Navoiy kadastr
656 subscribers
4.95K photos
755 videos
8 files
3.17K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Navoiy viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi.

📌 Manzil: Navoiy shahar, Ma'rifat ko‘chasi 8-uy.

☎️ Telefon: +998792242738

✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
#қонун

ФАЗОВИЙ МАЪЛУМОТ ВА ФАЗОВИЙ ОБЪЕКТ НИМА?

Ўзбекистон Руспубликаси Президенти томонидан 23.07.2021 йил "Фазовий маълумотлар тўғрисида"ги ЎРҚ-702-сонли Қонун имзоланган.

📑Мазкур Қонуниннинг мақсади - фазовий маълумотлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Шў ўринда савол туғилади, фазовий маълумотларнинг ўзи нима?

☑️Фазовий маълумотлар — фазовий объектлар тўғрисидаги, шу жумладан уларнинг жойлашган ери, шакли ва муайян шаклда ҳамда фазовий-вақт координаталари тизимларида тақдим этилган бошқа хоссалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар.

☑️Фазовий объектлар — жойлашган ери белгиланган фазовий-вақт координаталари тизимида аниқланиши мумкин бўлган табиий ва сунъий объектлар.

❗️Маълумот учун, ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
#Қонун

Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади

“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–793-сон, 12.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонунда электрон рақамли имзонинг ва қўлда шахсан қўйилган имзонинг бир хил аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.

🗓 ЭРИ калитини бериш ёки унинг сертификатини рўйхатга олиш бир иш кунидан ошмаслиги керак.

📁 ЭРИ калитига эга бўлган шахслар ЭРИ мавжуд бўлиши талаб қилинадиган давлат хизматларининг барча турларидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

🗓 ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 24 ойдан ошмаслиги керак. Бунда ЭРИнинг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
👉 https://lex.uz/docs/6234904