#Нигоҳ
СИРЛИ СЕССИЯЛАР, МИНБАРСИЗ ДЕПУТАТЛАР
Nishon24.uz (Нурафшон) — Йиғлаб борсам, ҳўнграб чиқди, деган мақолни биласиз-а? Бугун халқимиз депутатлардан фикр, сўз сўраб турган паллада, уларнинг фаолияти билан қизиқаётганда жамоатчиликка кундалик расмий ахборотларни бериб борадиган каналларда нималар чоп этилаяпти?
Ҳар ойда ҳудудларда Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтмоқда. Ҳудудлардан келаётган хабарларда маҳаллий Кенгашларда сессиялар бўлгани ва суратлардан бошқа маълумот йўқ. Сессия кун тартиби, муҳокамалар, кўрилган масалалар жамоатчиликка тақдим этилмаяпти.
Ҳамма нарсанинг моҳияти қиёслашда кўринади. Nishon24.uz Тошкент вилояти ва бошқа вилоятлардаги ҳолатни таққослаб, фикр юритишга ҳаракат қилади. Мана, Чинозни олайлик. Демак, сессия ишида ўн тўртта масала кўриб чиқилган. Лекин нима масалалар кўрилди, кимлар қатнашди, қайси депутат нималар деди – мавҳум.
Қибрай туманидаги вазиятга қарайлик. Сессия кун тартиби узуқ-юлуқ айтилган. Яъни Халқ қабулхонасининг ҳисоботи ва коммунал соҳалар раҳбарларининг ахборотини депутатлар муҳокама қилган. Умуман, берилган ахборотлар чала ва муайян мавзу бўйича охир-оқибат депутатлар қандай қарорга келишгани очиқланмаган.
Сирдарё вилояти Сирдарё туманига назар ташлаб кўрдик. улардаги вазият бешбаттар аҳволда экан. Охирги маротаба 2021 йил 8 сентябрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясидан қисқа ахборот берилган, холос.
Фарғона вилояти Данғара тумани Кенгаши сессиялари нисбатан тўлиқ ёритилган. Кимлар ҳисобот бергани ва қандай мавзулар муҳокама қилингани ҳақида айтиб ўтилган. Лекин айнан депутатлар фаолияти бўйича бир қатор ҳам гап йўқ.
Афтидан, хўроз ҳамма жойда бир хил қичқиради, шекилли. Вилоят ва туман, шаҳар миқёсидаги вакиллик органи фаолияти, депутатларнинг фаоллиги халқ учун қизиқ, бироқ уларга минбар берилмаяпти ёки мунозарали, дадил ва асосли чиқишлари атайлаб ёритилмаяпти.
Хўш, сиз қандай фикрдасиз?
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+Msy0Ov3545QyMDFi