Forwarded from Navoiy | Kun.uz
Навбаҳорлик ёшларга ҳам 50 сотихдан ер ажратилди
#Навбаҳор_тумани ҳокими Лочин Облақулов ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга 50 сотихдан экин майдони ажратилгани ҳақидаги сертификатни топширди.
Энди ёшлар туманнинг Қизилой ва Кескантерак маҳаллари ҳудудидан 1 йил муддатга ажратилган экин майдонларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришади.
Олдинроқ бошқа туманларда ҳам ёшларга ер майдонлари ажратилгани ҳақида маълум қилгандик.
👉 Навоий хабарлари

🔵 Ҳудудлардан қисқа хабарлар
◾️ #Навбаҳор. «Сармиш» оромгоҳида халқаро ёшлар форуми ўтказилди. «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти ва Навоий кон-металлургия комбинати ҳамкорлигида ташкил этилган форумда Қозоғистон, Россия Федерацияси ва Япония давлатларидан ҳам ёш мутахассислар иштирок этди.
◾️ #Хатирчи. Туманда Кадастр агентлиги томонидан сайёр қабул ўтказилди. Унда фуқаролардан 30дан ортиқ мурожаат ва таклиф билдирилган. 6 та мурожаат жойида ҳал этилган.
◾️ #Ғозғон. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов шаҳарга ташриф буюриб, «Мармаробод» МЖЧнинг иш жараёни ҳамда ишчи ходимларга яратилган шароитлар билан танишди. Вазир шаҳар маҳаллаларидаги муаммоларни ҳам ўрганган.
➡️ Навоий хабарлари