Navoiy Avtomobil Yo`llari bosh boshqarmasi
266 subscribers
8.67K photos
542 videos
21 files
2.02K links
Download Telegram
#kun_tarixi

8️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🤴1185 йил — Византия императори Исаак II Анхелни ўз укаси Алексей тахтдан ағдарган;

📜 1513 йил— денгизчи Хуан Понcе де Леон Флоридани Испания мулки деб эълон қилган;

1827 йил— Аргентина-Бразилия уруши пайтида Монте Сантяго жанги бўлиб ўтган ва Бразилия флоти ютган;

1864 йил — АҚШдаги фуқаролар уруши: Мансфилд жанги бўлиб ўтган, Ричард Тейлор қўмондонлигида Конфедерация армияси ғалаба қозонган;

🤝 1866 йил —Австрия-Пруссия уруши арафасида Австрияга қарши Пруссия-Италия иттифоқи тузилган;

🤝 1902 йил— Россия-Хитойнинг Манчжурия тўғрисидаги шартномаси имзоланган, унга кўра Россия ўз қўшинларини Манчжуриядан аста-секин олиб чиқиб кетишни ўз зиммасига олган;

📃1904 йил —Буюк Британия ва Франция мустамлака мулклар тўғрисида шартнома имзолашган, келишув "Антантa" номини олган;

1944 йил— Қрим операцияси бошланган, Қрим немис-румин ишғолидан озод қилинган;

✈️ 1950 йил— АҚШ самолёти Совет ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан Латвия устидан уриб туширилган. Совет Иттифоқи ҳаво ҳудудининг бузилиши юзасидан Москва АҚШга норозилик билдирган;

🚫 1951 йил— "Ўзбекистон ССРда мусиқа санъатининг аҳволи ва уни янада ривожлантириш тадбирлари тўғрисида"ги қарорда Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин", "Лайли ва Мажнун" достонлари, "Алпомиш" халқ достони "зарарли" деб топилган;

1967 йил — греклар ва турклар Кипрнинг Лимассол шаҳри яқинида қайта уруш бошлашган;

💣 1970 йил— Исроил бомбардимончилари Мисрнинг Баҳр ал Бақар мактабини портлатишган, 46 нафар ўқувчи ҳалок бўлган;

🇺🇿🇮🇩 1995 йил— Индонезия президенти Сухарто Ўзбекистонга келган;

🇰🇬 2010 йил— Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиев ағдарилган 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлган;

🇺🇸🇷🇺 2010 йил— Россия ва Қўшма Штатлар президентлари Прагада стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги янги шартнома имзолашган;

🇸🇾🇮🇶 2013 йил— Ироқ Суриядаги фуқаролар урушига аралашган, Ал-Нусра фронти билан иттифоқликда Ироқ ва Аш-шом деган давлат тузмоқчи бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi

🔟 АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


📝 1710 йил— Англияда дунёдаги биринчи муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонун кучга кирган;

❄️🌨1722 йил —Пётр I буйруғи билан Санкт-Петербургда об-ҳавони мунтазам кузатишлар бошланган;

🎓 1814 йил —13 ёшли Карл Витте Гиссен университетида докторлик диссертациясини ҳимоялаб, энг ёш фан доктори бўлган;

🌍1820 йил— биринчи инглиз кўчманчилари Жанубий Африканинг Алгоа кўрфазига келиб тушишган;

📚1894 йил— Ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган;

🛳 1912 йил — Британиянинг «Титаник» кемаси Саутгемптон соҳилини биринчи ва охирги марта тарк этган;

🗳 1938 йил —Австриядаги плебицситда аҳолининг 99,7 фоизи Германия билан қўшилишни ёқлаб овоз берган;

📌 1941 йил — Германия қўшинлари томонидан босиб олинган Загребда Мустақил Хорватия давлати эълон қилинган;

⚔️ 1944 йил — Одесса немис ишғолидан озод қилинган;

🚀1955 йил — СССР ва ХХР ўртасида Хитойда циклотрон ва ядро реакторини қуриш тўғрисида битим имзоланган;

📌 1972 йил — Бактериологик қуролни тақиқлаш тўғрисидаги халқаро конвенция имзоланган;

🏗 1988 йил —10 йиллик қурилишдан сўнг Япониянинг Хонсю ва Сикоку оролларини бирлаштирган 9 км узунликдаги Сето кўприги очилган;

🗡 1992 йил — Марагада озарбайжонликлар томонидан арманлар қирғин қилинган;

✈️ 2010 йил —Смоленскдаги Ту-154 самолёти ҳалокати: 96 киши, жумладан, Польша Президенти Лех Качински ва бошқа арбоблар ҳалок бўлган;

🔥 2016 йил —Хиндистондаги Путтингал ибодатхонасида ёнғин содир бўлган, 110 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 350 дан ортиқ киши яраланган.

🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi

1️⃣7️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🌎1492 йил— Христофор Колумб Испания билан Ҳиндистонга янги йўл очишга ваъда берган;

🚫 1521 йил— Мартин Лютер бидъатдан бош тортгани учун Рим-католик черковидан четлаштирилган;

📌 1610 йил —инглиз саёҳатчиси Генри Гудзон саёҳатга чиқиб, Гудзон кўрфазини кашф этган;

🧔 1722 йил —Пётр I Россия империясида соқол кўйганлик учун йилига 50 рубль миқдорида солиқ тўлаш ҳақидаги фармонни эълон қилган;

🌍 1839 йил— Марказий Америка республикалари федерацияси қулаганидан сўнг Гватемала давлати ташкил топган;

🇨🇦 1856 йил— Квебек шаҳри Канаданинг пойтахти деб эълон қилинган;

📚1869 йил —Фридрих Вилгелм Ницше Пруссия фуқаролигидан маҳрум қилинган;

🎱 1875 йил— Ҳиндистондаги инглиз қўшинларининг полковниги Невил Чемберлен бильярд ўйинини ихтиро қилган;

1895 йил —Хитой-Япония уруши Симоносеки шартномаси тузилиши билан якунланган;

🏳 1941 йил —Иккинчи жаҳон уруши пайтида Югославия армиясининг таслим бўлиш акти имзоланган;

🇫🇷 🇸🇾 1946 йил —Франция Суриянинг мустақиллигини тан олган;

1961 йил— Фидель Кастро режимини ағдариш мақсадида Кочинас кўрфази соҳилига кубалик муҳожирлар ёпирилиб келган;

1975 йил — Камбоджадаги фуқаролар уруши пайтида кхмерлар мамлакат пойтахти Пномпенни эгаллаб олишган;

🇿🇼 1980 йил — Жанубий Родезия номи Зимбабве деб ўзгартирилган;

🇨🇦 1982 йил — Англия қироличаси Елизавета II Канаданинг янги конституциявий қонунини тан олиб, уни тўлиқ мустақил деб эълон қилган.

🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi

2️⃣0️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


1653 йил— Оливер Кромвел Англия парламентини тарқатиб юборган;

🌎 1770 йил —Жеймс Кук Жануби-Шарқий Австралияни кашф этган;

📚 1841 йил— Адабиёт тарихидаги илк детектив ҳикоя — америкалик ёзувчи Эдгар Алан Понинг "Морг кўчасидаги қотиллик" асари нашр этилган;

🌡 1902 йил — эр-хотин Мария ва Пьер Кюри 12 йиллик тажрибалар натижасида соф радий олишга муваффақ бўлишган;

🇺🇿 1918 йил— Тошкентда ўлка советларининг V съезди иш бошлаган, унда Туркистон Автоном Совет Республикаси тузилган;

🤼 1920 йил — Бельгиянинг Антверпен шаҳрида VII Олимпия ўйинлари бошланган;

📌 1921 йил— Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси озиқ-овқат, ем-ҳашак ва ҳомашё развёрсткасини маҳсулот солиғи билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилган;

🇹🇷 1924 йил — Туркия Республикаси Конституцияси қабул қилинган;

🎙 1935 йил— америкалик журналист Уоррен Хилнинг саъй-ҳаракатлари билан дунёдаги илк хит парад йўлга қўйилган;

🔬 1940 йил — АҚШда биринчи электрон микроскоп намойиш этилган;

🏳️ 1949 йил — Биринчи Бутунжаҳон тинчлик конгресси очилган;

🛰 1972 йил — "Аполлон-16" космик кемаси Ойга қўнган;

🇺🇿 1982 йил— Навоий вилояти ташкил этилган;

🇺🇿 2000 йил— Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтган;

💰 2001 йил —Британия поп мусиқаси тарихида биринчи марта мусиқачи (Пол Маккартни) миллиардер бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi

2️⃣5️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР


1607 йил — Голландия флоти Гибралтар жангида испанларни йўқ қилган;

📌 1644 йил— Мин империясининг сўннги императори деҳқонлар қўзғолони оқибатида ўз жонига қасд қилган;

📚 1719 йил —Лондонда Даниел Дефонинг Робинзон Крузо ҳақидаги романининг биринчи нашри нашр этилган;

🎶 1792 йил —Ругет де Лисле Рейн армияси учун жанг қўшиғини яратган. Бугунги кунда бу қўшиқ Франция мадҳияси "Марселуза" номи билан машҳур;

📌 1792 йил— Францияда гильотинадан қатл этиш воситаси сифатида биринчи марта фойдаланилган;

📝 1816 йил — Инглиз шоири Жорж Байрон туҳматга кўра таъқиб қилиниб, Англияни абадий тарк этган;

🔥 1823 йил — Вилнада (Литва) генерал-губернатор Римский-Корсаковнинг буйруғи билан масонларнинг мол-мулки йўқ қилинган: полиция ҳузурида шамдонлар, юлдузлар, бош суяги ва бошқа маросим буюмлари ва безаклар ёқиб юборилган;

🚗 1826 йил— Англияда ички ёнув двигателига эга бўлган биринчи автомобиль патентланган;

1839 йил — Британия армияси Қандаҳорга бостириб кирган (ҳозирги Афғонистон);

🌊 1859 йил — Франция муҳандиси ва дипломати Фердинанд Лессепс бошчилигида Порт-Саидда Сувайш канали қурилиши бошланган;

🇯🇵 1867 йил— Япониянинг Токио шаҳри биринчи бўлиб ташқи савдо учун очилган;

🚙 1901 йил — Нью-Йорк штати дунёда биринчи маротаба автомобиллар рақамланган;

🚘 1931 йил —Фердинанд Порше Porsche компаниясига асос солган;

📣 1944 йил —америкалик генерал Жорж Паттон "Англия ва АҚШнинг тақдирига дунёга ҳукмронлик қилиш ёзилган" деб эълон қилган;

1945 йил— СССР ва АҚШ кучлари Элба дарёси бўйида Вермахт армиясини иккига бўлиб юборган;

🇵🇹1974 йил —"Чиннигуллар инқилоби" ғалаба қозониб Португалияда фашистик режим ағдарилган;

📨 1983 йил— совуқ уруш даврида СССР раҳбари Юрий Андропов америкалик мактаб ўқувчиси Саманта Смитнинг ядровий уруш ҳақидаги қўрқувлари баён этилган хатини ўқиб уни СССР га таклиф қилган;

🇺🇿 1996 йил— "Аксиядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" қонун қабул қилинган;

🇺🇿 2001 йил—Ўзбекистонда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати тузилган;

🇺🇿 2003 йил— ики палатали парламент тузиш, президентнинг ваколатлари борасида Конституцияга ўзгартиришлар киритилган.

🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi

2️⃣6️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР


⚔️ Мил.авв 1457 йил —Мегиддо жангида фиръавн Тутмос III қўшинлари Шимолий Сурия ва Фаластин шоҳлари иттифоқини мағлуб этган;

🌎 1607 йил — дастлабки инглиз кўчманчилари Америкадаги Генри бурнига (Виржиния) тушишган;

🎶 1783 йил— ўн уч ёшли Людвиг ван Бетховен Бонн шаҳридаги сарой оркестри учун клавиатурачи этиб тайинланган;

⚔️ 1798 йил —Франция Женева Республикасини қўшиб олган;

⚔️ 1865 йил — Америка фуқаролар уруши: Конфедерация генерали Жозеф Жонстон армияси билан иттифоқ генерал Уилям Шерманга таслим бўлган;

📌 1920 йил — Хоразм Халқ Совет Республикаси эълон қилинган;

🏍 1921 йил — Лондон кўчаларида биринчи мотоциклда патруль хизмати пайдо бўлган;

🗳 1925 йил— Фельдмаршал Гинденбург Веймар республикасининг президенти этиб сайланган;

✈️ 1937 йил— Испания фуқаролар уруши пайтида Германия ва Италия самолётлари томонидан Герника бомбардимон қилинган;

📝 1954 йил— Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган;

🇺🇿 1966 йил —8 балли Тошкент зилзиласи юз берган;

💣 1986 йил —инсоният тарихидаги энг йирик техноген фалокатлардан бири Чернобиль АЭСида авария содир бўлган;

🇺🇿 🎖1996 йил— "Амир Темур" ва "Буюк хизматлари учун" орденлари, бир қатор фахрий унвонлар( "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти") таъсис этилган;

🇺🇿 1997 йил— "Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) тўғрисида"ги қонун қабул қилинган;

💻 1999 йил — Чернобиль компьютер вируси дунё бўйлаб ярим миллионгача компьютерни зарарлаган;

🇺🇿🇮🇷 2002 йил— Эрон президенти Саййид Муҳаммад Ҳотамий Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган.

🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi

2️⃣7️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР


⚔️ 1289 йил — Мамлуклар султони Калауннинг Триполини қўлга киритиши натижасида Триполи графлиги тугатилган;

🚢 1521 йил — Филиппинда маҳаллий аҳоли томонидан португалиялик денгизчи Фернанд Магеллан ўлдирилган;

🌾1644 йил — Канадада биринчи марта буғдой экилган;

🍵 1773 йил— Буюк Британия парламенти "Чой қонуни" ни қабул қилган. Бу банкротлик ёқасида турган Ост-Индия компаниясига деярли ярим миллион фунт чойни Шимолий Америка мустамлакаларига олиб киришга имкон берган;

🌎 1825 йил — инглиз утопик социалисти Роберт Оуэн Америкада "Янги Гармония" деб аталган давлатга асос солган. Кўчманчилар хайрихоҳликдан йироқ бўлиб чиққан ва 1828 йилда Оуэн ҳаммасига чек кўйган;

🛳 1865 йил —Мемфис яқинидаги Миссисипи дарёсида инсоният тарихидаги энг катта кема ҳалокати содир бўлган. "Султана" кемасининг бортидаги 1200 га яқин одам ҳалок бўлган;

📰 1870 йил— Туркистондаги илк даврий матбуот, рус истилочилари томонидан ташкил этилган дастлабки газета— "Туркестанские ведемости" газетасининг илк сони нашр қилинган;

⛹️‍♀️1908 йил — Лондонда IV ёзги Олимпия ўйинларининг бошланган, 31 октябргача давом этган;

📌 1922 йил —Якутск вилояти РСФСР таркибига кирган;

🤝 1959 йил — СССР ва Миср Асван тўғонини қуриш тўғрисида битим имзолашган;

📌 1961 йил — Серра-Леоне Буюк Британиядан мустақилликка эришган;

🇨🇺1963 йил— Куба инқилобининг етакчиси Фидел Кастро биринчи марта СССРга келган;

📌1965 йил — АҚШда биринчи марта памперс патентланган;

🚗 1975 йил —Формула-1 пойгасида тарихда биринчи ва охирги марта аёл қатнашиб очко жамғарган;

🇦🇫 1978 йил —Афғонистондаги давлат тўнтариши юз берган. Бугунги кунга қадар давом этаётган фуқаролар урушининг бошланган;

🚎 1986 йил —Чернобыль АЭСидаги авария туфайли Припять шаҳри аҳолисини эвакуация қилинган 3 соат ичида 40 минг киши шаҳардан эвакуация қилинган;

💱1992 йил— Ўзбекистон Халқаро валюта фондига аъзо бўлган;

🇺🇿🇫🇷1994 йил— Франция президенти Ф.Миттеран Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган;

💣 2012 йил — Днепропетровск (Украина) марказида бир қатор терактлар содир бўлган;

🌬2020 йил— Бухоро вилояти Олот ва Қоракўл туманларида юз берган оғир табиий офат 38 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари, 847 та ижтимоий соҳа объектларига, экин майдонларига зарар етказган.

🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi

3️⃣0️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР


🇺🇸 1789 йил —Жорж Вашингтон бир овоздан АҚШнинг биринчи президенти этиб сайланган;

🤝 1803 йил —АҚШ Луизианани Франциядан бир акр учун 4 центдан тўлаб сотиб олган;

📌 1838 йил—Никарагуа Марказий Америка Федерациясидан ажралиб чиққан;

🚉 1854 йил — Бразилияда биринчи темир йўл очилган;

🇺🇸 1900 йил— Гавайи Қўшма Штатлар томонидан қўшиб олинган;

📜 1905 йил— Россия императори Николай II дин эркинлиги тўғрисидаги фармонни имзолаган;

🇺🇿 1920 йил— Хоразм Халқ Совет Республикаси ташкил топган;

1945 йилБерлин операцияси пайтида Совет қўшинлари Рейхстагга ҳужумининг бошланган;

1945 йил—Совет қўшинлари томонидан Равенсбрюк аёллар концлагеридаги маҳбуслар озод қилинган;

📌 1945 йил — Адольф Гитлер бункерида ўз жонига қасд қилган;

🇭🇹1958 йил — Гаитида давлат тўнтаришига уриниш бўлиб, президент Франсуа Дувале томонидан шафқатсизларча бостирилган;

🎖1961 йил — Куба раҳбари Фидель Кастро Ленин номидаги тинчлик мукофотини олган;

💍🔫 1961 йил —Минскда америкалик Ли Харви Освальд ва Марина Прусакованинг тўйи бўлиб ўтган. 2 йилдан сўнг Освальд АҚШ президенти Жон Кеннедини ўлдиришда айбланган;

1970 йил —Вьетнам уруши: АҚШ қўшинлари Камбоджага кириб келган;

1975 йил — Вьетнам уруши Сайгонни Шимолий Вьетнам қўшинлари томонидан босиб олиниши билан якунланган;

🇮🇱 1979 йил — Исроил давлати пайдо бўлганидан бери биринчи марта унинг кемаси Сувайш канали орқали ўтган;

🇺🇿 1990 йил— "Эрк" демократик партиясининг таъсис қурултойи бўлиб ўтган;

🇦🇲 1991 йил — Қорабоғдаги арман қишлоқлари аҳолисини оммавий равишда депортация қилиш бошланган;

🌐 1992 йил —Женевада инглиз Тим Бернерс-Ли томонидан ишлаб чиқилган World Wide Web технологияси ҳамма учун бепул бўлиши эълон қилинган;

📌 1992 йил— Ўзбекистон Европа тикланиш ва тараққиёт банкига аъзо бўлган;

🇧🇷 🇺🇿1993 йил— Ўзбекистон ва Бразилия ўртасида ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилган;

🇺🇿🇰🇿🇰🇬 1994 йил— Марказий Осиё Иқтисодий Ҳамжамияти ташкил топган; Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида ягона иқтисодий макон тузиш тўғрисида уч томонлама шартнома имзоланган;

🇺🇿 1998 йил— "Виждон эркинлиги ва диний ташкотлар тўғрисида"ги, "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги, "Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги ва "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонунлар, "Оила кодекси" қабул қилинган;

🚀 2002 йил— Обнинск шаҳрида дунёдаги биринчи атом электр станциясининг реактори тамоман ўчирилган;

🇦🇿 2009 йил
— Озарбайжон давлат нефть академиясида қатлиом юз берган, 12 киши ҳалок бўлган. Отишма қурбонлари орасида талабалар, ўқитувчилар ва академия ходимлари бор бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi

9️⃣ МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🛳 1502 йил— Христофор Колумб тўртта кемадан иборат кичик флотилияси ва 150 кишилик экипажи билан Америкага сўнгги, тўртинчи сафарига чиққан;

🎭 1754 йил— Бенжамин Франклин илк амерканча карикатурани нашр этган;

🤝 1832 йил— ҳинду қабила бошлиқлари Флорида штатидаги ерларини АҚШ ҳукуматига сотиш ва ҳиндуларнинг Миссисипи дарёси бўйлаб силжишлари тўғрисида битим имзолашган;

🥤1886 йил — Coca-Cola ичимлиги яратилишининг иккинчи тахминий санаси;

🇦🇺 1901 йил —Мелбурнда Австралия парламентининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган;

🔈1907 йил— америкалик Анна Жарвис АҚШда оналар кунини таъсис этиш бўйича ўзининг миллий кампаниясини бошлаган;

📺 1911 йил— Рус олими Б. Л. Розинг Тошентда дунёдаги илк телевизион тажрибаларни ўтказган;

📽 1913 йил— Францияда машҳур "Фантомас" фильми катта экранларга чиққан;

1915 йил—Биринчи жаҳон уруши даврида Артуада иккинчи жанг бошланиб 18 июнгача давом этган;

🛩 1926 йил— Америкалик учувчи Флойд Беннетт ва таниқли қутб тадқиқотчиси Ричард Эвелин Берд Антон Фоккер томонидан ишлаб чиқарилган уч моторли самолётда биринчи бўлиб Ернинг Шимолий қутбидан учиб ўтган, парвоз 15 соат 30 дақиқа давом этган;

📌 1927 йил —Австралия парламенти янги пойтахт Канберрага кўчиб ўтган;

1936 йил —Бенито Муссолини Эфиопиянинг Италияга қўшилишини эълон қилган;

1944 йил — 4-Украина фронти қўшинлари Севастополни озод қилган;

📜 1945 йил — Берлиннинг Карлхорст ҳудудида фельдмаршал Вилгелм Кейтел Германиянинг сўзсиз таслим бўлиш тўғрисидаги актни имзолаган;

📌1955 йил — Германия НАТОга қабул қилинган;

📌 1975 йил— Ленинградда Ғалаба майдонида Ленинграднинг қаҳрамон ҳимоячиларига ёдгорлик очилган;

1992 йил — Тоғли Қорабоғ республикасининг қуролли кучлари Шуша шаҳрини эгаллаб олган;

🇺🇿 1996 йил— Тошкентдаги Мустақиллик майдонида Ғалаба кунига бағишлаган тантаналар бўлиб ўтган;

🇺🇿 1999 йил—Ўзбекистонда илк бор ушбу кун Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланган;

2002 йил — Ғалаба куни парадида Каспийскда террористик ҳужум содир бўлган;

📺 2004 йил —"Троя" кинофильми экранларга чиққан;

💣 2004 йил — Грозныйдаги Динамо стадионида содир бўлган портлашда террористик ҳаракат натижасида Чеченистон Президенти Аҳмад Қодиров ҳалок бўлган

🔎 @unutilgan_tarix
#kun_tarixi

1️⃣1️⃣ МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


📌 330 йил— Константинопол Рим империясининг янги пойтахтига айланган;

📚1364 йил— Польшанинг Краков шаҳрида Европадаги энг қадимий ўқув даргоҳларидан бири Ягеллонский университети очилган;

📖1551 йил— Лимада Америка қитъасидаги илк олий ўқув юрти—Сан-Маркос университетига асос солинган;

🔫1878 йил— Макс Ҳедел Германия императори Вилгелм I ҳаётига муваффақиятсиз суиқасд қилган;

📚 1918 йил— Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетига асос солинган;

📺 1928 йил— Нью-Йоркда дунёдаги биринчи мунтазам телевизион эшиттириш бошланган;

⚔️ 1939 йил —Халхин-Гол можароси бошланган;

💣1941 йил —Лондонга фашистлар томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида кўп йиллар давомида Лондоннинг асосий концерт зали бўлиб келган Queen's Hall бутунлай йўқ қилинган;

📜 1944 йил —татарларни Қримдан депортация қилиш тўғрисида Давлат мудофаа қўмитасининг фармони чиқарилган;

🤝 1955 йил —Варшавада Европада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича Европанинг 8 социалистик мамлакатлари вакилларининг учрашуви бошланган, унда дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома (Варшава шартномаси) имзоланган;

📌 1959 йил—Женевада СССР, АҚШ, Буюк Британия ва Франция ташқи ишлар вазирларининг Германия ва Берлин масаласи бўйича конференцияси очилган;

📌 1960 йил — Исроил разведкаси Буэнос-Айресда фашист жиноятчи Адольф Эйхманни қўлга олишган, кейинчалик у яширинча мамлакатдан олиб чиқиб кетилиб, судга берилган ва қатл этилган;

📌1967 йил— Буюк Британия, Дания ва Ирландия Европа иқтисодий ҳамжамиятига аъзо бўлиш истакларини расман эълон қилишган;

🇧🇭 1970 йил — БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарийб икки аср давомида Эрон ва Британия ўртасида баҳс мавзуси бўлган Баҳрайн оролларига мустақиллик бериш тўғрисида қарор қабул қилган;

1971 йил —120 лейборист депутат Британиянинг Европа иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиш ғоясига қарши эканликларини эълон қилишган;

🇮🇳1987 йил —Ҳиндистон ҳукумати Панжоб штатида тўғридан-тўғри бошқарувни жорий этган;

🏢 1992 йил— "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини ташкил қилиш тўғрисида"ги фармон эълон қилинган;

🇺🇿 🇮🇳1994 йил— Ҳиндистонда Ўзбекистон туризм кунлари бошланган;

1996 йил —жанубий ён бағирдан Эверестга кўтарилиш пайтида 8 альпинист вафот этган;

1997 йил —шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров IBM "Deep Blue" компьютери билан ўйинда мағлубиятини тан олган;

🇮🇳 2000 йил— Ҳиндистондa миллиардинчи аҳоли туғилган.

🔎 @unutilgan_tarix