Odiljon Tojiyev
3.83K subscribers
275 photos
110 videos
283 links
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиевнинг расмий канали

https://taplink.cc/odiljon.tojiyev
Download Telegram
#Конституциявий_ислоҳот

Хабарингиз бор, Бош Қомусимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жараёни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул қўмиталар томонидан халқимиздан келиб тушган 150 мингдан ортиқ таклиф асосида Конституциявий қонун лойиҳасини маромига етказиш палласида.

Шу тарзда келиб тушган таклифлар асосида қонун лойиҳасига яна бир қанча янги нормалар киритилиши назарда тутилмоқда.

Масалан, Конституциямизнинг 26-моддасига бундай қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда:
Шахснинг ўз айбини тан олиши унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

Шу йўсинда яна бир қатор моддаларни ҳам янгилаш, уларга қўшимча нормалар киритиш режалаштирилмоқда.

Жумладан:
37-1-моддаси киритилмоқда.
Давлат фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.
Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун уларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда қайта тайёрланишини ташкил этади ва рағбатлантиради.

41-модда.
Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг ривожлантирилишини таъминлайди.

Айтиш жоизки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари, Конституциявий комиссия аъзолари, экспертлар гуруҳларида халқимиздан келиб тушган ҳар бир таклиф юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда.

Лойиҳага киритилаётган янги нормалар ҳақида хабардор қилиб борамиз.

👉 @odiljon_tojiyev
#Конституциявий_ислоҳот

Эслатиб ўтаман, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси мобайнида аҳолидан келиб тушган таклифларни Қонунчилик палатаси масъул қўмиталари томонидан умумлаштириш ва шу тариқа қонун лойиҳасини маромига етказиш ишлари фаол давом этмоқда.

Умумхалқ муҳокамасидан кейин ҳам кенг жамоатчилик томонидан билдирилган тавсия ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳаси янги нормалар билан бойитилмоқда.

Жумладан, 45-моддага қуйидаги норма киритилиши таклиф этилмоқда:

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароит яратади, ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, зарур ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди.

46-моддани ҳам қўшимча 2-қисм билан тўлдириш режалаштирилмоқда.

Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлайди.

Лойиҳага киритилаётган янги нормалар ҳақида хабардор қилиб борамиз.

👉@odiljon_tojiyev
#Конституциявий_ислоҳот

Конституциявий қонун лойиҳасига ҳукуматнинг табиатни, экологияни асраш борасидаги ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи нормаларни киритиш бўйича концептуал таклифлар ҳам келиб тушганди.

Мазкур таклифлардан келиб чиқиб, Конституциямизнинг айрим моддаларига қўшимча ва ўзгартиш киритилиши назарда тутилмоқда.

Хусусан:

98-модданинг 2-қисми қуйидаги мазмундаги норма билан тўлдирилиши режалаштирилаяпти:

... Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

3) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш, иқлим ўзгаришларига, эпидемиялар, пандемияларга қарши курашиш ҳамда уларнинг оқибатларини юмшатиш соҳаларидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди.

Жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлган масалага оид муҳим қоида ҳам Конституцияда ўз аксини топиши кутилаяпти.

99-моддага қуйидаги мазмундаги янги қисм киритилиши таклиф этилмоқда:

Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас.

Шунингдек, амалдаги Конституциянинг 112-моддасига ҳам янги қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда:

Давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлайди.

Лойиҳага киритилаётган янги нормалар ҳақида хабардор қилиб борамиз.

👉 @odiljon_tojiyev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституциявий_ислоҳот турли соҳа, касб, қизиқиш ва дунёқараш эгаларини ўз атрофида бирлаштирди.

Уларнинг ҳеч бири ўз Ватанининг тақдирига бефарқ эмас.

👨🏻‍💻👩‍💻Кунни тунга улаб, зиммасига юклатилган вазифани сидқидилдан адо этган ҳамюртларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, шунча оз.

Тарихий жараёнда бевосита ва билвосита қатнашган ҳар бир иштирокчига миннатдорчилик билдирамиз.

Одилжон Тожиев