Nishon24.uz | Rasmiy kanal
252 subscribers
1.26K photos
340 videos
1 file
1.3K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
#Расмий #Тайинлов

Абдулазиз Мусаев Nishon24.uz сайти Бош муҳаррири этиб тайинланди.

ℹ️ Абдулазиз Мусаев 1989 йили Бўка туманида туғилган. Маълумоти олий, 2016 йилда Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Фаолиятини 2017 йилдан "Тошкент ҳақиқати ” газетаси таҳририятида мусаҳҳиҳ, мухбир вазифасидан бошлаган.

🌐 Айни пайтда у Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ҳудудий таҳририятининг Тошкент вилоятидаги шарҳловчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

📰 Вақтли матбуот ҳамда интернет нашрларида унинг Тошкент вилояти ҳаётига доир юзлаб хабар, мақола ҳамда шарҳлари чоп этилган.Тошкент вилояти "Келажак лидерлари" клуби аъзоси.

📌 Абдулазиз Мусаев 2022 йил 31 март санасидан эътиборан Nishon24.uz сайтининг Бош муҳаррири лавозимида иш бошлади.

🌐 Web site 📩 Facebook 📲 Telegram 📸 Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_муносабат

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирида мактаб директори юзига сув сепган ўқувчининг муддаоси очиқланди

📌 Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасининг маълум қилишича, куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали Бухоро шаҳридаги 19-умумтаълим мактабида “Сўнгги қўнғироқ” тадбири вақтида бўлган воқеа юзасидан видеоёзувлар тарқатилди.

📃 Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар жараёнида мактабнинг 11-синфида таҳсил олаётган ўқувчи шу куни ўтказилган тадбир давомида унга фахрий ёрлиқ берилмаганидан норози бўлиб, жаҳл устида мактаб директорининг устига сув сепиб юборгани аниқланди.

Facebook | Telegram | Instagram
#расмий

Ижтимоий тармоқларда қолипли нон нархи бўйича тарқалаётган хабарлар бўйича муносабат берилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан нон ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар ҳамда аҳолидан ҳавотирга тушмасликларини, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган асосланманган маълумотларга ишониб, сунъий ажиотаж вужудга келтирмасликларини сўрамоқда.

➥ Батафсил:https://nishon24.uz/uz/news/374

Facebook | Telegram | Instagram
#расмий_ахборот

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати раҳбари Нурбек Ҳалимов:

Ҳозирги кунда 13 минг тонна шакар арзонлашлаштирилган махсус расталар орқали 10-12 минг сўмдан сотилмоқда.

Шунингдек, ун ва пахта ёғини савдога чиқариш ҳажмлари кўпайтирилиб, нархларни сунъий оширган ҳолда битимлар тузиш ҳолатлари бўйича иқтисодий жарималар миқдори оширилди. Биржада нархларни манипуляция қилиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда савдони амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича 52 нафар шахсга нисбатан чоралар кўрилди.

Facebook | Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #РАСМИЙ

Андижонда шифокор калтакланди

Жорий йилнинг 4 июль куни соат 22:50 ларда Андижон тумани ҳудудида жойлашган Қўнжи қишлоқ шифохона пунктида фуқаро Н.Ж. шифокор М.М.нинг фаолиятидан кескин норози бўлиб, шифокорни уриб тан жароҳатлари етказган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Facebook | Telegram | Instagram