Nishon24.uz | Rasmiy kanal
232 subscribers
1.26K photos
340 videos
1 file
1.3K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
#футбол

🏆Осиё Кубоги | Чорак финал

🇺🇿 Ўзбекистон У-23 2:2 🇮🇶 Ироқ У-23

Пеналтилар сериясига футболчиларимиз рақибларни мағлуб этди ва ярим финалга чиқди. ⚡️⚡️⚡️

Омад Ўзбекистон👏👏👏

Facebook | Telegram | Instagram
#об_ҳаво

🗓 Бугун 12 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

💨 Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар бўлади.

Ҳарорат
🌘 кечаси 16-21°
☀️ кундузи 30-35° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 11005.03 сўм
🇷🇺 1 рубл = 190.32 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
#зафар

Тошкент вилояти пилла топшириш бўйича шартномавий режасини 100,1 фоизга бажарди

⚡️⚡️⚡️Ҳудуд пиллакорлари 1 минг 638 тонна сифатли "кумуш тола" етиштирди. Хусусан, Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари пиллачилари вазифани биринчилардан бўлиб уддалади. Ҳар бир қутидан ўртача 55–60 килограммдан ҳосил олинди.

Facebook | Telegram | Instagram
#об_ҳаво

🗓 Бугун 13 июнь куни Тошкент вилоятида Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

💨 Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.  

Ҳарорат
🌘 кечаси 16-21°
☀️ кундузи 30-35° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 11005.03 сўм
🇷🇺 1 рубл = 190.32 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
Чақалоқларга "Чингалчук" деб исм қўйишга
мажбур қилган актёрни биласизми?

➥ Батафсил:https://nishon24.uz/uz/news/393

Facebook | Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пора аталмиш допингни кучи билан ЙПХ инспектори финишгача етиб бордими?

➥ Батафсил:https://nishon24.uz/uz/news/394

Facebook | Telegram | Instagram
Аброр Шоввознинг божаси
Ҳамдам Собировнинг Раъносини нега "йиғлатди?"

➥ Батафсил:https://nishon24.uz/uz/news/395

Facebook | Telegram | Instagram
#вазият
#кун_фотоси

Нурафшонда ҳаммаёқ тинч(ми?)

➥ Батафсил
:https://nishon24.uz/uz/news/396

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_қаҳрамони

🚩Ҳар куни Нурафшон шаҳрига элтувчи автотранспорт йўли ва поезд йўли кесишмасидан ўтаётганларнинг эътибори беихтиёр қўлидаги таёғи билан йўналишларни белгилаётган темир йўл ходимлари тортади.

👮Улардан бири Рамила Иксанова мазкур поезд йўлининг “Тўйтепа 42 км”да кесишма навбатчиси бўлиб, 22 йилдан бери ишлайди. У ўтаётган поезд, автоулов ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлайди.

Қаҳрамонимизни бир орзуси бор.Мазкур серқатнов йўлидаги йўл транспорт воситалар билан боғлиқ қоидабузарликларни олдини олиш учун осма кўприк қурилиш ёки кузатув камераси ўрнатиш зарур.

Ҳар куни турли хилдаги поездлар қатновини кузатаман. Тез юрар поезди, турли юк ва одам ташувчи тепловозлар. Қишнинг қорли қировли кунлари, ёзнинг жазирамаси хизмат вазифамга соя сололмайди, — дейди у фахр билан.

👩‍👧‍👦Унинг 1 нафар фарзанди 2 нафар набираси бор.

Facebook | Telegram | Instagram
#об_ҳаво

🗓 Бугун 14 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

💨 Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат
🌘 кечаси 16-21°
☀️ кундузи 32-37° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 10992.20сўм
🇷🇺 1 рубл = 192.76 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
#донорлар_куни

14 июнь – Халқаро донорлар куни

🩸2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

🎉Бу кун байрам сифатида 2005 йилдан буён нишонланади. Шу куни инсонларнинг донорликка бўлган беғараз ёрдамини кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилади.

🎖Ўзбекистонда 2017 йилдан давлатимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони таъсис этилди. Ҳар йили 26 нафар донорлар шу унвон билан тақдирланади.

🤝Донорлик — қонга эҳтиёжи бор инсонлар учун ҳақиқий кўмакдир.

Facebook | Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#назорат

Тожикистонга ноқонуний валюта олиб кетаётган бекободлик аёллар ушланди

Тезкор тадбирда Бекобод шаҳридаги “Казарма” соддалаштирилган ўтиш пункти орқали кўп миқдордаги валюта қимматликларини қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринган 2 нафар фуқаро ушланди.

💵Маълум бўлишича, Бекобод шаҳрида яшовчи аёлнинг ёнида 166 минг доллар ва унинг шериги, аёлнинг ёнида эса 190 минг доллар, жами 356 минг доллар борлиги аниқланди.

🤝Улар тожикистонлик Маҳмуд исмли шахснинг илтимосига кўра хорижий валютани Бекобод шаҳрида номаълум шахслардан олиб, ўз кийимларига яширган ҳолда, маълум бир хизмат ҳақи эвазига Тожикистон Республикасига олиб чиқиб кетаётган эди.

Facebook | Telegram | Instagram
#матбуот
#онлайн

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлими қайта ташкил этилди

🖋Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлимининг Таъсис конференцияси ўтказилди. Унда вилоятда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, маҳаллий газета нашрлари бош муҳаррирлари, фахрий журналистлар иштирок этди.

📍 Кун тартибида бир қатор масаллар кўриб чиқилди. Хусусан, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлимини қайта ташкил этиш, унинг Бошқарув аъзолари, Тафтиш комиссияси вакиллари тасдиқланди.

🏢Уюшманинг ҳудудий бўлимига вилоят ҳокими тавсиясига кўра Нурафшон шаҳридан алоҳида бино ажратиладиган бўлди.

📎Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Бошқарув раиси Олимжон Ўсаров қатнашди.

Facebook | Telegram | Instagram
#онлайн

Раҳматилла Шералиев – Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раиси этиб сайланди

Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлимининг Таъсис конференциясида маълум қилинди.

Устоз журналист айни пайтда "Чирчиқ тонги" газетаси бош муҳаррири бўлиб ҳам ишлайди, Қибрай туманида таваллуд топган.

Facebook | Telegram | Instagram
#хушхабар

⚡️⚡️⚡️Биржада шакар нархи 10 минг 754,9 сўмга тушди

📉2022 йил 10-14 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 минг 554,5 сўмдан 10 минг 754,9 сўмгача, яъни 26,1 фоизга пасайди.

🔘Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларига жами қўйилган 6 минг 4 тонна шакар тўлиқ сотилди.

Facebook | Telegram | Instagram
#таҳлил

Тошкент вилояти ҳудудларидаги электр таъминоти устунлар (опоралар)нинг 10 минг 685 таси ва 990 та трансформаторлар таъмирталаб ҳолатда. Бу эса аҳоли мурожаатлари ортишига олиб келяпти.

Хусусан:

🔘Ангрен шаҳарда 912 таси (3,91 %);
🔘Бекобод шаҳрида 805 та(18,6 %);
🔘Оққўрғон туманида 802 та (4,85 %);
🔘Чирчиқ шаҳрида 805 та (4,78 %) таъмирталаб аҳволда (ёғоч устунлар) бор.

Энг кўп таъмирталаб трансформаторлар:

🔘Тошкент туманида 74 та (13%);
🔘Бўстонлиқ туманида 69 та (13%);
🔘Қибрай туманида 64 та (14%);
🔘Ангрен шаҳарда 55 тани (14%) ташкил этади.

Facebook | Telegram | Instagram