Nishon24.uz | Rasmiy kanal
213 subscribers
1.26K photos
344 videos
1 file
1.31K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
#жараён

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Оққўрғон туманидаги "Ишга марҳамат" мономарказида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари билан танишди.

💭 Хусусан, мутасаддилар томонидан бу ерда ташкил этилган касб-ҳунар курсларида ўқиётган ўқувчиларга яратилган шароитлар ўрганилди. Устоз ва мураббийларга замонавий технологиялардан унумли фойдаланиш бўйича таклифлар берилди.

📌 Шунингдек, Тошкент вилоятидаги 22 туман-шаҳарнинг бандлик бўлими раҳбарларига аҳоли талабини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Facebook | Telegram | Instagram
👍4
Forwarded from Odiljon Tojiyev (Одилжон Тожиев)
#Жараён #Муҳокама_марказида

АСОСИЙ ҚОНУНИМИЗ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Бугун Қонунчилик палатасида конституциявий ислоҳотларни бошлаш таклифи билдирилди.
Демак, мамлакатимиз қонунчилиги яна бир муҳим даврга қадам қўймоқда.

Конституция ва унинг ҳаётимиздаги ўрни ҳақида илиқ-иссиқ гаплар баробарида, танқидий фикрларни ҳам кўп эшитамиз. Асосий эътироз, ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасига тааллуқли бўлиб, янаям чуқурроқ таҳлил қилсангиз, бу муҳокамаларда қизғин қатнашаётган барча давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлаш мақсадида эканлигини тушунасиз.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Конституциявий ислоҳотлар таклифини билдирганда, табиийки, ҳукмрон партияга мухолиф кайфиятдаги сиёсий партиялар вакиллари ҳам таклиф ва ташаббусларни билдиришди. Асосийси, қонун ижодкорлари Конституцияни такомиллаштириш масаласидаги ғоя ва фикрлар билан бир нуқтада бирлашишди.

Яқин орада бу масала муҳокамаси “Миллий тикланиш” ДП ва ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари иштирокида қўшма йиғилиш форматида ўтказилади. Шу кунларда биз – "Миллий тикланиш"чилар электорат манфаатларидан келиб чиқиб, Бош қонунга қандай ўзгартиришлар киритиш борасида таклифлар, ташаббуслар мажмуини шакллантиришга киришдик.

Халқ уйида ишлар ҳар доимгидек қизғин. Биз мамлакатимиз тарихида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган муҳим қарорлар қабул қилиш арафасидамиз.

@odiljon_tojiyev
👍1
​​#жараён
#дайжест

Бугун, 10 июнь Тошкент вилоятида:

🔘 Пресс-тур: ОАВ вакиллари Оҳангарон туманидаги чорвачилик хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш тармоқларда амалга оширилаётган танишмоқда.

🔘Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Рустамовичнинг ҳудуд аҳолиси учун қабули ўтказилди. Унда омбудсман вакили ҳам иштирок этди.

🔘 Нурафшон шаҳрида "Зукко китобхон" интеллектуал ўйинининг Тошкент вилояти босқичи ва ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг шахмат кубоги бўлиб ўтмоқда

🔘 Президентимиз қарорига асосан Бўстонлиқ туманидаги 147 та оилаларнинг ҳар бир аъзоларига 20 килограммдан жами 12 тонна 420 килограмм ун маҳсулотлари етказиб берилди.

🔘 “Юртим мунаввар оқшомлари” бугун кечки соат 19:00 да Тошкент тумани марказидаги ёзги Амфитеатр саҳнасида концерт дастури намойиш этилади.

🔘 Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов масъуллар ҳамроҳлигида "Сартамғали" сув иншоотининг куз-қиш мавсумига тайёрлаш жараёни билан яқиндан танишди, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар кўздан кечирилди.

Facebook | Telegram | Instagram
👍1
#жараён

Ўрта Чирчиқ туманида иккита "буум" янгилик

Биринчи янгилик: "Оғзим ошга етди
". Ва ниҳоят арзонлаштирилган гўшт Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув маҳалласидан бошқа жойда ҳам ташкил қилинди.

Шу кунгача бу туманида нечта гўшт ярмаркаси бўлибдики, ҳаммаси "Қорасув" маҳалласида ўтказилган эди.
— 3 июнь Қорасувда
— 4 июнь Қорасувда
— 21 июнь Қорасувда ва ниҳоят 5 июль куни тумандаги "Тинчлик" маҳалласида мол гўшти ярмаркаси ўтказилди.

Иккинчи янгилик: "Ер очганнинг бахти очилар" деганларидек, куни кеча туман ҳокими 25 сотихдан нақд 100 нафар ёшга қайта экин экиш учун ер майдони ажратди. Бу эътибордан ёшлар қанчалик фойдаланади? Мавзуга яна қайтамиз.

P.S. Бозор свой бўлса, шунақа бўларканда энди. 😂

Facebook | Telegram | Instagram
👍4🔥1😁1