телерадиоканаллари, "UzReport" телеканали, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTube'даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
👍29🤬11👏3
#Конституция #Референдум

Бугунги мажлис муҳокама ва баҳслардан иборат бўлди. Лойиҳани такомиллаштириш бўйича кўп таклифлар билдирилгани муносабати билан бугун қарор қабул қилинмади.

Унинг муҳокамаси эртага соат 10:00 га қолдирилди.

Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
👍23🤬7😁2🤔2
#вақт_керак #Конституция #Референдум

Кечаги мажлисда кўтарилган таклиф ва саволлар билан ишлаш учун масъул қўмита қўшимча вақт сўради.

Шу боис бугун 10.00 да бошланиши режалаштирилган муҳокамалар соат 11.00 га кўчирилди.


Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
👍16😁10👎3
#Конституция #Бир_йиллик_муҳокамалар #Референдум

Тарихий йиғилиш якунига етди.

Депутатлар бугун 3 та муҳим қарорни қабул қилишди:

1. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси маъқулланди.

2. Референдумни 2023 йил 30 апрель - якшанба куни ўтказиш белгиланди.

3. Лойиҳанинг амалдаги Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш учун Конституциявий судга юборилди.

P.S. Конституция қабул қилинган кун анъанавий 8 декабрлигича қолади.

Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
👍24👎13😁3👏2🤬2
#Конституция #Референдум_олдидан

☝️ Янгиланаётган Конституцияда
ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга сабаб бўлувчи нормалар қаторида "халқнинг соғлиғи ва маънавияти" тушунчаси ҳам киритилгани ҳақида ёзган эдим (Амалдаги Конституциянинг 29-моддаси).

👨🏻‍💻Жамоатчилик бу янгиликни қизғин муҳокама қилди, жуда кўп фаоллар танқидий мазмунда чиқишлар қилди.

Жамоатчилик фикрини инобатга олиб, натижада ушбу тушунчалар “аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни” деб ўзгартирилди (Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 33-моддаси).

☝️Мазкур тушунча амалдаги қонунчилигимизда ҳам, халқаро ҳужжатларда ҳам мавжуд.
Масалан, БМТнинг “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пакти 19-моддасида ҳар ким ўз фикрини эркин ифодалаш, ахборот излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга эканлиги, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш алоҳида масъулият ва жавобгарлик юклаши белгиланган. Мазкур модданинг 3-бандида эса давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳоли саломатлиги ёки ахлоқини (инглиз тилида “public health or morals”, рус тилида “здоровья или нравственности населения” сўзлари ишлатилган) ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлганда ушбу ҳуқуқлар қонун билан чекланиши мумкинлиги аниқ ёзиб қўйилган.

Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
👍23😁9👎4🔥2😢21
#анонс #Конституция #Референдум

Бугун, соат 11:00да Қонунчилик палатаси қарорининг (иловалари билан) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтади.

Суд мажлиси:
-“O‘zbekiston 24”телерадиоканал;
-“O‘zbekiston” телерадиоканали;
-“Uzreport” телеканали ва унинг фейсбукдаги саҳифаси;
- O'zMTRK'нинг YouTubeдаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
👍18😁2👏1
#Эълон #Конституция #Референдум

☝️ “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси матни билан meningkonstitutsiyam.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Шунингдек, Қонун лойиҳаси "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг бугунги сонида эълон қилинди.

👉 @odiljon_tojiyev
👍19🤬53😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган #Конституция лойиҳаси халқимизнинг ҳаётий таклифлари асосида шакллантирилди.

Лекин бу жараённи ўз соҳасининг усталари, экспертлар, ҳуқуқшуносларнинг профессионал нуқтаи назарисиз амалга ошириб бўлмасди.

Таклифларни “қонун тили”га ўгиришда қатнашган мутахассисларга миннатдорчилик билдирамиз.

Одилжон Тожиев
👍197👎10🔥53😁3🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция #таклифлар #ёшлар_куч

220 мингта таклифлар қандай воситалар орқали олинди? Буни кимлар амалга оширди?

Бир қарашда оддий механизмлар қўлланилгандек туюлса-да, унинг ортида бир гуруҳ ёшларнинг машаққатли меҳнати бор. 👨🏻‍💻👩‍💻🚀

Уларга миннатдорчилик билдирамиз.

Одилжон Тожиев
👍17👎124🤬3👏1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция

Йўл берилса, имконият тақдим этилса, фуқаролар Бош қомусга муаллифлик қила олишини кўрдик.

220 минг таклиф эгаларининг айримлари ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

Вақт ажратиб, кўнглидаги таклифини йўллаган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз.

Одилжон Тожиев
👍18👎96😁3🤩2🤬1
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Албатта референдумга бориш ёки бормаслик ҳар кимнинг мустақил иши. Аммо референдумнинг бошқа сиёсий жараёнлардан фарқи шуки, у ҳар беш йилда бўлмайди.

Балки бу ҳуқуқдан фойдаланиш имкони бошқа умуман бўлмас.

Шахсан менда бу ҳуқуқдан фойдаланиш имконияти биринчи марта пайдо бўлмоқда.

👉 @r_kusherbayev

https://youtu.be/7jJRSVgj_oQ
👍13👎4🤬1
#Конституция_куни_қачон

Ижтимоий тармоқларда “Энди 1-май Конституция куни сифатида нишонланадими?” деган мазмундаги турли чиқишлар бўлмоқда.

Йўқ, бундай бўлмайди!

Анъанага кўра, "8-декабрь – Конституция куни" байрами сифатида нишонланади.

Одилжон Тожиев
👍35😁8👎6👏31🤔1🤩1
#Конституция_амалда

Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари амалда маҳаллий Кенгаш раиси бўлмайди


Демократик тараққиёт сари яна бир катта қадам ташланмоқда. Мамлакатимиз тарихида илк маротаба вилоят Кенгашларига ҳокимлар раислик қилиши амалда бекор қилиниб, вилоят Кенгаши депутатлари орасидан сайланган депутат вилоят Кенгашига раислик қилишни бошлади.

Бу халқимиз билан маслаҳатлашиб 2023 йилда референдум асосида қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг яна бир муҳим нормасини амалда қўлланилганлигини кўрсатади.

Вилоят Кенгашига раислик қилиш инсондан, энг аввало, катта ҳаётий тажриба талаб қилади. Бу лавозимдаги шахс халқ дардини ўз дарди деб биладиган, ҳаёт синовларида тобланган, тегишли ҳудуддаги масала ва муаммоларни яхши биладиган, одамлар орасида катта обрўга эга, шу билан бирга кун тартибига долзарб масалаларни қўя оладиган шахс бўлиши лозим.


Бугун халқ депутатлари Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятлари Кенгашлари сессияларида вилоят Кенгаши раислари сайланди.

Ижтимоий тармоқларни кузатар эканмиз, ўша вилоятдаги жамоатчилик, ҳамкасбларимиз илк сайланган Кенгаш раислари ҳақида ижобий фикрлар билдираётганлиги мени жуда қувонтиради. Айрим раисларнинг фаолиятини яқиндан кузатганим учун ҳам тўғри танлов бўлаётганлигини айтишни жоиз деб биламан.

Ўйлайманки, бошқа вилоятларимизда ҳам сайланадиган Кенгаш раислари юқоридаги хусусиятларга эга бўлган, халқ ичидан чиққан халқчил одам бўлади.

P.S. Янгича тартибда сайланаётган Кенгаш раислари ўз манфаатларидан халқ манфаатларини устун қўйишига ишонаман. Барчаларига омад!

Одилжон Тожиев
👍2412👏3😱3😁2