Odiljon Tojiyev
7.16K subscribers
291 photos
117 videos
300 links
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Odiljon Tojievning rasmiy kanali

https://taplink.cc/odiljon.tojiyev
Download Telegram
#Халқаро_ҳаёт #АҚШ #Нуқтаи_назар

АҚШ ва Россия бугун дунёда кучлар балансини белгилашга мойил мамлакатлар сирасига киради. Хусусан, қайсидир давлатда конфликт пайдо бўлса, сиёсий ориентр олиш учун бу икки давлат ва уларнинг тарафдорлари ўртасида ахборий кураш, позицион баҳслар бошланишини яхши биласиз.

Эътибор берган бўлсангиз, бу икки давлатнинг Қорақалпоғистон воқеаларига муносабати, нуқтаи назари деярли бир хил. Улар Ўзбекистоннинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашларини баён этишди. Бу – ўзбек дипломатиясининг ютуғи.

Мавзуга қайтиб, шуни айтишим мумкинки, бугунги кунда Конституциявий комиссия аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари давом этаётган умумхалқ муҳокамаси мобайнида келиб тушаётган таклифлар ва мулоҳазаларни фаоллик билан умумлаштириб, таҳлил қилиб боришмоқда. Қамровни тасаввур қилишингиз учун битта рақамни айтмоқчиман: шу кунга қадар, Конституциявий ислоҳотлар юзасидан интернетда эълон қилинган ахборот материаллари фойдаланувчилар томонидан 135 млн. мартадан ортиқ кўрилган ва 56 мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

👉 @odiljon_tojiyev
👍10🔥2👏1🤬1