Odiljon Tojiyev
3.51K subscribers
275 photos
110 videos
283 links
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиевнинг расмий канали

https://taplink.cc/odiljon.tojiyev
Download Telegram
#Конституция #Референдум_олдидан

☝️ Янгиланаётган Конституцияда
ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга сабаб бўлувчи нормалар қаторида "халқнинг соғлиғи ва маънавияти" тушунчаси ҳам киритилгани ҳақида ёзган эдим (Амалдаги Конституциянинг 29-моддаси).

👨🏻‍💻Жамоатчилик бу янгиликни қизғин муҳокама қилди, жуда кўп фаоллар танқидий мазмунда чиқишлар қилди.

Жамоатчилик фикрини инобатга олиб, натижада ушбу тушунчалар “аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни” деб ўзгартирилди (Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 33-моддаси).

☝️Мазкур тушунча амалдаги қонунчилигимизда ҳам, халқаро ҳужжатларда ҳам мавжуд.
Масалан, БМТнинг “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пакти 19-моддасида ҳар ким ўз фикрини эркин ифодалаш, ахборот излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга эканлиги, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш алоҳида масъулият ва жавобгарлик юклаши белгиланган. Мазкур модданинг 3-бандида эса давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳоли саломатлиги ёки ахлоқини (инглиз тилида “public health or morals”, рус тилида “здоровья или нравственности населения” сўзлари ишлатилган) ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлганда ушбу ҳуқуқлар қонун билан чекланиши мумкинлиги аниқ ёзиб қўйилган.

Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев