Nishon24.uz | Rasmiy kanal
251 subscribers
1.26K photos
340 videos
1 file
1.3K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
#кун_қаҳрамони

🚩Ҳар куни Нурафшон шаҳрига элтувчи автотранспорт йўли ва поезд йўли кесишмасидан ўтаётганларнинг эътибори беихтиёр қўлидаги таёғи билан йўналишларни белгилаётган темир йўл ходимлари тортади.

👮Улардан бири Рамила Иксанова мазкур поезд йўлининг “Тўйтепа 42 км”да кесишма навбатчиси бўлиб, 22 йилдан бери ишлайди. У ўтаётган поезд, автоулов ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлайди.

Қаҳрамонимизни бир орзуси бор.Мазкур серқатнов йўлидаги йўл транспорт воситалар билан боғлиқ қоидабузарликларни олдини олиш учун осма кўприк қурилиш ёки кузатув камераси ўрнатиш зарур.

Ҳар куни турли хилдаги поездлар қатновини кузатаман. Тез юрар поезди, турли юк ва одам ташувчи тепловозлар. Қишнинг қорли қировли кунлари, ёзнинг жазирамаси хизмат вазифамга соя сололмайди, — дейди у фахр билан.

👩‍👧‍👦Унинг 1 нафар фарзанди 2 нафар набираси бор.

Facebook | Telegram | Instagram
#об_ҳаво

🗓 Бугун 14 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

💨 Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат
🌘 кечаси 16-21°
☀️ кундузи 32-37° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 10992.20сўм
🇷🇺 1 рубл = 192.76 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
#донорлар_куни

14 июнь – Халқаро донорлар куни

🩸2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

🎉Бу кун байрам сифатида 2005 йилдан буён нишонланади. Шу куни инсонларнинг донорликка бўлган беғараз ёрдамини кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилади.

🎖Ўзбекистонда 2017 йилдан давлатимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони таъсис этилди. Ҳар йили 26 нафар донорлар шу унвон билан тақдирланади.

🤝Донорлик — қонга эҳтиёжи бор инсонлар учун ҳақиқий кўмакдир.

Facebook | Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#назорат

Тожикистонга ноқонуний валюта олиб кетаётган бекободлик аёллар ушланди

Тезкор тадбирда Бекобод шаҳридаги “Казарма” соддалаштирилган ўтиш пункти орқали кўп миқдордаги валюта қимматликларини қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринган 2 нафар фуқаро ушланди.

💵Маълум бўлишича, Бекобод шаҳрида яшовчи аёлнинг ёнида 166 минг доллар ва унинг шериги, аёлнинг ёнида эса 190 минг доллар, жами 356 минг доллар борлиги аниқланди.

🤝Улар тожикистонлик Маҳмуд исмли шахснинг илтимосига кўра хорижий валютани Бекобод шаҳрида номаълум шахслардан олиб, ўз кийимларига яширган ҳолда, маълум бир хизмат ҳақи эвазига Тожикистон Республикасига олиб чиқиб кетаётган эди.

Facebook | Telegram | Instagram
#матбуот
#онлайн

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлими қайта ташкил этилди

🖋Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлимининг Таъсис конференцияси ўтказилди. Унда вилоятда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, маҳаллий газета нашрлари бош муҳаррирлари, фахрий журналистлар иштирок этди.

📍 Кун тартибида бир қатор масаллар кўриб чиқилди. Хусусан, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлимини қайта ташкил этиш, унинг Бошқарув аъзолари, Тафтиш комиссияси вакиллари тасдиқланди.

🏢Уюшманинг ҳудудий бўлимига вилоят ҳокими тавсиясига кўра Нурафшон шаҳридан алоҳида бино ажратиладиган бўлди.

📎Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Бошқарув раиси Олимжон Ўсаров қатнашди.

Facebook | Telegram | Instagram
#онлайн

Раҳматилла Шералиев – Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раиси этиб сайланди

Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлимининг Таъсис конференциясида маълум қилинди.

Устоз журналист айни пайтда "Чирчиқ тонги" газетаси бош муҳаррири бўлиб ҳам ишлайди, Қибрай туманида таваллуд топган.

Facebook | Telegram | Instagram
#хушхабар

⚡️⚡️⚡️Биржада шакар нархи 10 минг 754,9 сўмга тушди

📉2022 йил 10-14 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 минг 554,5 сўмдан 10 минг 754,9 сўмгача, яъни 26,1 фоизга пасайди.

🔘Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларига жами қўйилган 6 минг 4 тонна шакар тўлиқ сотилди.

Facebook | Telegram | Instagram
#таҳлил

Тошкент вилояти ҳудудларидаги электр таъминоти устунлар (опоралар)нинг 10 минг 685 таси ва 990 та трансформаторлар таъмирталаб ҳолатда. Бу эса аҳоли мурожаатлари ортишига олиб келяпти.

Хусусан:

🔘Ангрен шаҳарда 912 таси (3,91 %);
🔘Бекобод шаҳрида 805 та(18,6 %);
🔘Оққўрғон туманида 802 та (4,85 %);
🔘Чирчиқ шаҳрида 805 та (4,78 %) таъмирталаб аҳволда (ёғоч устунлар) бор.

Энг кўп таъмирталаб трансформаторлар:

🔘Тошкент туманида 74 та (13%);
🔘Бўстонлиқ туманида 69 та (13%);
🔘Қибрай туманида 64 та (14%);
🔘Ангрен шаҳарда 55 тани (14%) ташкил этади.

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_қаҳрамони

🔵Сувчи. У гектарлаб майдонга сув тарайди. Ҳар бир эгатга минг эгилиб-букилади. Қўли қадоқдан қотган, юзлари қуёш нурида қорайган одам. Ер билан тиллашади, сув билан сирлашади.

Қаҳрамонимиз Зокир Ибрагимов сал кам 60 ёшни қоралаган. Ўзи яшаётган Пискент туманидаги “Ўсмат ота” маҳалла ҳудудидаги ерларни оби-тобини яхши билади. Шунданми узоқ йиллардан бери мазкур ҳудуд фермер хўжаликларида фаол ишлайди. Тўрт нафар фарзандини ҳам шу касби орқасидан вояга етказди.

– “Bek fayz stars” фермер хўжалигида 8 йилдан бери ишлайман, – дейди у. – Ҳозир 60 гектар ерда ғўзанинг “Султон” нави етиштиряпмиз. Тўрт маротаба агротехник тадбирларни бажардик. Экин ўз вақтида суғорилиб, ўғитланса ҳосилнинг чўғи мўл бўлади.

🌱Одатда экинлар кун ботиш арафасида суғорилади. Кун тиғидан қизиган тупроқ оқшом ором олади. Шафақ томон интилиб, ерга сингаётган сувнинг ҳам ўз ҳикмати бор. Ҳаёт давом этади...

Facebook | Telegram | Instagram
#об_ҳаво

🗓 Бугун 15 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

💨 Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат
🌘 кечаси 16-21°
☀️ кундузи 34-39° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 10975.02 сўм
🇷🇺 1 рубл = 192.38 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_тарихи

15 июнь куни дунёда қандай байрам ва воқеалар билан эсланади?

🔘2001 йил айнан шу куни Шанxай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Xалқаро xавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ташкил топган.
Шанхайда 6 мамлакат – Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари янги минтақавий ташкилот – Шанхай ҳамкорлик ташкилотини тузиш тўғрисидаги декларацияни имзолади.

🔘Бугун Артек – болаларнинг иқлимий шифохонаси ташкил топган. Бу маскан Қримнинг Қора денгиз бўйида Гурзуф яқинида жойлашгaн. 1991 йилгача бутуниттифоқ пионерлар лагери, 1991 йил майдан халқаро болалар маркази бўлди. Артекнинг меъморий мажмуаси алоҳида иқлимий шифохоналардан иборат.

🔘Бутун дунёда Халқаро сайр қилиш куни сифатида белгиланган. Бу кун ҳаммага асосий ишларидан бўшаб сайр қилишга имкон беради.

🔘Туркияда Шакар байрами нишонланади. Бу ҳудудда конфетлар фестивалига ўхшаган оммавий тадбир бу йилда айнан шу куни бўлиб ўтади. Туркияликлар бу байрамни сокин оилавий тарзда ҳам кенг нишонлайди.

🔘Сайёрамизда дунё миқёсидаги шамол куни (GlobalWind Day) нишонланади. Бир қарашда ғаройиб бўлиб туюладиган бу байрамнинг ташаббускорлари Шамол энергетикси Европа уюшмаси ва Халқаро Шамол энергияси Кенгаши бўлган. Уни ўтказишдан мақсад — жамоатчилик диққатини шамол энергиясининг улкан имкониятларига қаратиш.

Facebook | Telegram | Instagram
⚡️⚡️⚡️Қозоғистонда 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ёниб кетди

🔘ФВВ хабарида қайд этилишича, Қозоғистоннинг Жамбул вилояти, Жамбул туманида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учради.

🚌“Алмата-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси 2 та йўловчи ташиш автобуси ва 1 та енгил автомобиль билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув оқибатида ушбу автотранспорт воситаларида ёнғин келиб чиққан.

🚑Ёнғин содир бўлган автобусларнинг бирида 31 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган ва улардан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати билан Тараз шаҳар тиббиёт масканига олиб борилган.


Facebook | Telegram | Instagram
#назорат

⚡️Меҳнат таътили тўлови кечикаётганига ойдинлик киритилди

🧾Халқ таълими вазирлиги расмий баёнотида:

⚖️2022 йилда педагог ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ йиллик меҳнат таътили берилиб, бир йил давомида тўлиқ ишлаган ўқитувчиларга 48 кун ҳисобидан тўлиқ меҳнат таътили пуллари тўлаб берилади. Ишга кирганига бир йил бўлмаган ўқитувчиларга эса меҳнат таътили пули уларнинг ишлаган даврига мутаносиб равишда тўланади.

💸Бугундан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилади.

Facebook | Telegram | Instagram
#йиғилиш

Президент раислигида йиғилиш бошланди

Қайд этилганидек, сўнгги 3 йилда “Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил қилиниб, одамларни касбга ўргатиш бошлангани, лекин бу тизим 5-10 фоиз ишсизларни
қамраб олинди.

Бу йил республика бўйича 555 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади.

Уларни замонавий касбларга ўргатиш, муносиб иш билан таъминлаш масалалари барча даражадаги ҳокимлар, олийгоҳ ректорлари, коллеж ва техникум директорларини ҳам ўйлантириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook | Telegram | Instagram
#йиғилиш

Шавкат Мирзиёев:

– Энди профессионал таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш – олий таълим вазири, унинг ўринбосарлари, ректорларнинг энг устувор вазифаси бўлиши керак. Бу жуда муҳим вазифа, тизимли иш ташкил этилмаса, одамлар рози бўлмайди.

Йиғилишда бунинг учун Профессионал таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 50 млрд сўм йўналтирилиши айтиб ўтилди. Хусусан, вилоят, туман ва шаҳарларда Касб-ҳунар таълими кенгашлари ташкил этилади.

Facebook | Telegram | Instagram
#йиғилиш

Авваламбор, профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш шарт, - деди Президент ва бу ишларни қандай ташкил этишни Ангрен шаҳри мисолида кўрсатиб берди.

Ангренда жорий йилда меҳнат бозорига 3 800 нафар ёшлар кириб келади, шаҳардаги 535 та корхонада ишчи касблар бўйича 1 915 та бўш иш ўринлари мавжуд, инвестиция лойиҳалари ҳисобига жорий йилда яна 2 мингдан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёж пайдо бўлади.

Янги тизим орқали 6 минг нафар аҳоли касбий таълим билан қамраб олинади ва манзилли ишга жойлаштирилади.

Ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган психологлар иши умуман сезилмаётгани қайд этилди.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига:

- ўз тизимидаги психологларни қайта ўқитиш ва талабга жавоб бермайдиганларини алмаштириш;

- 7-11-синф ўқувчиларини индивидуал ёндашув асосида касбий диагностикадан ўтказиш ва тавсияларини кенгашларга тақдим этиш топширилди.

Facebook | Telegram | Instagram
#иқтисод

🐟 Янгийўл туманидаги Хоразм усулида балиқ етиштириш йўлга қўйилди

Жорий йилда Янгийўл тумани “Қўш-ёғоч” маҳалласидаги 240 гектар сунъий ҳавзада Хоразм усулида наслли балиқ етиштириш лойиҳаси ишга туширилди.

📉Лойиҳа қиймати 2,5 миллиард сўмга тенг. Бу ерда йилига 1000 тонна наслли балиқлар етиштирилади ва ички бозорга тарқатиляпти. Бугунги кунда, ушбу лойиҳа доирасида 30 та янги иш ўринлари яратилди. Келгусида балиқларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш режалаштирилган.

Facebook | Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#турфа_олам

Денгиз гўзаллиги

🐙Тинч океанининг шарқий қисмида яшовчи медузанинг ноёб бу тури жуда чуқур сувотида яшайди ва ўзидан ёрқин нур таратади.

Facebook | Telegram | Instagram
#вазият

Олмалиқдаги қўшма корхонада портлаш содир бўлди

Бугун, 15 июнь куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги “Аммафос-Максам” корхонаси ҳудудида ижарада фаолият юритаётган “MAXAM-UZBEKISTON” қўшма корхонасининг “Reaxit” ишлаб чиқариш цехида технологик жараён бузилиши натижасида портлаш содир бўлган.


Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ушбу цехнинг бино конструкциялари бузилган. Шунингдек, воқеа жойига яқин бўлган юк машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Айни вақтда жабрланган фуқаро шаҳар тиббиёт бирлашмасида шифокорлар назоратида, аҳволи қониқарли.

Facebook | Telegram | Instagram