Navoiy kadastr
653 subscribers
4.99K photos
759 videos
8 files
3.2K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Navoiy viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi.

📌 Manzil: Navoiy shahar, Ma'rifat ko‘chasi 8-uy.

☎️ Telefon: +998792242738

✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Navoiy | Kun.uz
Фирибгар 2 фуқарони 440 млн сўмга чув туширди

#Навоий_шаҳри, Нурафшон кўчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган Ж.М. алдов йўли билан ўзгаларнинг ишончига кириб, фирибгарликка қўл урган. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ж.М. 2019 йилнинг октябр ойида таниши, 1954 йилда туғилган М.М. билан унга тегишли хонадонни 240 млн сўмга сотиб олишга келишади. Аммо пулни бермасдан, алдов орқали хонадонни сотиш ҳуқуқи билан ўзининг номига ишончнома расмийлаштириб олишга эришади. Кейин эса ишончнома орқали уни ўзга шахсга сотиб юборади.

Бундан ташқари, Ж.М. 2020 йилнинг январ ойида таниши, 1990 йилда туғилган А.Ж. нинг ишончига кириб, унга тегишли хонадонни 200 млн сўмга сотиб олиш учун мижоз топиб беришни ҳамда пулни бир ой ичида тўлашни ваъда қилиб, ушбу хонадонни ўрталаридаги қарздорлик учун М.М. нинг номига расмийлаштириб беради. А.Ж. га эса келишилган пулни бермайди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 Навоий хабарлари
Forwarded from Navoiy | Kun.uz
🔵 Ҳудудлардан 3️⃣ та хабар

◾️ #Навоий_шаҳри'да яшовчи фуқаро С.Т. Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшовчи К.Н.ни 600 доллар эвазига «Навоий кон-металлургия комбинати»нинг қарашли қўриқлаш бўлимига ишга киритиб қўймоқчи бўлди. ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда у мазкур пулни қўлга киритмоқчи бўлган вақтда ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

◾️ #Хатирчи_тумани ҳокими Ғофур Алиев «Зарафшон» МФЙда «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турувчи ёшлар билан учрашди. Ҳоким 92 нафар ёшга тумандаги фермер хўжаликлари экин майдонларидан 20 сотихдан ер ажратиб берди, дея хабар бермоқда ҳокимлик ахборот хизмати.

◾️ #Нурота_тумани. Бухоро вилоятининг Олот ҳамда Когон туманида яшовчи фуқаролар А.У. ва Р.Б. Айдар-Арнасой кўллар тизимида ов қилиш қоидаларига зид равишда балиқ овлаганлиги аниқланди. Уларнинг ҳар бирига 1 млн 115 минг сўм жарима ва 223 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланган.

👉 Навоий хабарлари
Forwarded from Navoiy | Kun.uz
🔵 Ҳудудлардан 3️⃣ та хабар

◾️ #Хатирчи_тумани'нинг Худдон маҳалласидаги «Турди тиниқ чорбоғи» фермер хўжалиги ер майдонидан 24 нафар ёшга 20 сотихдан ер майдони 1 йил муддатга ажратиб берилди. Бу ерда ёшлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириши ва шу орқали даромад топиши кўзда тутилган.

◾️ #Навоий_шаҳри'да «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларга 2 сотихдан иссиқхона топширилмоқда. Жумладан, Гулистон маҳалласида «Fayziobod Gardens» МЧЖ томонидан 30 нафар ёшга шундай иссиқхоналар ажратилди.

◾️ #Кармана_тумани. Қизилтепалик фуқаро М.Н. ўзининг «Nexia» машинасини Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-364Г маҳаллий автомобил йўлида бошқариб келаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган, 1937 йилда туғилган О.Х.ни уриб юборди. Оқибатда отахон туман марказий шифохонасига ётқизилган.

👉 Навоий хабарлари