Нигоҳ
17.9K subscribers
3.59K photos
1.46K videos
5 files
6.53K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда портлаш содир бўлди.

28
киши ҳалок бўлгани ва тахминан 150 га яқин яралангани айтилмоқда. Масжидда яқин атрофдаги полиция бўлимларидан намоз ўқиш учун келган кўплаб полиция ходимлари бор эди.

Хавфсизлик хизмати вакилларига кўра, намоз ўқиётганларнинг биринчи қаторида бўлган террорчи ўзини портлатган. Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

— — —

Взрыв произошел в мечети города Пешавар в Пакистане.

Сообщается о 28 погибших и около 150 пострадавших. В мечети находилось много сотрудников полиции, пришедших на молитву из ближайших полицейских участков.

По словам представителей спецслужб, в первом ряду молившихся был смертник, который подорвал себя. Пока ни одна группировка не взяла на себя ответственность за это нападение.

Telegram | YouTube
🖊 Президентнинг “Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларнинг таъсисчиларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириш, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш қатъиян ман этилади;

пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга экинларни жойлаштириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда қонунчиликда назарда тутилмаган чекловлар киритган мутасаддиларга белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади;

пахта-тўқимачилик кластерларига тўрт томонлама битим доирасида олинган мажбуриятлардан ташқари қўшимча мажбуриятларни юклаш тақикланади;

2023 йил ҳосилидан бошлаб ҳар йили 1 октябрга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилади (2023 йил ҳосили учун 2023 йил 1 февралга қадар);

2023 йилдан бошлаб, хориждан олиб келинган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлок, хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади;

пахта хомашёси етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

👁‍🗨 Россия ва Эрон SWIFTни четлаб ўтувчи банк алмашинув тизимини яратмоқда;

👁‍🗨 Тожикистон янги ҳосилга қадар пиёз, картошка ва сабзи экспортини тақиқлади;

👁‍🗨 АҚШ Туркиядаги эҳтимолий терактлар ҳақида яна бир огоҳлантириш берди;

👁‍🗨 ЖССТ: Covid-19 пандемиясини тугади деб ҳисоблашга ҳали эрта.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

👁‍🗨
Россия и Иран создают систему банковского обмена в обход SWIFT;

👁‍🗨 Таджикистан запретил экспорт лука, картофеля и моркови до сбора нового урожая;

👁‍🗨 США выпустили очередное предупреждение о возможных терактах в Турции;

👁‍🗨 ВОЗ: пандемию Covid-19 все еще рано считать закончившейся.

Telegram | YouTube
Жорий йилнинг 31 январь-2 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 февраль кунлари кучли ёмғир бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлади.

Шунингдек, 1-3 февраль кунлари 9 вилоятнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Telegram | YouTube
Президент қарори билан:

Комилжон Каримов
олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Шахлохон Турдикулова олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;

Сарвархон Бузрукхонов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;

Олимжон Тўйчиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимига;

Маджит Каримов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

🔹 Садоқат Сиддиқова бошқа ишга ўтиши муносабати билан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube
Президент қарори билан:

Усман Шарифходжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Темуржон Комилов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;

Дилшод Кенжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;

Узокбой Бегимкулов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;

Алишер Уббиев мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

🔹 Баходиржон Онорбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

🔹 Нодир Муслитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Иброхим Джураев бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Вохобжон Ражапов бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube
Президент қарори билан:

Баходир Ахмедов маданият ва туризм вазирининг ўринбосари лавозимига;

Муроджон Маджидов маданият ва туризм вазирининг ўринбосари лавозимига;

Фирдавс Абдухаликов Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимига;

Рустамбек Курбанов Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

🔹 Бахтиёр Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Нусратилла Зикриллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Ботиржон Шахриёров бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Умиджон Қўқонбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube
Президент қарори билан:

Абдурахман Абдувалиев Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига;

Тахир Назаров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Ахмедов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига;

Фахриддин Салихов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | YouTube
Президент қарори билан:

Олег Пекось рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Жамол Махсудов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига;

Рустам Каримджонов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал — халқ таълими вазирининг ўринбосари эди);

Шухрат Кадиров Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори лавозимига;

Аъзам Абдуллаев Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

🔹 Дониёр Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Жамшид Эгамбердиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube
Президент қарори билан:

Омонулло Насритдинходжаев Тоғ-кон ва геология вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Аъзам Кадирходжаев Тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига;

Азизхўжа Қобилов Тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди (аввал — Президент Администрацияси масъул ходими эди).

🔹 Шамсиддин Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube
Президент қарори билан:

Дурдона Рахимова ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;

Шахрилло Махмудов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;

Мурад Исмаилов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

🔹 Абдулло Аслонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube
Президент қарори билан:

Обиджон Қудратов табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Жусипбек Казбеков табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига;

Шерзод Хабибуллаев Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Telegram | YouTube
Президент қарори билан:

Эркин Мухитдинов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;

Жамшид Абруев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;

Раъно Турдибоева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди);

Мирзохид Убайдуллаев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Озода Парпибаева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва ҳотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

🔹 Баходир Умурзаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Содиқжон Турдиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

🔹 Абдулла Турсунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Мухтар Мухитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Нодира Эгамбердиева бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube
Президент қарори билан:

Бахтиёр Камалов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига;

Дилшоджон Ходжиахмедов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига;

Зафар Ирисбоев Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфисизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | YouTube
Президент қарори билан:

Баходир Юсупалиев ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

Анвар Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube
Президент қарори билан Агзам Икрамов ва Зохиджан Зияев Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Telegram | YouTube
Президент қарори билан Асадулла Қаюмов ва Фаррух Карабаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Telegram | YouTube
Transparency International ташкилотининг “Коррупцияни қабул қилиш индекси”да Ўзбекистон 2022 йил натижаларига кўра, 180 та давлат орасида 126-ўринни эгаллади. Ўзбекистон бу йилги рейтингда 31 балл олган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баллга юқоридир.

Ҳисоботда сўнгги йилларда Ўзбекистон коррупциянинг олдини олишни ўзининг устувор мақсадларидан бирига айлантиргани, шу муносабат билан коррупцияга қарши муассаса тузилиб, шаффофликни ошириш учун давлат харидлари бўйича онлайн платформа ишга туширилгани урғуланган.

Мазкур рейтингда Марказий Осиё минтақалари орасида Қозоғистон 101-ўринни, Қирғизистон 140-ўринни, Тожикистон 150-ўринни, Туркманистон 167-ўринни эгаллаган.

Рейтингда Дания 1-ўринга, Финландия ва Янги Зеландия 2-ўринга қўйилган. Жаҳоннинг энг коррупциялашган мамлакатлари қаторида эса Жанубий Судан, Сурия ва Сомали кабилар саналган.

Telegram | YouTube