Nishon24.uz | Rasmiy kanal
211 subscribers
1.26K photos
344 videos
1 file
1.31K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам эрта тонгдан “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

➥ Батафсил
: https://nishon24.uz/uz/news/296

Facebook | Telegram | Instagram
👍1🔥1👏1
Жорий йилнинг 2-10 май кунлари Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

➥ Батафсил
: https://nishon24.uz/uz/news/298

Facebook | Telegram | Instagram
👍2🔥2👏1😁1🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят_ва_жазо

❗️ Сўнгги пайтларда интернет тармоқларида оммалашаётган электрон қимор ўйинлари ёшларни енгил йўл билан пул топишга бўлган иштиёқини кучайтирмоқда. Айниқса, бу ўйинларни реклама қилиб, улардан ўз аудиториясини кенгайтиришда фойдаланаётган ижтимоий тармоқ юздузлари, блогерлари ҳам кўпайиб боряпти.

Шу каби ҳолатларни эътибордан қочирмаган ИИББ томонидан бу ўйинларни реклама қилиш ортидан тарғибот ишларини олиб борган ижтимоий тармоқ блогерлари жавобгарликка тортилиб, уларга қонуний чора кўрилди.

👆 Батафсил видеода томоша қилинг!
👍2🔥1🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизил тоифадаги 147 та мактабнинг ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш чоралари кўрилади

➥ Батафсил
: https://nishon24.uz/uz/news/299

Facebook | Telegram | Instagram
👍52🔥1👏1
#ҳашар
Тошкент вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Бекобод туманидаги маҳаллаларда амалга оширилаётган умумхалқ ҳашарларда фаол қатнашди.

➥ Батафсил
: https://nishon24.uz/uz/news/300

Facebook | Telegram | Instagram
👍62🔥1😁1🤬1
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари Бўка тумани маҳаллаларида мавжуд тадбиркорлик, ижтимоий объектлар ва уларни ривожланиш имкониятларини ўрганди.

➥ Батафсил
: https://nishon24.uz/uz/news/301

Facebook | Telegram | Instagram
👍3👏1
#Расман

Мамлакатимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади — Президент қарори.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+Msy0Ov3545QyMDFi
👍2🥰2👏2🔥1🎉1
Ҳа, маданият, илм-фан у ерда ҳам туғилди. Бироқ, камолга етмай "бўғилиб" ҳам қўя қолди

➥ Батафсил
: https://nishon24.uz/uz/news/302

Facebook | Telegram | Instagram
👏3👍2
#об_ҳаво
🗓 Бугун 1 май санасида Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

💨 Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат
🌘 кечаси 14-19°
☀️ кундузи 29-34° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 11161.96 сўм
🇷🇺 1 рубл = 157.52 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
👍2🔥1👏1
#шахмат

FIDE РЕЙТИНГИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР

Жаҳон шахмат федерациясининг ҳар ой эълон қилинадиган рейтингида ҳозир кучли 100 ликдан икки нафар шахматчимиз ўрин олган.

GM Нодирбек Абдусатторов (2004) 2661 балл билан 80 (ўтган ой 74)-ўринда.

GM Рустам Қосимжонов (1979 йили туғилган) 2659 рейтинг бали билан 82-ўринда.

Шунингдек, FIDE 20 ёшгача ўсмирларнинг рейтинг ўринларини алоҳида ҳисоблаб боради. Энг кучли 100 нафар ёш шахматчилар рўйхатидан айни пайтда 4 шахматчимиз ўрин олган:

5(4). GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2661.

12(11). GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2630.

17. GM Жавоҳир Синдоров (2005) – 2609.

28(25). GM Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2536.

Рапид йўналишида фақат Нодирбек Абдусатторов кучли юзликда: 2670 балл билан 37-ўринда.

Блиц йўналишида 3 шахматчимиз кучли 100ликдан жой олган:

36. Рустам Қосимжонов – 2681.

47(45). Нодирбек Абдусатторов – 2663.

49(71). Жавоҳир Синдоров – 2657.

Facebook | Telegram | Instagram
🔥4👏1😁1😱1🤮1
гоҳ_бўлинг!

Тақиқланган экстремистик ташкилотлар рўйхати


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилган:

1. “Абу Салоҳ дарсликлари”
2. “Жаннат ошиқлари”
3. “Шом овози”
4. “Тавҳид ва жиҳод”
5. “Islam Abu Khalil”
6. “Полвон Новқатлик”
7. “Сохиб Махмудов”
8. “Фаррухбек Абдуллаев”
9. “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”
10. “Мухожир Полвон”
11. “Abu Aisha”
12. “Turkiston”
13. “Хуррият инфо”
14. “Нажот”
15. “ал-Ваъй”
16. “Роя”
17. “Usulul fiqh”
18. “Mustalahul hadis”
19. “Darslardan qisqa lavhalar”
20. “Fiqh ahkomlari”
21. “Tavhid darsi”
22. “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”
23. “Savol va javoblar”
24. “Foida Mp3”
25. “Foida va qoidalar”
26. “Tafsir darslari”
27. “Talbisu iblis darslari”
28. “Islomni buzuvchi amallar darslari”
29. “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”
30. “Ayollar darslari silsilasi”
31. “Aqiyda darslari”
32. “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”
33. “Muhim darslar”
34. “Aqiydatul vositiya”
35. “Mustalahul hadis”
36. “Alfatx”
37. “Talabalar uchun darslar”
38. “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”
39. “DA’VAT UZ”
40. “HIDOYAT TV”

🔺Юқоридаги сайт, профил ёки телеграм/ютуб каналлардан эҳтиёт бўлинг. Билмасдан аъзо бўлиб, эртага айбсиз айбдор бўлиб қолманглар.

👎Ўзингиз билиб билмасдан, қайсидир бир постга "лайк" ва "поделиться" босиб қўйманг! Бунинг учун Жиноят кодексини 244-1 моддаси 3-қисмига кўра 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси мавжуд!

📁Қонун кечирмайди! Ўзингиз ва яқинларингизни огоҳ қилиб қўйинг!

📲Фарзандларингизни қўл телефонларини текшириб қўйинг! Қанчадан-қанча ёш, тушунмаган болалар қамалиб кетишмоқда! У каналларда ибрат ва яхшилик йўқ!

Facebook | Telegram | Instagram
👍4🔥1👏1
#ҳашар

Тошкент вилоятидаги умумхалқ ҳашарда 700 минг нафардан зиёд аҳоли қатнашди

📍Унда ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватланди.

📎Таъкидлаш лозимки, вилоятдаги 1 минг 20 та маҳаллалардан 706 минг 640 нафар фуқаролар ҳашарда иштирок этди.

Таҳлилларга кўра, вилоят бўйича 966 гектар майдон ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилди. Жойлардаги 1 минг 163 тонна маиший ва қурилиш чиқинди чиқарилиб,118 километр ариқ ва лотоклар тозаланган, 989 та қабристон, 54 та зиёратгоҳ ободонлаштирилди. Ҳашарга 728 та техника воситаси жалб этилган.

🌳 Вилоят бўйича 145 минг 56 дона манзарали, 101 минг 429 дона мевали дарахт кўчатлари, 479 минг дона гул кўчатлари ўтказилган.

🏠Шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Жумладан, 633 та оилани уй-жойлари таъмирланди.

Facebook | Telegram | Instagram
👍2🔥1
Футбол бўйича Европа чемпионатларида ўтказиладиган навбатдаги тур учрашувлари рўйхати билан танишинг 🔥

Италия А Серияси 35-тур

"Ювентус" — "Венеция" 15:30
"Милан" — "Фиорентина" 18:00
"Ундинезе" — "Интер" 21:00
"Рома" — "Болоня" 23:45


Испания ЛаЛигаси 34-тур

"Барселона" — "Малёрлка" 00:00

Ангилия Пример лигаси 35—тур

"Тоттенҳем" — "Лестер сити" 18:00
"Эвертон" — "Челси" 18:00
"Вест Ҳем" — "Арсенал" 20:30


Facebook | Telegram | Instagram
🔥4👏1
#ташаббус

😡Қизилтоғни чиқиндихонага айлантирманг‼️

🏞 Бир неча кундан буён Красногорск яйлов ҳудуд манзаралари тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солмоқда. Бу гўзалликдан баҳра олиш мақсадидаги дам олувчиларнинг ҳам кети узилаётгани йўқ.

🏕Тошкент вилояти бўйлаб эко туризмнинг ривожланаётгани қувонарли, аммо баъзи юртдошларимизнинг табиатга зарар етказаиб, чиқиндиларни ташлаётгани ачинарлидир.

👫Қизилтоғлик фаол ёшлар бу ҳудудни чиқиндиҳонага айланиб қолишига йўл қўймайди. Куни кеча Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаол аъзолари, Паркент тумани Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳудуд ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда "Оламни асранг дўстлар" эзгу ғояси остида чиқиндилар тозаланиб, таъшриф буюрувчиларга тушyнтиришлар берилди.

Байрам таътилида "пикник" режалаштираётганлар чиқиндиларингизни ўзингиз билан олиб кетиб, махсус жойларга ташланг. Қизилтоғни чиқиндихонага айлантирманг!

Facebook | Telegram | Instagram
🔥41👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ташаббус

Халқ кутубхонаси халқники бўлди

🏬 Оҳангарон шаҳридаги "Халқ кутубхонаси" ҳақида эшитганмисиз?

📚 Китобларни турли ташкилот вакиллари, одамлар уйларидан олиб келиб беришган. Шу тариқа китоб фонди шаклланган.

📍"Адолат" маҳалла фуқаролар раиси Хосият Маъмурбоеванинг таъкидлашича, 1-сектор маъмурий биносидан ажратилган шинам жойда бинойидек кутубхона фаолият юритмоқда.

📖 Бу ерда 2 мингдан зиёд адабиётлар жамланган. 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган китобхонлар адабиётлардан беминнат фойдаланади.

Бу каби эзгу амаллар жойларда кенг қамровда ташкиллаштирилса, мақсадга мувофиқ бўларди.


Facebook | Telegram | Instagram
🔥4👍2
#бўларканку

Қизлар келин бўлишни истамаётган қишлоқ ниҳоят муаммолардан қутиляпти

💰Аввал хабар берганимиздек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида Пискент туманидаги “Ғайрат” маҳалласи 1 миллиард сўм маблағни қўлга киритди.

🤵‍♀Мазкур ҳудудан сайланган депутат Дилором Ҳакимованинг сўзларига кўра, аҳоли ушбу маҳаллани газлаштириш бўйича туман ташкилотидан тортиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси эшигигача боришган. Бироқ натижа бўлмаган. Ниҳоят 715 та овоз тўплангачгина, муаммога нуқта қўйилган.

📍Ҳозир маҳаллада газ қувурларини тортиш ишлари бошлаб юборилган.

🧐Бир маълумот бизни қизиқтириб қўйди. Маҳалла оқсақоли Зафарбек Жўрабековнинг айтишича, қишлоқда
айрим 30 ёшдан ошган йигитлар ҳали уйланмаган. Боиси газсиз қишлоққа қизлар келин бўлишни истамайди. Энди бўлса йигитлар бир йўла икки қайноқликни ҳис этишади. Буни тушунгандирсиз-а?

Хуллас, сиз ҳам маҳалладаги катта-кичик муаммолар билан маъсулларнинг бошини қотириб, эшикларини таққиллатиб ўтирманг. Яхшиси очиқ бюджетни кутинг. Сабаби, энди бу саъй-ҳаракатлар бир вақтлар қизлар келин бўлишга қўрқаётган маҳаллаларнинг муаммоларига ечим топадиган дастакка айланяпти, ахир.

А, лаббай
.

Facebook | Telegram | Instagram
😁6👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шароит

Кутубхона марказда бўлгани маъқул. Сабаби...

🏢Бўка тумани ахборот-кутубхона марказининг ўз биноси йўқлиги сабабли, тумандаги Маданият маркази биносида вақтинчалик фаолият юритмоқда.

🏗Ушбу бино 1982 йилда кутубхонага мўлжаллаб қурилган. Мазкур мажмуа тўлиқ таъмирланиб, талабга жавоб беради-ю, аммо фойдаланувчилар учун ўқув зали торлик қилади.

– Кейинги йилларда китоб фонди ортиб бораётгани сабаб махсус жавонлар етишмовчилиги кузатиляпти, – дейди туман ахборот-кутубхона маркази директори Наргиза Мусаева. – Уч йил аввал 11 минг дона адабиёт жамланмаси билан иш бошлаганмиз. Бугун улар сони 30 мингтага етди. Салкам 5 минг нафардан зиёд китобхонлар мавжуд. Бироқ манзилимиз китобхонлар учун ноқулайлик туғдиради. Мутасаддиларга бу борада мурожаат қилганмиз.

📚Ҳозир мазкур туманнинг “Бўстон” маҳалласидаги Халқ кутубхонаси ва Фазилатхон кутубхоналари аҳолига маънавият улашмоқда.


Facebook | Telegram | Instagram
👍5👏2🔥1
#об_ҳаво

🗓 Бугун 3 май санасида Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

💨 Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача  кучайиши мумкин.

Ҳарорат
🌘 кечаси 14-19°
☀️ кундузи 22-27° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 11161.96 сўм
🇷🇺 1 рубл = 157.52 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
👏2👍1