Odiljon Tojiyev
3.84K subscribers
275 photos
110 videos
283 links
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиевнинг расмий канали

https://taplink.cc/odiljon.tojiyev
Download Telegram
#Нуқтаи_назар_🔥

Мавзулар тез ўзгараяпти. Медиа бир дақиқа ҳам жим тургани йўқ. Очиқлик сиёсатининг дангал ва дўппини ерга қўйиииб айтганда, қалтис мавзулардаги кун тартиби – қизиқарли, ҳаётга яқин, дадил. Хусусан, газ қувурлари бўйича келишув мазмунига шубҳа билан қараш, аниқлик талаб қилиш ўзбек ОАВ ва блогосферасининг оёққа туриб олганидан далолат. Менимча.

Мавзунинг ўзига эътибор қаратилса, Энергетика вазирлигимиз Газпром билан қандай шартларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга оширади – шудир масала. Қисқаси, биз ютаяпмизми ёки ютқазаяпмизми, деган беозор саволга конкрет жавоб истайдур бу кўнгил.

Менинг қатъий фикримча, бизда табиий газга эҳтиёж ортиб бораётган бир пайтда (биргина, газга юрадиган автомобиллар сони ўсаётгани тасаввур қилинса), бу ресурснинг ишлаб чиқарилиши эса қисқараётган вақтда, барибир кимдандир газ сотиб олишимиз керак. Жаҳон бозорида ўз харидорларини йўқотаётган Газпромнинг қийин аҳволидан “иссиғида” фойдаланиб қолиш – яхши, ақлли ход.
🔥

👉 @odiljon_tojiyev
#фикр

Статистика маълумотларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва хулосалар чиқаришда бугунги кундаги очиқлик ва шаффофликдан самарали фойдалансак яхши.

Ҳурматли блогерларимиз давлат статистик маълумотларни қиёслаб таҳлил қилишибди. Менга, масалан, ёндашув ёқди. Аниқланган тафовутлар биз депутатларни ҳам ҳушёр торттиради.

Лекин, агар синчиклаб қаралса, тафовутлар табиий ва ўринли. Чунки, фикримча, саноат статистикасида фақат йирик саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган электр эгергияси, саноат маҳсулотларининг йиғиндиси берилади. ЯИМ статистикасида эса мамлакат бўйлаб жами ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳақида маълумот келтирилади.

Чунки, масалан, саноатдан ташқари қувватлардан келган токдан ҳам ишлатилса бўлади. Енгил автомобилларга келсак, махсус енгил автомобиллар саноат статистикасига қўшилмаган бўлиши мумкин.

Статистика қўмитаси томонидан жамоатчилик ва таҳлилчиларимизда статистика соҳасида тушунчаларни мукаммаллаштиришга қаратилган ўқув семинарлар ташкил этишни таклиф қиламан.

👉 @odiljon_tojiyev
Бугун 2022 йил 1-2 июл кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчиларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Ҳукм эълон қилингач, судланувчиларданда уларнинг оила аъзоларига, айниқса, фарзандини панжара ортида кўришга мажбур бўлган ота-оналарга ачиндим.

Дилбандининг озодликдан маҳрум қилинишига гувоҳ бўлишни ҳеч кимга раво кўрмаган бўлардим.

Аччиқ, аммо тўғри бир ҳақиқатни тушуниб етиш керак: ҳар ким қилмишига яраша жазосини олиши муқаррар.

Ўз манфаати йўлида ватандошларининг тинчлиги, хотиржамлиги, бирдамлигига рахна солмоқчи бўлганлар бундан мустасно эмас.

Ушбу фожеадан ҳаммамиз тўғри хулоса чиқаришимиз керак.

👉 @odiljon_tojiyev
#Таъзия #АччиқҲақиқат

Пойтахтнинг қоқ марказида педофил 12 яшар қизнинг зўрлаб, хўрлаб ўлдирар экан, ҳурматли Ички ишлари вазирлиги ва бошқа идораларга қатор саволлар пайдо бўлаяпти менда. Воқеа жамиятимизнинг барча қатламини чуқур тўлқинлантирди, оталар, оналар, боболар, бувилар қайғуга чўмди, юракнинг чуқур қаватларида оғриқли хавотирлар пайдо бўлди. Ўзим ҳам ҳозир шу кайфиятдаман.

Миллатимизга иснод, бир ота-онага бир умрлик ўчмас доғ, аламли изтироб бўлиб қоладиган воқеанинг айбдори кимлар? Қонунчиликда айбдорни жазолаш чораларини янаям кучайтиришни назарда тутувчи ўзгаришлар керакми? Биз бунга киришамиз, қонунчиликда белгиланган энг оғир жазо турини белгилаш бўйича ишлаймиз. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкинмас.

Мен фақатгина битта мана шу нормага эътибор қаратиш билан чекланмай, бошқа қонунларимиз, хусусан, таълим-тарбияга оид қонун ва қонуности ҳужжатларни комплекс қайта кўриб чиқиш тарафдориман. Биз болаларимизни бегона, ёвуз ниятли кишилардан эҳтиёт бўлишга ўргатишимиз шарт.

Воқеанинг хронологиясига қаралса, вазият таълим ва тарбияга масъуллар, яъни, ота-она ҳамда таълим ташкилоти вакилларига жиддий эътирозлар уйғонади. Биз болага бегона кишилар билан қандай муомала қилишни ўргатишимиз керак. Бу ҳақда уйда, мактабда айтилиши, уқтирилиши керак. Акс ҳолда педофиллар қўлга тушмаслик учун ўз нишонини ўлдиришда, хўрлашда, қийнашда давом этади.

Минг афсус. Марҳума синглимизнинг ота-онасига чин қалбимдан таъзия билдираман.

👉 @odiljon_tojiyev
Ҳамкасбим, Муҳаммаджон Валиевнинг “ЎзА”да эълон қилинган “Жазо сиёсатидаги енгилликлар янги жиноятлар учун йўл очяпти(ми?)” сарлавҳали мақоласида ғоят ўринли, долзарб масалани қўтарди.

Ҳақиқатан ҳам, мамлакатимизда жавобгарлик ва жазодан озод қилиш асослари соддалаштирилди, айрим турдаги жиноятлар бўйича санкциялар енгиллаштирилди, жавобгарликдан озод этишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар жорий этилди.

Минг афсус, М.Валиев таъкидлаганидек, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ва жазо енгилроғи билан алмаштирилган шахслар тузалиш йўлига ўтмасдан, содир этган жиноятидан тегишли хулоса чиқармасдан жиноят йўлига қайтмоқда.

Муқаддам судланган шахслар содир этган жиноятлар 2021 йилда 9724тани, 2022 йилда эса 11635тани ташкил қилган (19,6% ўсиш). Муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар содир этган жиноятлар 2021 йилда 168тани ташкил этган, ўтган йили 9,5%га ошиб, 184тага етган.

Хулоса шуки, судлар томонидан қўлланилаётган жазолар ахлоқ тузалиши учун етарли бўлмаяпти. Бунинг устига, муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳолатлари янги жиноятларни содир этиш учун йўл очмоқда.

Жамиятимизда одамлар онгида “ҳечқиси йўқ, бир неча йилда чиқиб келади” деган тушунча мустаҳкамланиб бораётгани кишини хавотирга солади.

Халқаро тажрибада, хусусан, Европа давлатларида жазодан шартли равишда озод қилишда маҳкум содир этган жиноятлар оғирлик даражасидан қатъи назар, тайинланган жазо муддатининг маълум бир қисми (мас., учдан икки қисми) ўталганидан сўнггина у шартли озод қилинади.

Мисол учун, Испанияда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган шахс жазонинг 7,5 йилини ўтаганидан кейингина озодликка чиқарилиши мумкин. Ўзбекистонда эса бу муддат 5 йилни ташкил этмоқда.

Ҳамкасбимнинг фикрига қўшилган ҳолда, жазони енгилроғи билан алмаштириш ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш учун талабларни ошириш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

Айниқса, жамиятимиз чуқур хавотирига сабаб бўлаётган педофилия, қасддан одам ўлдириш ва шу каби оғир жиноятлар кўпайиб бораётган бир пайтда муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштириш тизими ва шартларини қайта кўриб чиқиш вақти келди.

👉 @odiljon_tojiyev
#Конституциявий_қонун лойиҳасидаги айрим ўзгартиш ва қўшимчаларни шарҳлашда давом этамиз:

Амалдаги Конституциямизнинг 67-моддасида цензурага йўл қўйилмаслиги мустаҳкамлаб қўйилган.

☝️ Эндиликда ушбу моддага қўшимча сифатида “Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади” нормаси ҳам қўшилиши таклиф этилмоқда.

Кўпчилигимиз яхши биламиз, охирги йилларда энг кўп ижобий ўзгаришлар рўй берган йўналишларнинг бири — ахборот соҳаси. ОАВ, блогерлик ривожланди, сўз эркинлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Бу нималарда кўринади?

Ўзбекистондаги ОАВ сони 2016 йилга нисбатан қарийб 30 фоизга ортиб, 1962 тага етди.

Интернет нашрлари сони сўнгги 6 йилда салкам икки баробар кўпайиб, 677 тага етди.

Аммо соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар бор. Айрим ОАВ ва журналистлар ҳамон ўз касб фаолиятларида турли тўсиқларга дуч келишмоқда. Ҳанузгача очиқлик сиёсатига кўника олмаётган айрим мансабдорлар ҳам айни шу замон ва маконда мавжуд.

Ўтган йилларда ОАВ ходимларига бир нечта ҳужумлар уюштирилиб, улар томонидан тайёрланган материлларни тортиб олиш ёки уларни тарқатмасликка мажбурлаш каби ҳолатлар кузатилган.

Шу сабабли давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашишга нисбатан қонунга мувофиқ жавобгарликни кўчайтириш Конституцияда қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Қачонки, жамиятда холис, ишончли ва эркин матбуот ҳамда журналистикани шаклланишига йўл қўйилсагина, жамоатчилик назорати самарали ишлайди, қонунни бузувчилар камаяди.

Айрим раҳбарлар, улар учун қанчалик ёқимсиз бўлмасин, ҳақиқатга юз тутишга ўрганиши керак. Бу йўлда конституциявий янги норма ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман.

👉 @odiljon_tojiyev
Конституциянинг 51- моддасига солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги кераклигини назарда тутувчи қўшимча норма киритилиши таклиф этилмоқда.

Бу нима дегани? Бу — давлат солиқ ва йиғимлар жорий этаётганда аҳоли ёки тадбиркор уни тўлай олишига қурби етишини инобатга олишини англатади.

Яъни, солиқ сиёсати эса йилдан йилга соддалаштирилади, ортиқча ва мантиқсиз солиқлардан, турли йиғимлардан воз кечилади, солиқ тўловчи учун манфаатли бўлиши таъминланади.

Узоққа бормайлик, охирги йилларда тадбиркорлар тўлайдиган солиқ турлари сони қисқартирилди, аҳолига, бизнесга солиқ имтиёзлари қўлланилди, айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори туширилди.

Биргина мисол, автомобиль ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун йиғим тўлови 5 бараваргача камайтирилди.

Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган юқоридаги норма эса ана шундай ижобий ўзгаришлар изчил ва тизимли давом эттирилиши учун конституциявий кафил бўлади.

👉 @odiljon_tojiyev
Ижтимоий тармоқда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси устида айрим тушунмовчиликлар тарқалмоқда

Мавзуга эътибор қаратилганидан хурсанд бўлдик, аммо ёндашув бир ёқлама экани бир мақсадга интилаётганлар тарафларга бўлиниб қолгандек назаримизда.

☝️ Хўш, вазиятга назар солайлик.

Биринчи қадам

Ушбу қонун лойиҳаси ташаббускор сифатида Ҳукумат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди. Лойиҳада жамиятимиз учун фойдали жуда кўп янгиликлар бор.

Иккинчи қадам

Белгиланган тартибда лойиҳа Қонунчилик палатаси муҳокамасига концептуал жиҳатдан қўйилди. Содда қилиб айтганда: «Бизга шу соҳани тартибга солувчи янги қонун керакми?» тарзида масала депутатлар томонидан муҳокама қилинди. Томонлар ўз фикрини ҳимоя қилишди, кутилаётган натижалар таҳлилга тортилди.

Кўпчиликнинг қўллови билан лойиҳа “Ҳа, соҳани янада ривожлантириш керак” деган қарорга келинди, яъни концептуал жиҳатдан 2023 йил 28 февралда қабул қилинди. Бўлди.

Учинчи қадам

Мана шу босқичдан бошлаб биз қонун ижодкорлиги нуқтаи назаридан ушбу қонун лойиҳасини моддама-модда, сўзма-сўз чиғириқдан ўтказамиз, яъни иккинчи ўқишга тайёрлаймиз. Экспертларимиз маслаҳатига ҳам таянамиз, албатта. Чинакам меҳнат мана шу оралиқда бўлади. Яъни, синчковлик билан қилинадиган ишлаш жараёни энди бошланади.

Лойиҳани ишлаш жараёнида оилавий зўравонлик ҳолатларига тўғридан-тўғри жавобгарлик белгилаш бўйича бизда ҳам аниқ таклифларимиз ва тайёрлаган матнларимиз бор. Экспертлар ва депутатларимиз билан биргаликда лойиҳани маромига етказилишига ишонамиз.

Бу мавзуга қизиқаётган барчани конструктив мулоқотга чақириб қоламиз ва Қонунчилик палатаси фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан доим очиқлигимизни таъкидлаймиз.

Одилжон Тожиев
В социальных сетях распространяется недопонимание законопроекта о дальнейшем совершенствовании системы надежной защиты прав, свобод и законных интересов женщин и детей

Мы рады тому, что теме уделено внимание, но кажется, что подход однобокий и поэтому выходит, будто те, кто стремится к одной цели, поделились на стороны.

Ну что ж, посмотрим на ситуацию поближе.

Шаг первый

Данный законопроект внесен в Законодательную палату Олий Мажлиса Правительством в инициативном порядке. В проекте много полезных для нашего общества нововведений.

Шаг второй

В установленном порядке законопроект концептуально вынесен на обсуждение Законодательной палаты. Проще говоря, депутаты обсудили вопрос в следующем ключе: «Нужен ли нам новый закон для регулирования этой отрасли?» Стороны отстояли свое мнение, проанализированы ожидаемые результаты.

При поддержке большинства проект одобрен с мыслью «Да, необходимо развивать сферу дальше», то есть концептуально 28 февраля 2023 года документ принят. Иными словами, принципиально вопрос решён. Всё.

Шаг третий

С точки зрения процесса законотворчества мы пройдемся по этому законопроекту постатейно, слово за словом, то есть подготовим его ко второму чтению. Мы также, конечно, полагаемся на советы наших экспертов. Работа по-настоящему будет вестись на этом промежутке. Другими словами, основной процесс, творческая работа с должной осмотрительностью ещё только предстоит.

Кроме того, в ходе работы над проектом у нас есть конкретные предложения и подготовленные тексты по установлению прямой ответственности за домашнее (бытовое) насилие. Мы верим, что вместе с экспертами и нашими депутатами проект будет доведен до ума.

Призываем всех, кому интересна эта тема, к конструктивному диалогу и отмечаем, что всегда открыты для любого вопроса, связанного с деятельностью Законодательной палаты.

Одилжон Тожиев
Амалдаги Конституциямизнинг 29-моддасида фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги қонун билан чекланиши мумкинлиги белгиланган.

Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳасида
эса ушбу нормага қуйидагича ўзгартиш ва қўшимча киритиш таклиф этилмоқда:

Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга.
Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.
Давлат Интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.
Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ ҳамда фақат конституциявий тузумни, халқнинг соғлиғи ва маънавиятини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада йўл қўйилади
.

Яъни, фикр юритишни чеклаш мумкинлиги билан боғлиқ ноўрин норма чиқариб ташланмоқда. Масалага реал қаралганида, фикр инсоннинг онгостида юзага келадиган, эгасининг ўзгадан бошқаларга "кўринмас" ғоя.

Уни амалда назорат қилиш, чеклаш ёки таъқиқлашнинг имкони йўқ.

Бу масала ўтган ҳафтада бўлиб ўтган масъул қўмиталар йиғилишида ҳам қизғин муҳокама қилинган ва аксарият депутатлар таклиф этилаётган таҳрирни маъқуллашларини билдирган эди.

Одилжон Тожиев
#Конституция #Референдум

Бугун соат 15:00 да Қонунчилик палатасида бўлиб ўтадиган Ялпи мажлисда Конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқамиз. Депутатларнинг саволлари, позиция ва хулосалари тингланади. Шу ернинг ўзида масъул қўмита барча саволларга жавоб беради.

Демак, бугун Халқ уйида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

P.S. Ялпи мажлис “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” телерадиоканаллари, "UzReport" телеканали, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTube'даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
#Конституция #Референдум

Бугунги мажлис муҳокама ва баҳслардан иборат бўлди. Лойиҳани такомиллаштириш бўйича кўп таклифлар билдирилгани муносабати билан бугун қарор қабул қилинмади.

Унинг муҳокамаси эртага соат 10:00 га қолдирилди.

Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
#вақт_керак #Конституция #Референдум

Кечаги мажлисда кўтарилган таклиф ва саволлар билан ишлаш учун масъул қўмита қўшимча вақт сўради.

Шу боис бугун 10.00 да бошланиши режалаштирилган муҳокамалар соат 11.00 га кўчирилди.


Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
#Конституция #Бир_йиллик_муҳокамалар #Референдум

Тарихий йиғилиш якунига етди.

Депутатлар бугун 3 та муҳим қарорни қабул қилишди:

1. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси маъқулланди.

2. Референдумни 2023 йил 30 апрель - якшанба куни ўтказиш белгиланди.

3. Лойиҳанинг амалдаги Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш учун Конституциявий судга юборилди.

P.S. Конституция қабул қилинган кун анъанавий 8 декабрлигича қолади.

Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
#Конституция #Референдум_олдидан

☝️ Янгиланаётган Конституцияда
ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга сабаб бўлувчи нормалар қаторида "халқнинг соғлиғи ва маънавияти" тушунчаси ҳам киритилгани ҳақида ёзган эдим (Амалдаги Конституциянинг 29-моддаси).

👨🏻‍💻Жамоатчилик бу янгиликни қизғин муҳокама қилди, жуда кўп фаоллар танқидий мазмунда чиқишлар қилди.

Жамоатчилик фикрини инобатга олиб, натижада ушбу тушунчалар “аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни” деб ўзгартирилди (Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 33-моддаси).

☝️Мазкур тушунча амалдаги қонунчилигимизда ҳам, халқаро ҳужжатларда ҳам мавжуд.
Масалан, БМТнинг “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пакти 19-моддасида ҳар ким ўз фикрини эркин ифодалаш, ахборот излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга эканлиги, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш алоҳида масъулият ва жавобгарлик юклаши белгиланган. Мазкур модданинг 3-бандида эса давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳоли саломатлиги ёки ахлоқини (инглиз тилида “public health or morals”, рус тилида “здоровья или нравственности населения” сўзлари ишлатилган) ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлганда ушбу ҳуқуқлар қонун билан чекланиши мумкинлиги аниқ ёзиб қўйилган.

Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
#анонс #Конституция #Референдум

Бугун, соат 11:00да Қонунчилик палатаси қарорининг (иловалари билан) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтади.

Суд мажлиси:
-“O‘zbekiston 24”телерадиоканал;
-“O‘zbekiston” телерадиоканали;
-“Uzreport” телеканали ва унинг фейсбукдаги саҳифаси;
- O'zMTRK'нинг YouTubeдаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
#Эълон #Конституция #Референдум

☝️ “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси матни билан meningkonstitutsiyam.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Шунингдек, Қонун лойиҳаси "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг бугунги сонида эълон қилинди.

👉 @odiljon_tojiyev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бефарқ_эмасман #befarqemasman

Янгиланаётган Конституциянинг ҳар бир моддаси ҳаётий тажрибаларга асосланган ва ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларни ечими сифатида лойиҳада ўз аксини топган.
Сиз ҳам бефарқ бўлманг.


Одилжон Тожиев
Спикер ўринбосари
Бугун депутатлар томонидан кейинги вақтларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган муҳим қонун қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Хотин-қизлар ва болаларни турли хил зўравонлик, таҳдидлардан ҳимоя қилишни кучайтириш
га қаратилган қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик вакиллари, мутахассис ва экспертлар билан ҳамкорликда маромига етказилди.

Лойиҳа билан киритиладиган биргина янгиликга тўхталсам: Жиноят Кодексида "Оилавий (маиший) зўравонлик", “шаҳвоний шилқимлик” сингари ҳуқуқбузарликлар учун муайян жиноий жавобгарлик жазолари белгиланди.

Назаримда, оила, жамиятимизнинг шаъни, қадрини топтамоқчи бўлганларга қақшаткич зарба бера оладиган кучли қонунларимиз кўп бўлиши керак.

Одилжон Тожиев
Спикер ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун имзоланди.

Бу кун ҳаммамизнинг ёдимизда қоладиган тарихий кун бўлиб қолишига ишонаман.

Ҳатто касб байрамлари - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”ни ҳам пахта даласида “нишонлашга" мажбур бўлган устозларимизгагина эмас, балки барчамизга дахлдор муҳим қонун қабул қилинди.

☝️Эндиликда ўқитувчида ўз устида ишлаши, илм-фаннинг сўнгги ютуқлари ҳақида ўз вақтида хабардор бўлиши ва ёш авлодга сифатли таълим бериши учун барча ташкилий-ҳуқуқий асос мавжуд.

💪 Бунинг аксини талаб қиладиганлар эса қонун олдида жавобгар бўлишади.

Барча соҳалар бўйича олинадиган билимларнинг пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қонун қабул қилингани билан ҳурматли педагоглар ва ўқувчиларни чин қалбимдан табриклайман!

Одилжон Тожиев
Спикер ўринбосари
Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига сиёсий партиялар томонидан сайланган номзодлар Республика комиссияси томонидан тасдиқланди.

Кучли рақобат руҳида ўтган сайловларда ғолиб бўлган ва эндиликда расман Ёшлар парламентига аъзо бўлган барча 150 нафар ёшларимизни табриклайман.

Ёшлар парламентининг биринчи чақириқ аъзоларини ҳам муваффақиятли фаолиятлари билан қутлайман. Сизлар тарихда биринчи сайланган аъзолар сифатида барчага намунасиз. Келгуси фаолиятингизга улкан омад ва зафарлар тилайман.

Ишончим комил, навбатдаги чақириқ аъзолари билан ҳам самарали ва сермаҳсул фаолият олиб борамиз.

Одилжон Тожиев
Спикер ўринбосари