Nishon24.uz | Rasmiy kanal
211 subscribers
1.26K photos
344 videos
1 file
1.31K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
#кун_тарихи

3 май - Бутунжаҳон матбуоти эркинлиги куни.

1993 йилнинг 20 декабрида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан имзоланган махсус резолюцияда айнан шу кун «Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни» деб эълон қилинган.

Facebook | Telegram | Instagram
👏4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кутубхонада "кутиб" қолган муаммолар

🏢Олмалиқ шаҳар ахборот-кутубхона марказининг бугунги ҳолати дўппини ерга қўйиб ўйлашга мажбур қилади.

📎Маълумки, шаҳар ҳокимининг 2020 йил 18 январдаги 40-сонли қарори асосида “Увайсий” маҳалласида жойлашган собиқ кутубхона биносининг бир қисми шаҳар ахборот-кутубхона марказига, қолган қисми мазкур маҳалла идораси сифатида ажратиб берилган эди.

📍Иккита тор хонада муаммолар талайгина. Бир хонада ўқув зали, тадбирлар зали ҳамда тўртта бўлим ходимлари ноилож жойлашиб, ишлайди.


📚Мазкур марказда 16 мингдан ошиқ китоб жамланмаси бор бўлиб, 8 мингдан ортиқ фойдаланувчига эга. Яқинда ташкил этилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида 1 миллиард сўмни қўлга киритган кутубхона ходимларини бир савол қийнамоқда.

💰Ушбу маблағни 2 хона таъмирига сарфлаб, эски ҳаммом эски тос қабилида иш тутишсинми ёки шаҳар ҳокимлиги барчага қулай бўлган манзилда замонавий кутубхона қуришга изн берадими?

Мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.

Facebook | Telegram | Instagram
🤔2😢2👍1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳавфсизлик

Бўстонлиқдаги шаршара тепасидан йиқилган шахс ҳаёти сақлаб қолинди

🧗Жорий йил 2 май куни соат 15:00 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Янги қўрғон қишлоғига табиат қўйнида дам олиш учун борган фуқаролардан бири “Сой мазор” шаршараси тепасига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган ва эҳтиёцизлиги оқибатида тепаликдан йиқилган. Шуни оқибатида ўнг оёғининг сон қисмини синдириб олганлиги бўйича вилоят ФВБга ҳабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан Бўстонлиқ тумани Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тепаликдан олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширган. Малакавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига юборилган.

Facebook | Telegram | Instagram
👍4👏2
#хушхабар

🕋 “ҲАЖ – 2022” ДЕЛЕГАЦИЯСИ
САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

✈️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматини хабар беришича, бугун, 3 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетган.

🔹Ўтган 2 йилда пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари ҳаж амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлди. Шу йил январь ойидан бошлаб юртдошларимизнинг Умра зиёратига бориши қайта йўлга қўйилди. Қисқа вақт ичида 35 мингга яқин юртдошларимиз умра амалларини бажариш имкониятига эга бўлди.

Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2022” мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.

Facebook | Telegram | Instagram
👍5👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#назорат

⚡️Поезддан гиёҳвандлик воситаси топилди

📍Тошкент вилояти Бекобод тумани “Бекобод-темир йўл” халқаро ўтказиш пунктига “Хўжанд-Арыс” йўналишида Тожикистон Республикасидан кириб келган юк поезди ва унинг таркибида бўлган вагонлар белгиланган тартибда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, Давлат божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида хизмат итлари ёрдамида кўздан кечирилди.

🚞Қурилиш молларини ташишга мўлжалланган вагонларнинг биридаги жуфт ғилдиракларини улаб турувчи таянч асоси ғовагида қора рангли полителен пакет борлиги аниқланди.

📦Пакет холислар ва мутахассислар иштирокида очиб кўрилганда, унинг ичидаги икки ўрамда 1 кг. 949 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

📎Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Facebook | Telegram | Instagram
👍4👏3🥰2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах. Фориш тумани Гараша қишлоғига кучли сел келди.

Facebook | Telegram | Instagram
😱7🔥2
#футбол

УЕФА. Чемпионлар лигаси жавоб учрашуви "Вилъярреал" — "Ливерпуль"

⚽️Маълумки, УЕФА Чемпионлар лигаси 1/2 финал жавоб бахси жамоаларнинг дастлабки бахсда Ливерпуль 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бугун мерсисайдликлар испанияда "Вилъярреал" қарши анча қийиналиши мумкин. Чунки "Вилъярреал" ўз майдонида "Бавария" ни таъслим эта олган.

🏆Бугун "Ливерпуль" ғалаба қозонадими ёки йўқ буни учрашувдан кейин билиб оламиз.

Мазкур ўйин соат 23:45 да учрашув старт олади.


Facebook | Telegram | Instagram
👍3🔥2🥰2👏1😁1
#қарор_ва_ижро

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида маҳаллий туристларга қулайликлар берилади

📋Энди жамоа шартномаларига иш берувчилар томонидан ходимлар учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш имконини яратиш қоидалари киритилади.

📎Президентимизнинг 2022 йил 30 апрелдаги "Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида бу ҳақда атрофлича келтирилган.

💰Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2022 йил 1 июндан бошлаб “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида саёҳат харажатларининг бир қисми иш берувчиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб берилади.

1 сентябрдан бошлаб маҳаллий туристлар учун дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (“Cashback”)
тартиби жорий этилади.

Facebook | Telegram | Instagram
🔥2👍1
#об_ҳаво

🗓 Бугун 4 май санасида Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

💨 Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача  кучайиши мумкин.

Ҳарорат
🌘 кечаси 12-17°
☀️ кундузи 22-27° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 11161.96 сўм
🇷🇺 1 рубл = 157.52 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
👍2👏2
#футбол

"Ливерпуль" Чемпионлар лигасининг илк финалчисига айланди.

🇪🇺 Чемпионлар лигаси 🏆 | 1/2 финал
☑️ "Вилярреал" 2:3 "Ливерпуль"

⚽️ Голлар: Диа 3, Коклен 41, Фабинё 62, Диаз 67, Мане 74.

Facebook | Telegram | Instagram
🔥4
#назорат

💊 "Чинор" ЙПХ масканида психотроп дори воситаларини олиб ўтаётган шахс ушланди

Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” мунтазам ЙПҲ масканида ЙПХ инспектори томонидан Фарғона-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1989 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи Т.У бошқарувидаги “Sparк” русумли транспорт воситаси тўҳтатиб, текширилди. Унда аниқланишича, транспорт воситасида бор бўлган 168 дона “Регапен” ва 114 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари далилий ашё сифатида олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Facebook | Telegram | Instagram
👏4👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эски дарднинг янги кўринишлари

Тошкент вилоятидаги катта фондга эга кутубхоналардан бири Ангрен шаҳрида жойлашган.

Салкам 90 минг адабиётга эга зиё маскани 2019 йилнинг сўнгги ойида “Обод қишлоқ”давлат дастурига киритилди.

Ҳайҳотдек кутубхона учун ажратилган 480 миллион сўм маблағ таъмирнинг бир қисмига ҳам етмай тугаган. "Нурли","зиё" қўшимчалари қўшиб аталувчи мазкур масканда электр таъминоти ва ёритиш чироқларида камчилик қалашиб ётибди.


➥ Батафсил: https://nishon24.uz/uz/news/303

Facebook | Telegram | Instagram
🔥5🤔1🤯1
#футбол

🏆УЕФА: Бугун Чемпионлар лигаси финалида Клоппнинг рақибини билиб оламиз

⚽️УЕФА Чемпионлар лигаси 1/2 финал жавоб баҳси "Реал Мадрид" — "Манчестер сити" Дастлабки учрашувда 7 та гол кўрган эдик. Бугун ҳам голларга бой учрашув бўлиши кутилмоқда.

📍"Реал Мадрид" сўнги 3 учрашувдан бирортасида "Манчестер сити" ни енга олмаган. Қора анъана яна давом этадими ёки йўқ буни мазкур учрашувда ҳал бўлади.

"РЕАЛ МАДРИД" — "МАНЧЕСТЕР СИТИ"
23:45 дан бошлаб Юрген Клоппнинг рақиби ким бўлишини кузатамиз
.

Facebook | Telegram | Instagram
👍3🔥2👏1
ЙПХ инспектори томонидан тўҳтатилган ҳайдовчи қидирувдаги шахс экан

Сўнгги пайтларда замонавий технологиялар амалиётга жорий этилиши натижасида иш самарадорлиги отрмоқда. Айниқса, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жазодан қочиб юрган шахсларга қарши самарали курашилаётгани қувонарлидир.

📎Хусусан, жорий йилнинг 1 май куни Қуйи Чирчиқ туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори А.Бердиқулов “Нексия 2” русумли транспорт воситасини тўҳтатиб, ҳайдовчига тегишли маълумотлар планшетга киргизилганда фуқоро 1989 йилда туғилган Навоий вилоятида яшовчи Ш.Д экани, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаси (Ўғрилик) билан айбланиб, қидирув эълон қилингани аниқланди.

📍Шундан сўнг қидирувдаги шаҳс туман ИИБга топширилди.

Facebook | Telegram | Instagram
👍2🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сардор Раҳимхон «Юрак амри» хайрия жамоат фонди фаолияти тўхтатилганини эълон қилди.

«Тан олиш керак шахсан мен ўзим ҳам, жамоамиз ҳам бундай катта кўламга тайёр эмасдик. Тайёр эмас эканмиз! Катта хатоларнинг олдини олиш мақсадида, юзимиз ёруғ бўлсин деган мақсадда вақтинчалик фаолиятимизни тўхтатишга қарор қилдик», дейди Раҳимхон.

https://t.iss.one/nishon24_uzb
👍3😢3👏1😱1
🟢 #Live
#Олтин_қалам_XVI

Айни пайтда “Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Бу йилги ғолиблар кимлар бўлишини бироздан сўнг билиб оламиз. Улар махсус диплом, "Олтин қалам" кўкрак нишони, статуэтка ва катта миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланади.

Facebook | Telegram | Instagram
👍2🔥1👏1
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди

Айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Маълум қилинишича, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир.

Афғонистон Муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади.


Facebook | Telegram | Instagram
👍1