Navoiy kadastr
656 subscribers
4.95K photos
755 videos
8 files
3.17K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Navoiy viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi.

📌 Manzil: Navoiy shahar, Ma'rifat ko‘chasi 8-uy.

☎️ Telefon: +998792242738

✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Унда ер соҳасидаги қонунчилик бўйича мавжуд аҳвол ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.
Ер ажратилиши ва ундан фойдаланилиши устидан назорат механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования земельных отношений.
На совещании рассмотрены предложения, разработанные на основе изучения текущей ситуации и передового зарубежного опыта в области земельного законодательства.
Обсуждены также вопросы совершенствования механизмов контроля за землепользованием.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #yangitizim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from ANDIJON KADASTR
Ер соҳасидаги муносабатларни тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 03 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ҳузурида ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Вилоят ва туман ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш ваколати Вазирлар Маҳкамасига ва Президентга ўтказилади.

Туман ҳокимларининг ер ажратиш ва қайтариб олиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколати тўлиқ бекор қилинади.

Вилоят ҳокимининг ер муносабатларига доир барча қарорлари адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Шу билан бирга ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари билан ер ажратиш амалиётларни тугатиш ва ерга бўлган ҳуқуқ турларини 6 тадан 3 тага қисқартириш кўзда тутилмоқда.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #yangitizim

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok