Nishon24.uz | Rasmiy kanal
211 subscribers
1.26K photos
344 videos
1 file
1.31K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
#онлайн
#форум

Марказий Осиё ёшлар форуми бошланди

📌 Айни пайтда Юқори Чирчиқ туманидаги “Аstrum IT академияси”да “Марказий Осиё ёшлар форуми” бўлиб ўтмоқда.

💭 Асосий мақсад Марказий Осиё мамлакатлари ёшлари ўртасидаги ишонч ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ёшларни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиришдан иборатдир.

🌏 Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон давлатлари делегацияларидан иборат бир гуруҳ вакиллар ва ёшлар иштирок этмоқда.

🗓 Бугун кун давомида форум доирасидаги турли учрашув ва лойиҳалар бўлиб ўтади. Бизни кузатиб боринг.

Facebook | Telegram | Instagram
👍2🔥2🥰1👏1
#форум

Марказий Осиё Ёшлар форуми — билим ва тажриба майдони

📌 Хабар берганимиздек, Тошкент вилояти мезбонлик қилаётган "Марказий Осиё Ёшлар форуми" да қатнашаётганлар асосан илм-фан ва ахборот технологиялари йўналишларида билим ва тажрибаларини оширишни мақсад қилган минтақа ёшларидир.

📍 Улар орасида Марказий Осиё минтақасидаги ёшлар сиёсатига масъул давлат органлари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, халқаро ва республика фан олимпиада ғолиблари, халқаро даражадаги ёш шахматчилар ва гроссмейстерлар, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасининг ҳар бир мамлакатдан 20 нафардан, Ўзбекистондан эса 70 нафар жами 150 нафар ёш мутахассислар таклиф этилган.

🎥 Тадбир доирасида "Ренесcанс" видео тақдимоти ўтказилди. Унда азалдан буюк аждодларимиз, мутафаккир олимларнинг илм-маърифат йўлида қилган изланишлари, ҳозирги кунда илм-фан ва ахборот технологиялар йўналишларини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий лойиҳалар аҳамияти кўрсатиб ўтилди.

Форум давом этмоқда.

Facebook | Telegram | Instagram
👍3🔥3🥰1