#Таъзия #АччиқҲақиқат
Пойтахтнинг қоқ марказида педофил 12 яшар қизнинг зўрлаб, хўрлаб ўлдирар экан,ҳурматли Ички ишлари вазирлиги ва бошқа идораларга қатор саволлар пайдо бўлаяпти менда. Воқеа жамиятимизнинг барча қатламини чуқур тўлқинлантирди, оталар, оналар, боболар, бувилар қайғуга чўмди, юракнинг чуқур қаватларида оғриқли хавотирлар пайдо бўлди. Ўзим ҳам ҳозир шу кайфиятдаман.
Миллатимизга иснод, бир ота-онага бир умрлик ўчмас доғ, аламли изтироб бўлиб қоладиган воқеанинг айбдори кимлар? Қонунчиликда айбдорни жазолаш чораларини янаям кучайтиришни назарда тутувчи ўзгаришлар керакми? Биз бунга киришамиз, қонунчиликда белгиланган энг оғир жазо турини белгилаш бўйича ишлаймиз. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкинмас.
Мен фақатгина битта мана шу нормага эътибор қаратиш билан чекланмай, бошқа қонунларимиз, хусусан, таълим-тарбияга оид қонун ва қонуности ҳужжатларни комплекс қайта кўриб чиқиш тарафдориман. Биз болаларимизни бегона, ёвуз ниятли кишилардан эҳтиёт бўлишга ўргатишимиз шарт.
Воқеанинг хронологиясига қаралса, вазият таълим ва тарбияга масъуллар, яъни, ота-она ҳамда таълим ташкилоти вакилларига жиддий эътирозлар уйғонади. Биз болага бегона кишилар билан қандай муомала қилишни ўргатишимиз керак. Бу ҳақда уйда, мактабда айтилиши, уқтирилиши керак. Акс ҳолда педофиллар қўлга тушмаслик учун ўз нишонини ўлдиришда, хўрлашда, қийнашда давом этади.
Минг афсус. Марҳума синглимизнинг ота-онасига чин қалбимдан таъзия билдираман.
👉 @odiljon_tojiyev
Пойтахтнинг қоқ марказида педофил 12 яшар қизнинг зўрлаб, хўрлаб ўлдирар экан,