#кун_қаҳрамони
🚩Ҳар куни Нурафшон шаҳрига элтувчи автотранспорт йўли ва поезд йўли кесишмасидан ўтаётганларнинг эътибори беихтиёр қўлидаги таёғи билан йўналишларни белгилаётган темир йўл ходимлари тортади.
👮Улардан бири Рамила Иксанова мазкур поезд йўлининг “Тўйтепа 42 км”да кесишма навбатчиси бўлиб, 22 йилдан бери ишлайди. У ўтаётган поезд, автоулов ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлайди.
✅Қаҳрамонимизни бир орзуси бор.Мазкур серқатнов йўлидаги йўл транспорт воситалар билан боғлиқ қоидабузарликларни олдини олиш учун осма кўприк қурилиш ёки кузатув камераси ўрнатиш зарур.
– Ҳар куни турли хилдаги поездлар қатновини кузатаман. Тез юрар поезди, турли юк ва одам ташувчи тепловозлар. Қишнинг қорли қировли кунлари, ёзнинг жазирамаси хизмат вазифамга соя сололмайди, — дейди у фахр билан.
👩👧👦Унинг 1 нафар фарзанди 2 нафар набираси бор.
Facebook | Telegram | Instagram

👍9👏1🤩1
#кун_қаҳрамони
🔵Сувчи. У гектарлаб майдонга сув тарайди. Ҳар бир эгатга минг эгилиб-букилади. Қўли қадоқдан қотган, юзлари қуёш нурида қорайган одам. Ер билан тиллашади, сув билан сирлашади.
✅Қаҳрамонимиз Зокир Ибрагимов сал кам 60 ёшни қоралаган. Ўзи яшаётган Пискент туманидаги “Ўсмат ота” маҳалла ҳудудидаги ерларни оби-тобини яхши билади. Шунданми узоқ йиллардан бери мазкур ҳудуд фермер хўжаликларида фаол ишлайди. Тўрт нафар фарзандини ҳам шу касби орқасидан вояга етказди.
– “Bek fayz stars” фермер хўжалигида 8 йилдан бери ишлайман, – дейди у. – Ҳозир 60 гектар ерда ғўзанинг “Султон” нави етиштиряпмиз. Тўрт маротаба агротехник тадбирларни бажардик. Экин ўз вақтида суғорилиб, ўғитланса ҳосилнинг чўғи мўл бўлади.
🌱Одатда экинлар кун ботиш арафасида суғорилади. Кун тиғидан қизиган тупроқ оқшом ором олади. Шафақ томон интилиб, ерга сингаётган сувнинг ҳам ўз ҳикмати бор. Ҳаёт давом этади...

👍6👏2
#кун_қаҳрамони
👷♂️ Ҳозирда у "ОКМК" АЖ нинг Сурхондарё вилоятидаги "Хондиза" кон бошқармаси конининг 5-тоифали ер ости ва кон ишлари бўйича мутахассиси.
⛏ – Кон ва маданлар ўзгача дунё, – дейди А.Маҳамадқулов. – Ҳар гал лаҳм қазиб ер қарига тушаркансан, юрагингда ҳали очилмаган қирраларинг уйғонади. Янада ҳаётга талпинасан. Ҳудди булоқ кўз очгани каби. Касбимни яхши кўраман. Мен нафақат қилган ишим учун маош оламан, соҳада тажрибамни ҳам ошираман.
💭 Унинг гавҳардек 5 нафар фарзанди бор.

👍4👏2🔥1