#ҳаёлдаги_фикрлар
Қурилиш соҳасидаги жадаллик назоратсизми?
Бугун Ўзбекистонда қурилиш жадал ривожланмоқда. Фақатгина 2020 йилда 61,3 мингта турар-жой бинолари қурилди. Бироқ, уларнинг барчаси стандартларга жавоб берадими?
Яқинда Бухорода қурилаётган бинода портлаш содир бўлди, Жиззахда эса қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди. Маълум бўлишича, ушбу уйлар ноқонуний равишда қурилган!
Савол туғилади, қандай қилиб деярли қуриб битказилган 7-8 қаватли турар-жой (!) бинолари ноқонуний равишда ва кўплаб қонунбузарликлар билан қурилишига йўл қўйилган? Бу яна коррупциями ёки фойда ортидан қувган "ишбилармонлар" энг муҳими - биноларнинг сифатини унутганиданми?
Шу шароитда Вазирлар Маҳкамаси соҳада ошкораликни таъминлаш мақсадида қарор қабул қилди. Ҳужжат қурилиш соҳасида давлат харидларини ўтказиш тартибини ўзгартиради.
Ушбу йўналишдаги тендерлар "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали онлайн тарзда ўтказилиши режалаштирилган.
Умид қиламизки, қурилиш соҳасида шаффофлик тамойиллари жорий этилиши келажакда Бухоро ва Жиззахдаги каби ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради.
👉@nigoh_01

stat.uz
2020- yilda qancha turar-joy foydalanishga topshirildi?
custom description for seo
#ҳаёлдаги_фикрлар
Ажримлар билан курашиш учун никоҳни рўйхатдан ўтказишни мураккаблаштириш таклиф этилмоқда
Брифингда суд органлари вакиллари никоҳга кириш жараёнини мураккаблаштириш, яъни ФҲДЁга ариза топшириш муддатини 1 ойдан 3 ойгача оширишни таклиф қилишди.
Уларнинг фикрига кўра, ушбу йўл билан ажралиш муаммосини ҳал қилиш мумкин. Аммо бир нечта савол туғилади.
Нега суд органлари ажрашиш муаммосини ҳал қилиш билан шуғулланмоқда❓
Яқинда никоҳни ФҲДЁда рўйхатдан ўтказганлар, турли хил тиббиёт муассасалари ва маҳаллаларга бориб, қанча "дўзах ҳалқаларидан" ўтиш кераклигини билишади. Агар вазифа янги турмуш қураётганларнинг ортиқча асаб ва вақтини сарфлаш бўлса – оқилона таклиф.
❗️ Лекин ҳолат ўзгармайди ва бу, аслини олиб қараганда, жазо ташаббуси қуйидаги оқибатларга олиб келади:
➖ ФҲДЁда коррупциянинг ўсиши. Тан олинг, ҳамма ҳам 3 ойлик муддатни кутиб ўтирмайди, балки «таниш-билишлар орқали» ҳаракатини қилади;
➖ одамлар фақат диний никоҳ тузадилар, яъни оилани ФҲДЁда рўйхатидан ўтказмайди, объектив иҳтиёжи бор тиббий кўрикдан ўтмайди, қизлар эса ажрим бўлган тақдирда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларидан айрилади.
Статистикага кўра, ажралишлар умумий сонининг 40 фоизи 1-5 йил бирга яшаш даврида содир бўлади. Қўшимча 2 ой эса вазиятни тубдан ўзгартира олмайди.
Муаммо билан курашиш керак, лекин фақат таълим ва маърифат орқали, нафақат янги турмуш қурганлар, балки уларнинг ота-оналарини ҳам жалб қилиш керак. Барча маҳаллий «блокбастерлар»нинг энг машҳур мавзуси – келин ва қайнона ўртасидаги муносабатлар эканлиги бежизга эмасдир.

Сотиш ёки сотмаслик? – Масала шунда…
Яқинда ижтимоий тармоқларда жиддий қарама-қаршилик юзага келди. Баҳсларга оддий одамлар, блогерлар, "фикр етакчилари", ҳатто имомлар ҳам қўшилишди.
Кўпчилик муросасиз позицияни эгаллаяпти: йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш ва бунинг учун ҳақ олишни ўзларига ва жамиятга қарши жиноят, барча ахлоқий нормаларни бузиш деб қабул қилмоқда.
Умумий танбеҳ фонида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилаётганларни оқлаш қандайдир суст кўриняпти.
Мисол учун, АҚШ ёки Германияда ушбу масала бўйича жамоатчилик фикри мутлақо тескари. Дўстларингиз билан байрамни нишонлашингиз мумкин. Аммо, агар кимдир маст ҳолда рулга ўтирса, дўстларидан бири бу ҳақда хабар бериши аниқ.
Бунинг сабаблари бор.
Ғарбда ҳаммада тушунча мавжуд: давлат бу сиз учун ишлайдиган хизматчи ва унга ёрдам бериш сизнинг манфаатингизда. Улар қонунни бузиш мумкин эмаслигини тушунишади ва ҳамма учунг олдида тенг.
Постсовет мамлакатларида эса ҳар доим давлат ва фуқаро ўртасида катта масофа бўлган. «Биз» ва «Улар» деган тушунча мавжуд.
СССРда бирон бир нарсани ҳукуматга хабар бериш «одобсиз», ҳатто «уятли» деб ҳисобланган. Кўпинча одамлар ўз бурчи ва умумий манфаатлар учун эмас, балки ўзларини ҳимоя қилиш ҳисси билан "хабар беришган". "Сиз ўз вақтида сотмасангиз, кейин сизни сотишади" принципи асосида ҳаракат қилишган.
Аммо! "Сотиш" ва жиноятчиликнинг олдини олиш – бутунлай бошқа нарсалар. Нега биз маст ҳолда рўлга ўтирганга ачинишимиз керак, у уриб кетиши мумкин бўлган одамга йўқ? Жабрланувчининг ўрнида ёш бола ёки яқинимиз бўлиши мумкин.
❗️ Бунга кўзимизни юмиб, биз ҳам бировнинг ўлими ёки жароҳатланиши учун жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз.
Шунинг учун, бировга «сотқин» тамғасини ёпиштиришдан олдин, келинг, битта саволга жавоб берайлик – биз қандай юртда яшашни хоҳлаймиз, қонун олдида ҳамма тенг бўлган ҳуқуқий давлатдами? Ёки кўча қоидаларига асосланганми?
Ҳар нарсада бошқаларни айблашни бас қилайлик, ўзимиздан бошлайлик. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб биз нафақат ўзимизни, балки бошқаларни ҳам ўйлаган бўламиз. Ва бу тўғри ва масъулиятдир. Бу жасорат эмас, бу – табиий ҳолат.

Яқинда скверда юз берган ҳодиса эътиқод ва аҳлоқ каби нозик масалалар билан ўйнашишга ҳаракат қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яққол кўрсатиб берди.
Кўриниб турибдики, блогер Бозоровнинг инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги каби машҳур шиорлар билан чиқиши жамоатчилик орасида низо ва тўғридан-тўғри тўқнашув юзага келишига сабаб бўлди. Унинг жозибадор ва иғволи баёнотлари ортидан келиб чиққан реакцияни кутилмаган ҳодиса деб бўлмайди. У, ўзини ахмоқ одам эмас деб ҳисоблашини эътиборга оладиган бўлсак, бунинг оқибатларини тушунмаслиги мумкин эмас эди.
Яхшиямки ақлли инсонларимиз кўпроқ экан, унинг иғволарига фақат ўнлаб одам “чув тушди”. Аммо, ижтимоий тармоқлардаги эътирозлар сонига қарайдиган бўлсак, ундан ҳам кўпроғи келиши мумкин эди.
Шу ерда савол туғилади – бунинг ҳаммаси нимага олиб келиши мумкинлигини била туриб, шунча шов-шувни бошлашнинг нима кераги бор эди? Риторик савол. Кўриниб турибдики, бу ерда яққол сиёсий мақсадлар кўзланган.
❗️Натижада нима бўлди? Натижада оддий одамлар олдиндан режалаштирилган ўйиннинг асирларига айланди.
Бир томондан беғубор ёш болалар (ва бу энг дахшатлиси), ҳаммасини шоу, хайп, трендда бўлиш учун имконият сифатида баҳолаган аниме ва корея поп мусиқаси мухлислари. Улардан биронтаси ҳам бунинг барчаси нима билан тугашини тасаввур қилганлиги амри маҳол.
Бошқа томондан, ўзини “қадриятлар ва аҳлоқ қўриқчилари”, қонун ва тартибларни менсимай “самосуд” қилишга ҳақли деб ўйлаган тажовузкор ёшлар.
Ҳаммамиз – оддий фуқаролар, ҳокимият, фуқаролик жамияти вакиллари ва оммавий ахборот воситалари, содир бўлган воқеадан хулоса қилишимиз керак.
Хулосалар оддий.
1️⃣ Кўриниб турибдики, ижро этилган сценарийни такрорлашга ҳали ҳам уринишлар бўлади. Aфсуски, жамиятни парчалашга қодир бўлган мавзулар етарли. Aммо биз яна бу иғволарга бериламизми, фақат ўзимизга боғлиқ бўлади.
Aгар биз ақл-идрокни бир четда қолдириб, ҳиссиётларга берилишда давом этсак, унда, албатта, оқибатлар сквердаги воқеа натижаларидан кўра ачинарлироқ бўлади.
2️⃣ Барча айбдорларни – иғвогарлардан тортиб безориларгача жазолаш бир хил даражада муҳимдир. Ҳокимият ҳар кимга у ёки бошқасига тоқат қилмаслигини кўрсатиши керак. Қандай шиорлар ортига яширинганларидан қатъи назар, ҳар ким учун жазо ва жавобгарлик муқаррар. Қонунни бузса – ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас.
3️⃣ Фуқаролик жамияти, ОАВ ва блогерлар ҳам ҳар бир сўзларини ўлчаган ҳолда ўйлаб ҳаракат қилишлари зарур. Машҳурлик ва шов-шув ортидан қувиш чоғида ўз ҳаракатларининг оқибатлари ҳақида унутмаслик керак.
Бугун бир оддий ҳақиқат доим унутилмоқда – эркинлик, бошқаларнинг эркинлиги бошланган жойда тугайди.
4️⃣ Халқаро ташкилотлар ва Ғарб давлатлари Ўзбекистонда ЛГБТни легаллаштиришга очиқчасига даъват этишда бундан буён ўзбек халқининг маънавий ва анъанавий қадриятларини инобатга олишлари керак. Бир сўз билан айтганда, бировнинг уйига ўз тартиблари билан кириб борилмайди.

AҚШ, Буюк Британия ва Германия Ўзбекистон ишларига аралашяптими?
Ростини айтганда, AҚШ, Буюк Британия ва Германия каби Ғарб давлатларининг ҳурматли элчилари мамлакатимизда юз бераётган ички жараёнлар тўғрисида доимий равишда изоҳ бериш тенденцияси таажжублантирмоқда.
Ижтимоий резонанс келтирадиган ҳар қандай масалага баҳо берилмоқда. Ажабланарлиси бу дипломатияда ҳос бўлган бир давлат бошқа давлатга нисбатан расмий позициясини билдирганда, нота ёки баёнотлар шаклида расмийлаштирилмаяпти.
Бошқа, жуда айёрона усул қўлланилмоқда – шарҳлар Твиттердаги шахсий саҳифаларда эълон қилинмоқда.
Шу жойда савол туғилади – бу уларнинг шахсий фикрими ёки давлатнинг позицияси? Aгар расмий позиция бўлса, унда нега у муносиб равишда расмийлаштирилмаяпти? Aгар шахсий бўлса, унда нега оддий фуқаро номидан эмас, балки мансабдор шахс номидан эълон қилинмаяпти?
Ва энг муҳими, бу ҳурматли джентльменлар бошқаларнинг ишига аралашмасдан, ўз мамлакатининг юмушлари билан шуғулланиши яхшироқмасми?
Биз суверен мамлакатда яшаймиз ва ўз муаммоларимизни бошқаларнинг ҳаттоки энг чиройли демократик шиорлар остидаги иштирокисиз ва маслаҳатисиз, ўзимиз ҳал қилмоқчимиз.
❗️ Ҳурматли элчиларнинг буни тушунадиган вақти келди.
Ва ниҳоят: Ташқи ишлар вазирлигимизнинг бу борадаги сукути шунчаки бепарволик эмас, балки шарқона хушмуомалалик деб ишонишгимиз келади.

COVID-19га қарши оммавий эмлаш бошланиши билан кўпчилик вакцина олиш керакми ёки йўқми деган танловга дуч келди. Бу саволга жавоб бериш учун, вакциналарнинг Инсоният ҳаётидаги аҳамиятини кўриб чиқамиз.
Умуман олганда, вакциналар замонавий тиббиётнинг энг катта ютуқларидан бири ҳисобланади, улар юқумли касалликлар тарқалиши тарихида ўзларининг самарадорлигини исботлаб бўлган.
ЖССТ маълумотларига кўра, вакциналар ҳар йили 20 дан ортиқ ҳаёт учун хавфли касалликлардан 2-3 миллион ўлимнинг олдини олади. 25-30 йил олдин кенг тарқалган болалик касалликлари тобора камёб бўлиб бормоқда ва юз миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган чечак бутунлай йўқ қилинди.
Вакцинанинг моҳияти жамиятда юқумли касаллик тарқалишини бутунлай тўхтатишга қодир бўлган коллектив иммунитетни шакллантиришга қаратилган. Масалан, битта мамлакатда қизамиқни йўқ қилиш учун эмлаш даражаси 95% бўлиши керак.
❗️ Бироқ, эмланмаганлар сони кўп бўлса, маълум бир касалликка қарши коллектив иммунитет пасаяди. Бундай ҳолда, ўз вақтида эмланганларда ҳам касалликни ўзига юқтириш хавфи ортади, бу эса касалликнинг такроран тарқалишига олиб келиши ва қайта эмланишни талаб қилиши мумкин.
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, вакцинани кўпроқ одам қанчалик тез фурсатда олса, одатий ҳаётга қайтиш имконияти шунчалик юқори бўлади. Бугунги кунда Исроил COVID-19га қарши эмлаш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Ушбу мамлакатнинг 53% дан ортиқ аҳолиси тўла эмланди ва тахминларга кўра Исроил коронавирус устидан биринчилардан бўлиб ғалаба қозонади.

Фарзандларимизни майиб қилаётган иллат
Афсуски, 21 асрда ҳам биз ўрта аср қонунлари бўйича яшамоқдамиз. Айрим ҳолларда бу шунчаки чиройли анъаналар, айрим ҳолларда эса – жиноий саводсизлик. Мамлакат бўйича ҳар ерда қариндошлар (асосан иккинчи даражали қариндошлар) ўртасида никоҳ тузиш амалиёти ҳали ҳам кенг қўлланилмоқда. Ва шу вақтгача бу:
➖ оила ришталарини мустаҳкамлаш;
➖ мулкни сақлаб қолиш;
➖ эрнинг оиласида келинга бўлган яхши муносабатни кафиллаш ва бошқалар билан ифодаланади.
Бу каби никоҳларнинг оқибати ачинарли, одатда уларда ногирон фарзандлар дунёга келади.
🔺 қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғилган болаларда ирсий касалликлар юзага келиши эҳтимоли 25%га тенг. Бу касалликлар даволанмайди ва агар бола ҳаётининг биринчи йилларида тирик қолса – умрининг қолган қисмини хасталик билан курашиб ўтказади;
🔺 республика бўйича ўтказилган тадқиқотларга кўра моддалар алмашинуви касалликлари аниқланган болаларнинг 80% қариндошлар ўртасидаги никоҳдан тўғилганлиги маълум бўлди.
Ҳа, Ўзбекистон қонунчилигига асосан тўғридан-тўғри қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланган. Аммо, кенг тарқалган, иккинчи даражали қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш учун тақиқлар мавжуд эмас.
❗️ Лекин тақиқлар билан муаммони ечиб бўлмайди. Бу алла қачон халқимиз менталитетида мустаҳкамланиб қолган. Шунинг учун, қариндошлар ўртасидаги никоҳга қарши фақатгина, ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун, маърифат билан курашиш мумкин.
Бугунги кунга келиб Ўзбекистоннинг тиббиёт муассасаларида 19,5 минг туғма ривожланиш нуқсонлари мавжуд болалар рўйхатдан ўтган.
Қорақалпоғистон, қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари деярли учрамайдиган ягона ҳудуд ҳисобланади. Уларда азалдан битта қавм вакиллари ўртасида никоҳ тузиш қатъиян ман этилган.

Истеъмолга яроқлими ёки йўқ?
Охирги пайтларда пойтахтдаги кичик дўконларнинг жавонларида ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган озиқ-овқат маҳсулотларини тобора кўпроқ учратиш мумкин.
Нима учун ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар фуқароларнинг соғлиғини хавф остига қўймоқдалар? Ишлаб чиқарувчилар бундай қонунбузарликларни қайси мақсадда содир этаётганлиги ҳақидаги фикрлар қуйидаги хулосаларга олиб келди.
1️⃣ Ишлаб чиқарувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш санасини ва сақлаш муддатини (ёки нотўғри санани кўрсатишни) кўрсатишни истамаслигининг асосий сабаби товарларни вақт чекловисиз сотиш имкониятидир.
2️⃣ Дўконлардаги сотувчилар ҳам бундан унумли фойдаланиб, озиқ-овқат маҳсулотида аниқ бузилиш белгилари пайдо бўлгунга қадар товарларни истеъмолчига сотишлари мумкин.
Қачонгача истеъмолчини бундай мазах қилишга тоқат билан қараш мумкин?
Бугунги кунда яроқлилик муддати ўтган товарларни сотганлик учун максимал жарима 10 БҲМ (2,4 миллион сўм) миқдорига тенг. Кам, шундай эмасми?
Масалан, Қозоғистонда бундай қоидабузарлик учун 4 миллион тенгегача (98,8 миллион сўм) жарима тўлашга тўғри келади.
Баъзи мамлакатлар вазиятдан чиқишнинг бошқа йўлини топишган — чакана савдо тармоқлари ўзларининг муддати ўтаётган маҳсулотларига чегирмалар тизимини ишлаб чиқмоқдалар. Бундай маҳсулотларни махсус сайтлар ёки мобил иловалар орқали топиш мумкин ва уларни катта чегирмалар билан сотиб олиш мумкин. Шундай қилиб, чакана савдо тармоқлари товарларни яроқлилик муддати тугашидан олдин сотишга муваффақ бўлишади, истеъмолчилар эса арзон маҳсулотлар олишади.
❗️ Масъул идоралар муаммога эътибор қаратишлари лозим деб ҳисоблаймиз. Тадбиркорлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш, керак бўлса жарималар миқдорини ошириш керак.

Россия расмийлари яна МДҲдаги биологик қуроллар ишлаб чиқарувчи АҚШ биолабораториялари ҳақида "эски қўшиқ"ни чайнамоқда.
Бу сафар даъволар таниқли Геннадий Онищенконинг оғзидан эшитилмоқда, у энди Давлат Думасининг депутати (!). Бунда яна бир бор Ўзбекистон тилга олинмоқда.
Фақат, нима учунлиги аниқ эмас. Ушбу масала бўйича Ўзбекистон расмийлари бир неча бор чиқишлар қилган. Афтидан, Россия томони учун асосий нарса эшитиш эмас, айтишдир.
Ўзбекистоннинг далиллари жуда содда ва тушунарли:
➖ АҚШ билан ҳамкорликда яратилган лабораториялар фақат тинчлик мақсадларида ишлайдиган диагностика лабораторияларидир. Улар биологик хавфсизликнинг 2-даражасига эга. Жаноб Онищенкога маълумот учун, биологик қуролларни яратишга 4-даражали лабораториялар керак, Ўзбекистонда эса бундай лабораториялар ЙЎҚ;
➖ Ўзбекистон Бактериологик ва заҳарли қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенциянинг иштирокчиси. Биз биологик қуролларни ишлаб чиқариш ва захиралашга қўйилган тақиқларга қатъий риоя қиламиз;
➖ Америкалик мутахассислар ҳеч қачон Ўзбекистондаги лабораторияларнинг ходимлари таркибида бўлмаганлар. Бундан ташқари, улар ҳеч қачон у ерда тадқиқот ишларини олиб боришмаган ва штаммлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган;
➖ Ўзбекистон ва Россиянинг тегишли идоралари ўртасида биохавфсизлик соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Ушбу масалалар бўйича яқиндан ҳамкорлик амалга оширилмоқда.
Яна қандай саволлар бўлиши мумкин?
Умид қиламизки, Онищенко фақат инерция билан ҳаракатланмоқда ва унинг кўпроқ маълумотга эга ҳамкасблари унга бор ҳақиқатни тушунтириб беришади.
👉 @nigoh_01

Бугун Шавкат Мирзиёев иштирокида навбатдаги катта тадбир бўлиб ўтди. Бу каби тадбиркорлар билан учрашув Ўзбекистон тарихида илк маротаба ташкиллаштирилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, учрашув формати давлат томонидан таклиф этилган бўлса, унинг мазмунини бутун Ўзбекистон тадбиркорлари белгилаб берди — улардан жами 15 мингдан ортиқ савол, таклиф ва ташаббуслар келиб тушди. Шунинг эвазига мулоқот очиқ ва иккитомонлама бўлди.
Тан олиш керак, оҳирги йилларда мамлакатимизда тадбиркорларнинг алоҳида синфи шаклланмоқда. Бу эса биринчи навбатда давлат ва бизнес ўртасида ишонч пайдо бўлишининг натижаси сифатида қаралиши керак.
Бир тарафдан керак бўлмаган текширишлар, бюрократик жараёнлар, валюта билан ишлаш ва бошқа масалалар бўйича тўсиқлар аксариятининг йўқ қилиниши, иккинчи тарафдан эса кредит ва субсидия олиш, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш каби йўналишларда яратилган имкониятлар ўз меваларини бермоқда. Масалан, бугун Ўзбекистонда тадбиркорларнинг сони 400 мингтадан 1,5 миллионга ошди. Улар 5 миллион аҳолига иш бермоқда.
Бугунги тадбирнинг натижаларига иккита призма орқали қаралиши лозим.
Биринчидан, тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари асосида 7 та йўналишдан иборат дастур ишлаб чиқилиб, бизнес вакиллари билан бевосита муҳокама қилинди. Айтиш жоиз, бизнесни молиялаштириш, солиқ тизими, ер муносабатлари, тадбиркорлик учун инфратузилма яратиш ва бошқа масалалар бўйича жуда катта ислоҳотлар кўзланган.
Масалан, тадбиркорларнинг корхоналари жойлашган ер майдонлари уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади, экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга олиб келинган хомашё импорт божидан озод этилади ва бошқалар. Уларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши бизнес учун енгилликлар яратади ва бунинг оқибатида бутун халқ фойда кўради.
Иккинчидан, давлат ва бизнеснинг мулоқоти бугунги тадбир билан тугаб қолмайди. Ш.Мирзиёев таклифи билан бундай учрашувлар хар йили ташкил этилади. Шунингдек, биринчи мулоқотда кўтарилган мурожаатлар асосида берилган топшириқларнинг бажарилиши тизимли, ҳар бир тадбиркор билан алоқа ўрнатилган ҳолда назоратга олинган.
Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ш.Мирзиёев ўзининг очиқ мулоқот ўрнатиш сиёсатига содиқ қолиб, ҳар доимгидек мурожаатларни тинглашга тайёрлигини кўрсатди. Бу эса, бир томондан, тадбиркорларга ўз муаммолари ва таклифларини президентга бевосита етказиш имкониятини берса, иккинчи томондан давлат раҳбари камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, иқтисодиёт локомотиви сифатида кўрилаётган бизнесни тўғри йўлга қўйишга кўмак бермоқда. Бугунги учрашувнинг аниқ қарорлар қабул қилиниши билан тугаганлиги бунинг исботи сифатида кўрилиши мумкин.
Тадбиркорлар куни муборак, ишбилармонлар!

Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Самарқанднинг “Намозгоҳ” масжидидаги жума намози ва муфтий Нуриддин Холиқназаров билан маърифий суҳбатга йиғилганлар ҳақида нотўғри хабарлар тарқатмоқда. Гўёки уларнинг ҳаммасини Афғонистон муваққат ҳукумати вакилларининг “мухлислари” деган тарифлар берилмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, “Намозгоҳ” масжиди Самарқанд шаҳрининг марказий масжиди ҳисобланади. Ҳар жума ушбу масжидга минглаб фуқаролар йиғилади, Ҳайит намози вақтида эса одамлар сони 10 мингдан ошиб кетади. Бу биринчидан.
Иккинчидан, муфтий Н.Холиқназаров ва бир гуруҳ уламолар мусулмонлар билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида шу йилнинг 25 июлидан Самарқанд вилоятида бўлди. Жума намозига йиғилган одамлар муфтий Н.Холиқназаровнинг дуоларини олиш учун уни кузатиб борган. Буни видеода ҳам кўришимиз мумкин.
Учинчидан, чет элдан меҳмон келса ҳаммамизга қизиқ бўлиши табиий. Маҳаллага қайси ким чет эл амалдори келди деса, ҳеч бўлмаганда деразадан бошимизни чиқариб қараймиз. Самарқандга эса Афғонистон муваққат ҳукумати вакили келди, камдан-кам учрайдиган ҳолат.
Алоҳида айтиб ўтиш керакки, Афғонистон — бизнинг қўшнимиз, у билан яхши алоқалар ўрнатиш барқарор бугунимиз ва келажагимиз учун муҳим аҳамиятга эга. Қўшниларимизни душман сифатида кўриш вақти ўтиб бўлган, қўшнилар танланмайди.
Telegram | YouTube

Куни кеча депутат Алишер Қодиров ваҳший жиноятлар учун ўлим жазосини тиклаш лозимлигига ишора қилди ва бу жамиятда турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Биринчи навбатда шуни таъкидлаш керакки, ўлим жазоси Ўзбекистонда 2008 йилда бекор қилинган бўлса, ўтган йили ушбу жазо тури Конституция даражасида тақиқланди.
Аслини олганда, ўлим жазосининг бир қанча жиддий камчиликлари бор. Уларнинг асосийлари:
Суд хатоси. Ҳатто энг мукаммал суд тизими ҳам хатолардан холи эмас. Айрим ҳолларда бегуноҳ одамлар қатл қилинган ва фақат қатлдан сўнг уларнинг айбсизлиги эканлиги аниқланган. Бундай ҳолларда адолатни тиклаш мумкин эмас. Мисол учун, АҚШда ўнлаб ўлим жазосига ҳукм қилинганлар ДНК таҳлили натижасида оқланган, Японияда эса асоссиз равишда деярли 50 йил умрини ўлим жазосига ҳукм қилинганлар камерасида ўтказганлар бор.
Инсонпарварлик тамойили ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши. Ўлим жазоси кўпчилик томонидан шафқатсиз ва инсонга хос бўлмаган жазо сифатида қаралади, яъни ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи саналган яшаш ҳуқуқини поймол қилиш сифатида кўрилади. БМТ ҳам барча давлатларни ўлим жазосидан воз кечишга қайта-қайта чақирмоқда.
Жиноятчилик даражасига таъсири йўқлиги. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ўлим жазоси бекор қилинган мамлакатларда қотилликлар сони ўзгармаган, баъзиларида эса камайган. Буни АҚШнинг ўлим жазосига мораторий киритилган ва киритилмаган штатлари солиштирмаси мисолида ҳам кўриш мумкин.
❗️ Хулоса қилиб айтганда, жиноятчиликнинг оқибати билан эмас, балки сабабларига қарши курашиш кўпроқ фойда беради.