Nishon24.uz | Rasmiy kanal
251 subscribers
1.26K photos
340 videos
1 file
1.3K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
#кун_тарихи

🕰 1967 йилдан буён ҳар йили 11 апрел санасида Япониянинг соат сотувчи дўконларида харидорлар гавжум бўлади. Чунки бу кунчиқар мамлакатда анъанавий “Соат куни нишонланади ва жойларда соатларнинг жуда катта кўргазмалари ва тақдимотлари бўлиб ўтади.

💭 Унда қатнашувчи меҳмонлар эса ҳар қандай дидга мос, жумладан, катта-кичик, электрон, механик, қумли каби турли кўринишдаги соатларни томоша қилиши ва сотиб олиши мумкин. Японларда мазкур тантана билан боғлиқ яна бир анъана бор. Шу куни Японияда ота-оналар фарзандларга биринчи соат тақдим этиш одат бўлган.

☝️ Эътиборлиси, бу байрамнинг санаси тасодифан танланмаган. Ривоятга кўра, 671 йил айнан шу куни япон императори саройида биринчи марта соат пайдо бўлган.

Facebook | Telegram | Instagram
#Кун_тарихи

📜 Aфсоналарга кўра, чой эрамиздан аввалги 1737 йил 16 апрел куни Хитой императори томонидан кашф этилган. Император дарахт соясида хизматкори сув қайнатишини кутиб ўтирган вақтда пиёласига чой дарахтининг барги учиб тушади.

🎎 Император хушбўй таъм келаётган ичимликни татиб кўриб, мазасидан лол қолади. Чой IХ асрга келибгина Хитойнинг миллий ичимлигига айланган бўлиб, Ўзбекистонга Буюк ипак йўли орқали кириб келган.

☕️ Ҳозирги кунда ҳар бир дастурхонни чойсиз тасаввур этиб бўлмайди. Кўплаб давлатлар аҳолиси учун чой ичиш аллақачон анъанага айланган. Дунё бўйича чойнинг турлари ва навлари ҳам жуда кўп. Жумладан, машҳур брендлар асосида кўк, қора, қизил ва оқ каби чой турларининг ўз харидорлари бор.

Батафсил: nishon24.uz

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_тарихи

3 май - Бутунжаҳон матбуоти эркинлиги куни.

1993 йилнинг 20 декабрида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан имзоланган махсус резолюцияда айнан шу кун «Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни» деб эълон қилинган.

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_тарихи

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўлим фоизини ҳисоблаб, дунёдаги жами ўлимларнинг 22 фоизи тамаки сабаб юзага келишини аниқлади.

Шу туфайли мазкур ташкилот томонидан 31 май куни инсонларни кашандаликдан қайтариш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, кўплаб мамлакатларда одамлар бугун 24 соат чекмасликка ҳаракат қилади.

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_тарихи

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

📜 1925
йилда Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” эълон қилинган. Шундан бери дунёнинг турли мамлакатларида 1 июнь куни байрам сифатида нишонланади.

👶🏻 “Болалар куни” биринчи марта Туркия Республикаси томонидан 1920 йил 23 апрелда расмий равишда миллий байрам деб эълон қилинган бўлиб, ҳозиргача миллий миқёсда нишонланиб келинмоқда. Ҳукумат ва ўша вақтдаги даврий нашрлар бу кунни “болалар учун кун” деб эълон қилган эди. Бу борадаги расмий ҳукумат декларацияси 1929 йилда Туркия Республикасининг асосчиси ва Президенти Мустафо Камол Отатурк томонидан эълон қилинди.

🗓 Ҳозир 1 июнь – Халқаро болалар ҳимоя қилиш куни дунёнинг 50 га яқин мамлакатларида нишонланса ҳам, бошқа кўплаб давлатлар ҳар йили 20 ноябрь кунни «Халқаро болалар куни» сифатида бирдек нишонлайди.

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_тарихи


🗓 1948 йили айни шу санада ЮНEСКО қарори билан ва унинг ҳомийлигида Халқаро архивлар кенгаши ташкил топган. 2007 йили Квебекдаги (Канада) Бош ассамблеясида Халқаро архивлар кенгаши томонидан эълон қилинди.

🇺🇿 Ўзбекистон архивларида сақланаётган энг қадимий ҳужжат IX асрга тегишли бўлиб, у Бухоро шоҳи Исмоил Сомонийнинг ўз авлодларига атаб вақф қилинган ерлар ҳақида маълумотлар бор.

📑 Архивларда 1500 дан ортиқ вақф ҳужжатлари коллекцияси сақланиб, уларнинг энг узуни 83 метр, энг қисқаси 20 сантиметрни ташкил этади. Хусусан, Тошкент вилоятида 22 та архив бўлимлари фаолият юритмоқда.

Facebook | Telegram | Instagram
​​#кун_тарихи

10-июнь Бутунжаҳон музқаймоқ куни

🍦 1786 йил айнан бугун АҚШда музқаймоқ оммавий сотуви бошланган. Шу сабабли, бу кунда расмий мақомга эга бўлмаган байрам нишонланади.

💭 Тахминан 3 минг йил олдин Хитойда сут ва муз аралашмасидан тайёрланган махсус таом рецепти пайдо бўлди, у қатъий махфийликда сақланган.

🇬🇧 1843 йилда англиялик Нэнси Жонсон қўлда тайёрланадиган музқаймоқни ихтиро қилди ва унга патент олди.

🏭 1851 йилда Балтиморда биринчи музқаймоқ ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилди.

🇫🇷 1852 — 1870 йиллар. Парижда музқаймоқли стаканчалар ва пломбир, Италияда — музқаймоқнинг антиқа турлари: мевали, ёнғоқли, ликёрли, печеньели ва ҳаттоки гуллилари, Австрияда эса қаҳвали ва шоколадли музқаймоқлар кашф этилди.

🍨 1904 йилда Сент-Луис шаҳрида халқаро музқаймоқлар кўргазмаси ўтказилиб, унда илк бора вафли стаканли музқаймоқлар ҳам иштирок этди.

🇺🇸 1919 йилда АҚШлик ўқитувчи Кристиан Нельсон томонидан янгича услубда тайёрланган ва янгича кўринишга эга бўлган шоколадли музқаймоқ ишлаб чиқарилди.

🍧 1922 йилдан машҳур эскимо музқаймоғига Нельсон томонидан асос солинди. У ўзининг маҳсулотини ҳар бир шаҳарга олиб юриб сотди.

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_тарихи

15 июнь куни дунёда қандай байрам ва воқеалар билан эсланади?

🔘2001 йил айнан шу
куни Шанxай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Xалқаро xавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ташкил топган. Шанхайда 6 мамлакат – Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари янги минтақавий ташкилот – Шанхай ҳамкорлик ташкилотини тузиш тўғрисидаги декларацияни имзолади.

🔘Бугун Артек – болаларнинг иқлимий шифохонаси ташкил топган. Бу маскан Қримнинг Қора денгиз бўйида Гурзуф яқинида жойлашгaн. 1991 йилгача бутуниттифоқ пионерлар лагери, 1991 йил майдан халқаро болалар маркази бўлди. Артекнинг меъморий мажмуаси алоҳида иқлимий шифохоналардан иборат.

🔘Бутун дунёда Халқаро сайр қилиш куни сифатида белгиланган. Бу кун ҳаммага асосий ишларидан бўшаб сайр қилишга имкон беради.

🔘Туркияда Шакар байрами нишонланади. Бу ҳудудда конфетлар фестивалига ўхшаган оммавий тадбир бу йилда айнан шу куни бўлиб ўтади. Туркияликлар бу байрамни сокин оилавий тарзда ҳам кенг нишонлайди.

🔘Сайёрамизда дунё миқёсидаги шамол куни (GlobalWind Day) нишонланади. Бир қарашда ғаройиб бўлиб туюладиган бу байрамнинг ташаббускорлари Шамол энергетикси Европа уюшмаси ва Халқаро Шамол энергияси Кенгаши бўлган. Уни ўтказишдан мақсад — жамоатчилик диққатини шамол энергиясининг улкан имкониятларига қаратиш.

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_тарихи

24 июнь куни дунёда қандай воқеалар рўй берганини биласизми?

🪶 Перуда Ҳиндулар куни кенг нишонланади.

🔘 Перу ҳудудида тубжой ҳиндларнинг энг кучли давлатларидан бири - Инклар империясининг пойтахти бўлган (11-16 асрлар). Ҳар йили 24 июнда нишонланадиган "Ҳиндулар куни" бу миллат маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш учун қилинган уринишдир.

👨🏼‍🎓Немис ихтирочиси Иоганн Гутенберг таваллуд топган.

📚Европада китоб босиш асосчиси Иоган Гутенберг 24 июнь 1399 йилда Майнц шаҳрида туғилган. 1438 йилда Страсбургда босмахона ташкил этади ва китобларни босма шаклда ишлаб чиқаришга ҳисса қўшган.

🏴󠁧󠁢󠁳󠁣󠁴󠁿Бугун Шотландия Мустақиллиги куни.

💂🏿Ҳар йили 24 июнь куни Шотландияда миллий байрам - Мустақиллик куни кенг нишонланади. 1314 йил айнан шу кунда Баннокберн жангида Шотландия қироли Роберт Брюс ўз мамлакатининг мустақиллигини тиклаб, инглиз қироли Эдвард II армиясини тор-мор қилди.

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_тарихи

1 июль куни дунёда қандай байрам ва воқеалар билан эсланади?

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – сўм муомалага киритилди.

📑 Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 1994 йил 16 июндаги фармони билан 1 июлдан мамлакат ҳудудида ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси сифатида муомалага чиқарилган. Муомалага 1994 йилда 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўмлик, 1997 йил 1 мартдан 200 сўмлик, 2000 йил 1июлдан 500 сўмлик, 2001 йил. 1 сентябрдан 1000 сўмлик банкнотлар чиқарилган. Кейинчалик, 1, 5, 10, 25, 50 сўм қийматидаги тангалар муомалага киритилган.

Бурунди Республикасининг мустақиллик куни

🌍 Бурунди Республикаси - Марказий Африкадаги давлат бўлиб, 1962 йил 1 июлда мустақил деб эълон қилинди. 1966 йил ноябрда монархия ағдарилиб, республика ҳукуматга айланди. Бу давлат 1962 йилдан БМТ аъзоси ва 1992 йил 6 январда Ўзбекистон Республикасининг суверенитетини тан олган.

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_тарихи

2 июль-Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинган кун

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг давлат герби-Ўзбекистон Республикасининг расмий давлат рамзи. 1992 йил 2 июлда қабул қилинган.

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_тарихи

11 июль куни дунёда қандай байрамлар нишонланади?

🍫 Халқаро шоколад
куни

Шоколад илк бор 1995 йил французлар томонидан ўйлаб топилган бўлиб, дорихоналарда тайёрланган. Уни “маъбудлар озуқаси” деб номлашган. Шоколад Европага испан босқинчилари томонидан олиб уни "қора олтин" деб номлашган ва куч қувватни ошириш мақсадида истеъмол қилган. Кейинчалик асилзодалар шоколадни истеъмолдан чиқаришган, чунки машҳур аёллар уни қуч-қувватни оширувчи маҳсулот деб билган. Шунингдек шоколад бахт гармонини ишлаб чиқариш ва қаришни секинлаштириши олимлар томонидан исботланган. Шоколад байрами Бельгия,Германия ва Россияда кенг нишонланади.

🍓 Финляндияда қулупнай куни

Қулупнай карнавали Финляндиянинг Сунеёки шаҳрида кенг нишонланади. Байрам иштирокчилари миллий костюмлар кийиб, ўз жамоасига бошқаларни ҳам чорлайди. Фестивалда барча таомлар қулупнайдан қилинган бўлади, қаймоқ билан қулупнай, қулупнайли музқаймоқ, қулупнайли ичимлик ва шу кабилардир.

Facebook | Telegram | Instagram
#Кун_тарихи

✍️ Психологлар, чапақайларни - кучли характерга эга ижодий, одамлар дейдилар. Буни таниқли одамлар - жаҳон сиёсатчилари, ёзувчилари, мусиқачилари, актёрлари ва режиссёрлари мисоллари ҳам тасдиқлайди.

😉 Барча сўл қўл эгаларини режалари амалга ошишини ва мақсадга эришишда муваффақиятлар тилаймиз.

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_тарихи

☝️ Биз жуда кўп ишлаяпмиз ва бугун тўхташимиз, ҳеч бўлмаганда бир марта дам олишимиз керак. Ёзги шабададан завқланинг. Ахир, кун бўйи ишлаш ҳам зарар. Энг яхшиси, тоза ҳавода дўстлар билан дам олинг. Севимли мусиқангизни тингланг ёки шунчаки ҳаётнинг мазмуни ҳақда ўйланг.

😉 Ҳеч бўлмаса, бугун байрам баҳона дам олайлик.

Facebook | Telegram | Instagram