Нигоҳ
17.9K subscribers
3.59K photos
1.46K videos
5 files
6.53K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
Ўзбекистон – 2022 йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди

Ўзбекистонлик шахматчиларнинг сўнгги бир йил давомида халқаро ареналардаги сенсацион ғалабалари ортидан Ўзбекистон – йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эътироф этилди.

Нидерландиядаги халқаро турнир якунида Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган «Tour D'or» - «Олтин минора» совринини қабул қилиб олишди. Ўзбекистон шахмат федерациясига Европанинг шахмат совринини франциялик машҳур гроссмейстер Башар Куатли топширди.

Telegram | YouTube
Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш бошланди.

Айтилишича, эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.

Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.

Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.

Шу пайтгача бўлган кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.

Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Telegram | YouTube
Автобуслар паркини кенгайтириш учун ташувчи тадбиркорларга автобус паркини янгилашни рағбатлантириш тизими жорий қилинади. Жумладан:

ташувчиларни танлашда автобуснинг янгилигига қараб, йўналишда йўловчи ташишнинг кафолатланган муддатлари 7 йилгача узайтирилади (10 ёшдан ошган автобуслар бўйича шартнома тузилмайди);

тадбиркорлар олиб келган янги автобуслар бўйича қўшилган қиймат солиғини бўлиб-бўлиб тўлашига рухсат берилади;

автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача муддатга имтиёзли кредит берилади.

Telegram | YouTube
❗️ Тошкент шаҳридаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди.

Бу орқали, автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

👁‍🗨 АҚШ Жанубий Кореяни ҳимоя қилиш учун оддий ва ядровий қуроллардан фойдаланишга тайёр;

👁‍🗨 2022 йилда Хитойнинг йирик саноат корхоналарининг фойдаси 4 фоизга камайди ва $1,24 триллионни ташкил этди;

👁‍🗨 2022 йилда ЕИ илк бор қайта тикланадиган манбалардан (22%) газ ёқишга (20%) қараганда кўпроқ энергия олди;

👁‍🗨 Озарбайжон ИИВ 7 кишини Эрон фойдасига жосуслик қилганликда гумонлаб ҳибсга олди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

👁‍🗨
США готовы применить обычное и ядерное оружие для защиты Южной Кореи;

👁‍🗨 в 2022 году прибыль крупных промпредприятий Китая упала на 4% и составила $1,24 трлн;

👁‍🗨 ЕС впервые получил больше энергии из возобновляемых источников (22%), чем от сжигания газа (20%) в 2022 году;

👁‍🗨 МВД Азербайджана задержало 7 человек по подозрению в шпионаже в пользу Ирана.

Telegram | YouTube
"Орол чекинса ҳам инсон чекинмайди"

Жорий йил Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 100 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилади. Бу ишларга минглаб техника, 4 та кичик авиация транспорти, 2,5 мингдан ортиқ одам жалб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018-2022 йилларда ушбу ҳудуднинг жами 1,6 млн. гектардан ортиқ майдонида чўл ўсимликлари экилган ва улар чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишини тўхтатишни бошлаган. Шунингдек, янги ўрмон экотизимларини яратгани ва бу ерда қуёнлар, тулкилар, қирғовуллар, ёввойи чўчқалар пайдо бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига борди.

Ташриф Бўстон туманидан бошланди. Бу ерда яқинда “Сайёра фаввораси” МЧЖ томонидан тўқимачилик корхонаси ишга туширилган эди.

Умумий қиймати 113 млрд сўмлик ушбу лойиҳа доирасида бино барпо этилиб, Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Эркаклар, аёллар ва болалар учун 50 турдан ортиқ, йилига 1,2 млн дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мингга яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.

Шу ернинг ўзида касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ўқув маркази ташкил этилган. Унда ҳудуддаги ишсиз фуқаролар ҳунар ўрганиб, ўз йўлини топмоқда. Жумладан, яқинда 200 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз касбга ўқитилиб, ишга олинди.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Шаҳрихон туманидаги “Elegant shoes and” корхонаси фаолияти билан танишди.

Дастлаб ишни косибчилик шаклида бошлаган тадбиркор охирги тўрт йилда кичик бинода фаолият юритар эди. Ўтган йили тадбиркор ўз маблағи ҳисобидан 8 млн долларлик янги корхона ташкил этди.

Биринчи босқичда 60 хил пойабзал ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ҳозир бу ерда 500 киши меҳнат қилмоқда. Иккинчи босқичда яна шунча иш ўрни ташкил этилади.

Корхонанинг асосий мўлжали экспорт. Жорий йилда бу кўрсаткични 4 млн долларга етказиш режалаштирилган. Тадбиркор Европа бозорига чиқмоқчи эканини айтди. Президент бу бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.

Чарм саноати ҳам драйверга айланяпти, корхоналар кўпайяпти. Энди уларга кафолатланган хомашёни таъминлаб бериш керак. Иккинчидан, касаначилик асосида уйда ўтирган аёлларни ҳам жалб қилиш зарур. Умуман, бундай илғор корхоналарнинг ривожланишига кўмак бериб, кластерга айлантириш мумкин, - деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | YouTube
Forwarded from Нигоҳ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яшил комета 50 минг йил ичида биринчи марта Ерга яқинлашади

1-2 февраль кунлари яқинда кашф этилган C/2022 E3 (ZTF) яшил кометаси Ерга 42 млн км масофага яқинлашади. NASA маълумотларига кўра, Шимолий ярим шарда комета январь ойининг катта қисмида эрталаб дурбин ёрдамида, Жанубий ярим шарда эса февраль ойи бошида кўринади.

❗️ Келгуси ҳафталарда комета қанчалик ёрқин бўлишига қараб, самовий жисм январь ойининг охиригача қоронғу осмонда оддий кўз билан ҳам кўриниши мумкин.

Комета муз ва чангдан иборат бўлиб, диаметри 1 кмни ташкил этади. Кометани юлдузлардан «думи» ҳамда унинг атрофидаги ёрқин доира туфайли ажратиш мумкин бўлади.

— — —

Зелёная комета подлетит к Земле впервые за 50 тысяч лет

1-2 февраля на расстояние 42 млн км к Земле приблизится недавно открытая зелёная комета C/2022 E3 (ZTF). По данным NASA, в Северном полушарии комету можно будет видеть по утрам с помощью биноклей большую часть января, а в Южном полушарии — в начале февраля.

❗️ В зависимости от того, насколько яркой комета станет в ближайшие недели, небесное тело может стать заметной даже невооружённым взглядом в тёмном небе до конца января.

Комета состоит изо льда и пыли, диаметр объекта составляет 1 км. Отличить комету от звёзд можно будет благодаря «хвосту», а также светящемуся ореолу вокруг.

Telegram | YouTube
Жорий йил 2 февралдан бошлаб маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

АГТКШларнинг фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади.

Telegram | YouTube
Бу йил Поп ва Фарғона туманларида 600 Мегаваттли 2 та қуёш станцияси қурилиши режалаштирилган. Андижонда 41 та, Наманганда 32 та ва Фарғонада 27 та микро гидроэлектр станция қуриш имконияти бор.

Президент йирик корхоналарда ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, умуман, уларни электр билан ўзини ўзи таъминлашга ўтказиш кераклигини таъкидлади.

Ижтимоий объектларда қуёш энергиясидан фойдаланиш учун алоҳида компания ташкил этилади. Унга 200 млн доллар маблағ берилади. Компания қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўзи ўрнатади ҳамда бюджет корхонасига “яшил энергия” сотади.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

👁‍🗨 ОАВ: АҚШ Украинага $2,2 миллиардлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда. У 150 км масофага учадиган GLSDB ракеталарини ўз ичига олади;

👁‍🗨 Буюк Британияда сўнгги ўн йилликдаги энг йирик иш ташлаш бўлиб ўтмоқда. Ярим миллионга яқин одам иш ҳақини оширишни талаб қилмоқда;

👁‍🗨 Қирғизистон уч ой муддатга пиёз экспортини тақиқлади;

👁‍🗨 Chainalysis: 2022 йилда Шимолий Кореяга алоқадор хакерлар $3,8 миллиардлик криптовалютани ўғирлашди.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

👁‍🗨
СМИ: США готовят новый пакет военной помощи Украине на сумму $2,2 млрд. В него войдут ракеты GLSDB дальностью 150 км;

👁‍🗨 в Великобритании проходит крупнейшая за десятилетие забастовка. Около полумиллиона человек требуют увеличения зарплат;

👁‍🗨 Кыргызстан ввел запрет на экспорт лука на три месяца;

👁‍🗨 Chainalysis: в 2022 году хакеры, связанные с Северной Кореей, украли криптовалюту на $3,8 млрд.

Telegram | YouTube
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 1 февраль куни Андижон шаҳрида ўтказилган йиғилишда маълум қилди.

"Афсуски ўз вақтида Сўхдаги ерости газ сақлаш иншооти айрим сабаблар билан ёпиб қўйилган эди. Қирғизистондаги давлат ташрифи чоғида Садир Жапаров билан бу масалада ҳам келишиб олдик. Яқинда энергетика вазиримиз Қирғизистонга бориб, техник томонларини келишиб келади" – деди Президент.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншоотининг ҳажми тахминан 2,5-3 млрд куб метр атрофида. Шундан 1,3 млрд куб метр газдан фойдаланиш мумкин, қолгани буфер зонада туради. Бу дегани қиш мавсумида водийни ҳар куни 13 млн куб метр газ билан таъминлаш имкониятимиз бўлади.

“Мазкур иншоотнинг асосий газ сақлаш қисми Қирғизистон ҳудудида жойлашган, компрессорлар эса Ўзбекистон ҳудудида. Шу сабабли иншоотдан умумий фойдаланиш борасида музокаралар олиб борилади. Энг аввало ишчи гуруҳ барча техник ва иқтисодий томонларини батафсил ўрганиб чиқади. Чунки иншоотдан анча йиллардан буён фойдаланилмаган, ҳозирги ҳолатини яхшилаб ўрганиб чиқишимиз керак. Шундан сўнг шартлар келишиб олинади. Балки бу ижара ҳуқуқи асосида бўлар, лекин ҳозирча бирор фикр айтишга эрта», деди вазир.

ЎзА

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев бугун Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

Президент 2022 йил май ойида вилоятга ташрифи чоғида “Global textile infinity” кластерининг ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишган эди. Ўшандаги кўрсатмалар асосида лойиҳа жадаллаштирилиб, декабрда ишга туширилди. Бу галги ташрифда ҳам мазкур тўқимачилик корхонаси кўздан кечирилди.

Бу ерда пахта етиштириш ва уни қайта ишлашнинг тўлиқ жараёни йўлга қўйилган. 132 млн евро эвазига катта фабрика ташкил этилган, у йилига 18 млн метр аралаш мато ҳамда 10 млн дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Европа давлатлари ва Хитойга 85 млн евролик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Ушбу кластер мажмуасида водий вилоятларида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Пахта ҳосилдорлигини ошириш, ип-калавани чуқур қайта ишлаб, тайёр маҳсулотларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Водий вилоятларида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини жорий йилда 2,5 илрд долларга етказиш имконияти борлиги таъкидланди.

Иқтисодиёт тармоқларидаги бугунги тендецияга ҳамоҳанг, кластерлар ҳам энергия истеъмолининг бир қисмини муқобил манбаларга ўтказиши зарурлиги қайд этилди.

Telegram | YouTube
​​Хусусий клиника тиббиёт кластерига айланди

Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги «Meridian» тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди.

2021 йил декабрда фойдаланишга топширилган клиника замонавий ташхис ва даволаш хизматлари кўрсатиб келмоқда. Бунинг учун Германия, Жанубий Корея, Япония ва Хитойдан замонавий ускуналар келтирилган. Шифохона 120 та стационар ўринга, йилига 2 мингта жарроҳлик амалиётини ўтказиш қувватига эга.

Эътиборлиси, ўтган йили тиббиёт маркази ҳузурида университет ҳам очилди. Ҳозир 600 нафар талаба ўқимоқда, уларга чет эллик ўқитувчилар сабоқ бераётир. Талабалар тиббиёт марказида амалиёт ўтайди.

Шу тариқа бу муассаса замонавий клиникалар, ташхис марказлари, лабораториялар ва университетни ўзида бирлаштирган тиббиёт кластерига айланди.

Хусусий тиббиётга шароит яратганимиз ўзини оқлади, буни аҳоли қабул қилди. Чунки одамларимиз яхши яшашга интиляпти, ўз соғлиғига қараяпти. Аҳоли даромадини ошириш бўйича қилаётган ҳамма ҳаракатларимиз аслида шунинг учун - халқимизнинг соғлом ва фаровон яшаши учун, - деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

👁‍🗨 Австрия 4 нафар Россия дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбормоқда, уларнинг айримлари “дипломатик мақомга тўғри келмайдиган ҳаракатлар”да айбланган;

👁‍🗨 АҚШ Афғонистонда аёллар ҳуқуқларининг поймол этилишига жавобан Толибонга нисбатан виза чекловлари жорий қилмоқда. Толиблар бу қарорни қоралади;

👁‍🗨 Сербия президенти мамлакат НАТОга кирмаслиги ва ҳарбий бетарафликни сақлаб қолишини айтди;

👁‍🗨 астрономлар Юпитернинг 12 та янги йўлдошини кашф қилишди. Энди сайёрада 92 та йўлдош мавжуд бўлиб, бу Қуёш тизимидаги бошқа сайёраларга қараганда кўпроқдир.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

👁‍🗨
Австрия высылает четырех дипломатов России, обвинив некоторых из них в "действиях, несовместимых с дипломатическим статусом";

👁‍🗨 США вводят визовые ограничения для «Талибан» в ответ на ущемление прав женщин в Афганистане. Талибы осудили данное решение;

👁‍🗨 президент Сербии заявил, что страна не будет вступать в НАТО и сохранит военный нейтралитет;

👁‍🗨 астрономы обнаружили 12 новых спутников Юпитера. Теперь у планеты 92 спутника, что больше чем у других планет Солнечной системы.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов олий таълим соҳасидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида

Telegram | YouTube
❗️Қаттиқ совуқдан қийинчилик кўрган тадбиркорларга кредит, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича енгилликлар берилади

2 минг нафар кичик ва ўрта тадбиркорларнинг январь-мартда муддати келадиган 4,7 триллион сўм кредит тўловлари 1 июнга қадар узайтирилади;

29 мингта тадбиркорнинг 2 триллион сўм солиқдан қарзини 1 июлга қадар фоизсиз, қўшимча гаровсиз ва «пеня»сиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади;

қуввати пасайган 545 та саноат корхонасига ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун 8 триллион сўм кредит ажратилади;

носоз ускуналарни таъмирлашга кредитлар ажратилади, улар бўйича 2,5 миллиард сўмгача кафиллик берилади ва кредит ставкасининг 4,5 фоизи қоплаб берилади;

27 мингта тадбиркор учун давлат мулки ижара тўлови 1 апрелга қадар ўзгармайди ва уни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади (тадбиркорларда 52 миллиард сўм қолади);

давлат мулкини сотиб олган тадбиркорлар учун тўловлар, фоиз ва «пеня» 1 апрелга қадар тўхтатиб турилади;

ишлаб чиқариш биноларининг ҳар бир юқори қавати учун тадбиркорларга мол-мулк солиғидан 10 фоиздан чегирма берилади.

Telegram | YouTube