#Халқаро_ҳамкорлик
Наманганда эронлик йирик ишбилармонлар талабгир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Эрон Ислом Республикасининг етакчи компаниялари - «Best thermo solutions» ҳамда «Elektrogen» делегациялари Наманган вилоятига келди.
Компания таъсисчиси Али Арагҳи ҳамда компания менежери Салим Билолов Наманган вилояти ҳокимлигида қабул қилиндилар.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманганда яратилган қулай инвестицион муҳит, хусусан, эркин ҳамда кичик саноат зоналари ҳақида маълумот берди.
Меҳмонлар вилоятда ўз йўналишлари бўйича ишлаб чиқариш корхонаси барпо этиш истагини билдирдилар. Бу борада мавжуд имкониятлар юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар алмашилди.
Эрондан келган яна бир йирик компания вакиллари билан учрашув ҳақида бироздан сўнг хабар берамиз.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

“BEST THERMO SOLUTION” компанияси металлургия соҳасида етакчи ҳисобланиб, металлургия корхоналари учун зарур бўлган саноат қозонлари (Промышленный котёл) ҳамда иситгич (Горелка)лар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Компания таъсисчиси Али Арагҳи ҳамда компания менежери Салим Билолов Наманган вилояти ҳокимлигида қабул қилиндилар.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманганда яратилган қулай инвестицион муҳит, хусусан, эркин ҳамда кичик саноат зоналари ҳақида маълумот берди.
Меҳмонлар вилоятда ўз йўналишлари бўйича ишлаб чиқариш корхонаси барпо этиш истагини билдирдилар. Бу борада мавжуд имкониятлар юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар алмашилди.
Эрондан келган яна бир йирик компания вакиллари билан учрашув ҳақида бироздан сўнг хабар берамиз.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик
Эрон Ислом Республикасининг электро двигателлар ишлаб чикариш соҳасида етакчи компанияси Наманганда завод қурмоқчи
“Elektro GEN” компаниясининг сотув менежери Сиямак Молеверди ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги филиали директори Ҳамид Ризо Шафеи шу мақсадда вилоятимизга келди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонларни қабул қилди.
Ўзаро мулоқотда Наманганда саноат ривожланиб бораётгани, географик жиҳатдан қулай жойлашгани, айниқса, қўшни Давлатларга чиқиш имкониятлари ҳам катталиги эътироф этилди.
Шуларни ҳисобга олган «Elektrogen» компанияси вилоятда ўз йўналиши бўйича корхона қуришни мақсад қилмоқда.
Самимий ўтган мулоқотдан сўнг хорижий инвесторлар ўз ишлаб чиқаришлари учун қулай жойларни кўриш мақсадида “Наманган” эркин иқтисодий зонаси билан танишмоқдалар.

“Elektro GEN” компанияси Эрондаги асосий электр моторлар ишлаб чиқарувчи йирик корхона ҳисобланиб, асосан маиший ва саноат мақсадлари учун кенг турдаги моторлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Компаниянинг портфели элликдан ортиқ турдаги моторларни ўз ичига олади. Инновацион ва амалий ёндашуви сабабли минтақавий мамлакатларда ўз ўрнига эга бўлди ва электр моторлари бозорида етакчи ўйинчилардан бирига айланди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонларни қабул қилди.
Ўзаро мулоқотда Наманганда саноат ривожланиб бораётгани, географик жиҳатдан қулай жойлашгани, айниқса, қўшни Давлатларга чиқиш имкониятлари ҳам катталиги эътироф этилди.
Шуларни ҳисобга олган «Elektrogen» компанияси вилоятда ўз йўналиши бўйича корхона қуришни мақсад қилмоқда.
Самимий ўтган мулоқотдан сўнг хорижий инвесторлар ўз ишлаб чиқаришлари учун қулай жойларни кўриш мақсадида “Наманган” эркин иқтисодий зонаси билан танишмоқдалар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик
Хитойлик мебелчи тадбиркорлар Наманганда!
Хитой Мебель ва Безатиш Савдо Палатаси вакиллари ва йирик ишбилармонлардан иборат делегация вилоятимизга келди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Хитой делегацияси билан “Наманган” эркин иқтисодий зонасида учрашди.
Ўзаро мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва янги лойиҳалар ҳақида гап борди.
Меҳмонлар Наманган вилояти мебель ишлаб чиқаришда муҳим кластер ҳисобланишини таъкидлаб, келгусидаги ҳамкорлик бўйича фикр-мулоҳазалар алмашдилар.
Айни вақтда хитойлик тадбиркорлар ҳудуддаги мебель саноатига оид корхоналар фаолияти билан танишмоқдалар.

Ушбу ташкилот мебель, материаллар, шкафлар, ҳаммом жиҳозлари, поллар, эшиклар, деразалар, ички безатиш, ақлли уйлар ва дизайнерлик каби саноатнинг барча соҳаларини қамраб олган етакчи бирлашма ҳисобланади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Хитой делегацияси билан “Наманган” эркин иқтисодий зонасида учрашди.
Ўзаро мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва янги лойиҳалар ҳақида гап борди.
Меҳмонлар Наманган вилояти мебель ишлаб чиқаришда муҳим кластер ҳисобланишини таъкидлаб, келгусидаги ҳамкорлик бўйича фикр-мулоҳазалар алмашдилар.
Айни вақтда хитойлик тадбиркорлар ҳудуддаги мебель саноатига оид корхоналар фаолияти билан танишмоқдалар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Халқаро_ҳамкорлик
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов Хитойнинг йирик компанияларидан бири —кўчмас мулкка сармоя киритиш ва халқароо логистика фаолияти билан шуғулланувчи "Xi Yu Guoji ShanWu" компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Хитойлик инвесторга “Янги Наманган шаҳарчаси” ҳудудининг асосий концепцияси тақдимот қилиниб, мавжуд имкониятлар ва лойиҳа таклифлари бўйича тўлиқ маълумот берилди.
Хитойлик инвесторлар шаҳарчанинг қурилиш лойиҳасига катта қизиқиш билдириб, Беш юлдузли меҳмонхона ҳамда замонавий логистика марказини ташкил этиш буйича дастлабки келишувларга эришилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси.

2025 йил - Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили
Наманганда яшил саноатнинг асоси бўлган чиқиндини қайта ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Хитой компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.
Айни йўналишда катта тажрибага эга “China SANAN Construction Group Inc.” компанияси вакиллари вилоятимизга келди. Уларни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабул қилди.
Ўзаро мулоқотда хорижий компания вакиллари лойиҳанинг мақсади ва аҳамияти ҳақида тақдимот ўтказдилар.
Таъкидландики, чиқиндини қайта ишлаш орқали нафақат атроф-муҳит мусаффолигига, балки ундан электр энергияси, иссиқлик манбаи ишлаб чиқаришга ҳам эришилади.
Хорижлик ҳамкорларга электр энергияси ишлаб чиқариш йўналишида вилоятдаги дарё ва каналларда кичик ГЭСлар қуриш бўйича ҳам таклифлар берилди.

Жанубий Корея компанияси Наманганга инвестиция киритмоқчи
Ўзбекистон бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашни мақсад қилган "РОУД КЛАСС" компанияси вакиллари вилоятимизга келди.
Меҳмонларни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабул қилиб, ҳудуднинг инвестицион салоҳияти, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Жанубий Кореялик ишбилармонлар қишлоқ хўжалиги ерларида деҳқончилик учун ҳалақит бермайдиган қуёш панеллари ўрнатиш бўйича тақдимот ўтказдилар.
Вилоят ҳокими, ўз навбатида яшил энергияга бўлган талабдан келиб чиқиб, Намангандаги мавжуд дарё ва каналларда кичик ГЭСлар қуриш бўйича таклифлар берди.
Ўзаро мулоқотда, шунингдек, қурилиш, логистика йўналишларида ҳам ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Айни вақтда хорижий меҳмонлар ҳудудларга чиқиб, вилоятимиздаги мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишмоқдалар.
Унинг якуни бўйича Жанубий Корея компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланиши назарда тутилган.

Хитойнинг яна бир йирик компанияси Наманганда катта ўлчамдаги темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштиряпти
Шундай таклиф билан "Xingjiang Juansheng Construction Engineering Co.,Ltd" компанияси директори Ge Xin Yuan бошчилигидаги делегация вилоятимизга келди.
Меҳмонларни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабул қилди.
Ўзаро мулоқотда Чуст туманида 8 гектар ер майдонида катта ўлчамдаги темир-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Айни вақтда хитойлик меҳмонлар ҳудудга чиқиб, лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш бўйича мавжуд шароит ва имкониятлар билан танишмоқдлар.

Маълумки, кейинги йилларда юртимизда, хусусан, Наманган вилоятида ҳам катта ҳажмдаги қурилиш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Табиийки, жараёнда катта ўлчамдаги темир-бетон маҳсулотларига эҳтиёж кучайган. Айниқса, йўл ва кўприклар қурилишида бундай материаллар талабгир.
Ўзаро мулоқотда Чуст туманида 8 гектар ер майдонида катта ўлчамдаги темир-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Айни вақтда хитойлик меҳмонлар ҳудудга чиқиб, лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш бўйича мавжуд шароит ва имкониятлар билан танишмоқдлар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро_ҳамкорлик Ахсикент археология парки таркибида Сирдарё соҳилида йирик эко ва дарё туризми комплекси бунёд этилади
Лойиҳа Туркиянинг Yediyildiz компанияси томонидан TourismLab маркази концепцияси асосидп ишланган бўлиб, унинг ташриф қоғози тарихий услубдаги кемалардир, уни 140 йиллик тарихга эга жаҳонга машҳур Ahamed Koya компанияси барпо этади.
Амалий ташриф билан Қатарда бўлиб турган Наманган вилояти делегацияси унинг раҳбари Хашим Аҳамед Кунжи билан учрашди.
- 64-Халқаро гуллар фестивалида компания тарихидан сўзловчи, маҳсулотларини намойиш этувчи павильон билан иштирок этамиз. Ахсикентда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига ўз ҳиссамизни қўшамиз, - дейди Хошим Аҳамед.
Сирдарёда сузадиган ёғоч кема ва қайиқлар Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар даври услубида барпо этилади.
Ахсикент археология парки делегацияси 12-28 декабрь кунлари Ҳиндистонда амалий ташрифда бўлади. Бу сафар давомида компаниянинг Колкатадаги кемасозлик заводига борилади.

Хитойнинг Пекин шаҳрида Наманган вилояти ҳокимлиги ваколатхонаси ўз фаолиятини бошлади.
Жорий йил январь ойида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациянинг Хитойга ташрифи давомида Хитой шаҳарларида Наманган вилояти ваколатхоналарини ташкил этиш бўйича Хитой томони билан музокаралар олиб борилган эди.
Бугун Наманган вилояти ҳокими ўринбосари О.Инамов ҳамда Хитойнинг Жиангсу провинцияси Савдо-сотиқ палатаси раҳбари Ян Бо ваколатхона очилишига старт бердилар. Энди Хитойлик инвесторлар учун Пекин шаҳрида Наманган вилоятида экспорт-импорт, инвестиция амалиётлари учун "Ягона дарча" асосида амалий ёрдам кўрсатилади.
Келгусида Шанхай, Шенжен, Циндао, Гуангжо шаҳарларида ҳам шундай ваколатхоналар ташкил этилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида Пекин шаҳрида "Хитой-Наманган" инвестиция форуми бўлиб ўтди.
Дастлаб икки халқларнинг маданий тадбирлари, мусиқий чиқишлари намойиш қилинди.
Форум доирасида 300 дан ортиқ етакчи компания вакиллари иштирок этишди.
Наманган вилояти инвестицион салоҳиятини намойиш этувчи видеоролик тақдимоти ўтказилди. Инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Форум якуни билан яшил энергетика, Янги Наманган шаҳарчасида кўп қаватли уй-жойлар қуриш, Чортоқ туманида санатория, меҳмонхоналар барпо этиш, магистрал йўллар қуриш, Хитой кичик саноат зонасини ташкил этиш каби йўналишларда 15 дан ортиқ қиймати 5,0 млрд. АҚШ долларлик портфель келишувлар имзоланди.

Наманган вилояти билан Хитойнинг Гуйжоу провинцияси "Қардош" худудларга айланди.
Бугун Наманган вилояти ҳокими ўринбосари О. Инамов бошчилигидаги делегация Гуйанг шаҳрида ушбу келишувни имзоладилар.
Хитой ҳудудлари билан алоқалар янги босқичга кўтарилмоқда.Гуйжоу провинцияси билан энди маданий, туризм, инвестицион, савдо-иқтисодий соҳаларда яқин шериклик муномабатлари ўрнатилади.
Гуйжоу провинцияси Хитойнинг жанубий-ғарбида жойлашган ҳудуди бўлиб, бу ерда 40 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ялпи ҳудудий маҳсулоти 297 млрд. АҚШ долларни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 7688 доллар тўғри келади. Иқтисодида кончилик, энергетика ва ўрмончилик асосий ўрин эгаллайди.

Наманган вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи давом этмоқда.
Бугун Гуйанг шаҳрида навбатдаги бизнес форум ва B2B ва G2B учрашувлари ўтказилди.
Бизнес форумда 50 га яқин компания вакиллари қатнашдилар. Унда Наманган вилоятининг инвестицион салоҳияти намойиш этилди.
Форум якунида Наманган вилояти билан Гуйчжоу провинцияси Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми, Hua Yu Holding билан дори воситалари ишлаб чиқариш ҳамда Guizhou Zhonghang Elevator Ltd ўртасида лифт ишлаб чиқариш, ҳамда Guizhou Gui Ou halqaro savdo. Co., Ltd ўртасида Наманганда кўп қаватли уй-жойлар, савдо комплекслари, меҳмонхоналар қуриши бўйича қиймати 500,0 млн. АҚШ долларлик келишувлар имзоланди.

ХУШ КЕЛИБСИЗ, АЗИЗ МЕҲМОНЛАР!
ХУШ ОМАДЕД, БАРОДАРОНИ МӮҲТАРАМ!
Бугун Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти раиси Ражаббой Ахмадзода бошчилигидаги делегация Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги ҳамкорлик кейинги йилларда давлат раҳбарларининг узоққа мўлжалланган ташаббуслари ва сиёсий иродаси туфайли ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ мустаҳкамланиб, ривожланишнинг янги босқичига, стратегик шерикликнинг юқори даражасига чиқди.
Икки давлатнинг яқин муносабатларида, қишлоқ хўжалиги, саноат баробарида, айниқса, рақамли иқтисодиёт, технологик тадқиқот, электрон тижорат, замонавий саноат хизмати соҳасидаги ҳамкорлик янги, истиқболли йўналишлар сифатида қаралмоқда.
Сўғд делегацияси таркибида вилоят, бир қатор шаҳар ва туманлар раислари, йирик компаниялар раҳбарлари, фермер ва тадбиркорлар, ОАВ вакиллари бор.
Делегация аъзолари Поп туманидаги “Поп-Навбунёд” чегара постида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ва бошқа расмийлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида нон-туз билан тантанали кутиб олинди.
Самимий учрашувдан сўнг, меҳмонлар "Ғурумсарой" ҳудудидаги 4 минг гектар адир ва тошлоқ ер майдонида NURAN.UZ МЧЖ томонидан ташкил этилган интенсив боғ билан танишдилар.
Шу ернинг ўзида Наманган вилоятида боғдорчилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ҳамда кўчатчилик кўргазмаси ўтказилди.

Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти делегацияси Поп туманидаги йирик лойиҳалар билан танишди
Хабар берганимиздек, бугун Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти раиси Ражаббой Ахмадзода бошчилигидаги делегация Наманган вилоятида бўлиб турибди.
Меҳмонлар Поп туманида олиб борилаётган ўзгаришлар билан яқиндан танишмоқда. Хусусан, “Next Solar Energy” қуёш фотоэлектр станциясига боришди.
Меҳмонлар бу каби йирик лойиҳалар замон талаби эканлигини таъкидлаб, станция фаолиятини катта қизиқиш билан ўргандилар.
Эслатиб ўтамиз, Сўғд делегацияси таркибида вилоят, бир қатор шаҳар ва туманлар раислари, йирик компаниялар раҳбарлари, фермер ва тадбиркорлар, ОАВ вакиллари бор.

Попнинг яқин-яқинларгача ҳам фақат тошлоқ ва қаровсиз бўлган “Қўшминор” адирликларда хитойлик мутахассислар томонидан қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси барпо этиляпти. У фойдаланишга топширилгач, йилига 1 миллиард 100 кВ соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Меҳмонлар бу каби йирик лойиҳалар замон талаби эканлигини таъкидлаб, станция фаолиятини катта қизиқиш билан ўргандилар.
Эслатиб ўтамиз, Сўғд делегацияси таркибида вилоят, бир қатор шаҳар ва туманлар раислари, йирик компаниялар раҳбарлари, фермер ва тадбиркорлар, ОАВ вакиллари бор.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик
Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти делегациясининг Наманганга ташрифи давом этмоқда
Меҳмонлар Тўрақўрғон туманидаги “Gold Fresh Fruits” корхонаси фаолияти билан танишдилар.
Бир маҳаллар ажриқ босган адирлик ерларида бугун шундай боғлар ташкил этилгани замирида катта меҳнат мужассам. "Gold Fresh Ftuts" МЧЖ ихтиёридаги 750 гектар майдоннинг 450 гектари гилосзор, 100 гектари ҳурмозор, 50 гектарида шафтоли, 70 гектарида олҳўри кўчатлари парваришланмоқда.
Биргина 2024 йилда 1000 тоннадан ортиқ сархил мевалар Дубай, Қатар, Россия, Корея, Хитой каби давлатларга экспорт қилинди. Бу ерда 180 нафар доимий, 3000 нафар мавсумий ишчилар бандлиги таъминланган.
Эндиликда жамиятнинг экспорт салоҳияти ошиб, 300 минг дона кўчатлар етиштириляпти ва юз фоиз хорижга юборилади. 2 гектарлик иссиқхонада эртапишар гилос ва қулупной баравж ўсмоқда.
Шу ерда меҳмонларга қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат кўрсатиш, ўсимликлар карантини бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Сўғд вилояти раиси Ражаббой Ахмадзода айни йўналишдаги тажрибани чуқур ўрганиш лозимлигини таъкидлади.
Меҳмонларга Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Азиз Раҳмонзода ҳамроҳлик қилмоқдалар.

"CCI NAMANGAN" тез орада иш бошлайди
“Coca-Cola CCI” Ўзбекистон филиали бош директори Фуркан Айдин бошчилигидаги делегация вилоятимизга келди.
Меҳмонларни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабул қилди.
Хорижий инвесторлар дастлаб “COCA-COLA COMPANY” ҳамда Туркиядаги “Anadolu Group” компаниялари ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Шундан сўнг, Тўрақўрғон тумани, “Еттикон” МФЙ ҳудуди, “Наманган ЭИЗ”да янги барпо этилаётган "CCI NAMANGAN" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси қурилишини якунлаб, фойдаланишга топшириш масаласи муҳокама қилинди.
Самимий руҳда ўтган мулоқотда меҳмонлар Наманган бизнес ва тадбиркорлик учун ҳар томонлама қулай эканлигини эътироф этдилар. Келгусида бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорлик қилиш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.
Учрашув якунида меҳмонлар халқаро “Гуллар фестивали” ҳақидаги роликни томоша қилиб, таъсирландилар ва бу йилги тадбирларда иштирок этиш истагини билдирдилар.

Лойиҳа қиймати 50,0 млн. АҚШ долларларини ташкил этувчи мазкур корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1,4 трлн. сўмга тенг. Ўтган йили 23,6 млн. доллар инвестиция ўзлаштирилган бўлса, жорий йилда 26,4 млн. доллар режалаштирилмоқда. Бугунги кунда корхонанинг қурилиш ишлари 80 фоизга бажарилган, Туркия давлатидан жиҳозлар олиб келинган. Ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Самимий руҳда ўтган мулоқотда меҳмонлар Наманган бизнес ва тадбиркорлик учун ҳар томонлама қулай эканлигини эътироф этдилар. Келгусида бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорлик қилиш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.
Учрашув якунида меҳмонлар халқаро “Гуллар фестивали” ҳақидаги роликни томоша қилиб, таъсирландилар ва бу йилги тадбирларда иштирок этиш истагини билдирдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик
Аввал хабар берганимиздек, Наманган вилояти ҳокимлиги ва вилоят тадбиркорларидан иборат делегация хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.
Нанжинг шаҳри Purple Palace форумлар саройида Наманган-Хитой инвестия форуми ўтказилди. Дастлаб икки мамлакат маданиятларини акс эттирувчи куй ва қўшиқлар, рақслар тадбир иштирокчиларига намойиш этилди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов томонидан форум иштирокчиларига Наманган вилоят ҳокимининг табриги ўқиб эшиттирилди.
Наманган вилояти инвестицион салоҳияти ва Наманганда ўтказилган 63-Халқаро гуллар фестивали видеоролиги намойиш этилди. Наманган вилоятининг ижтимоий-иқтисодий, инвестицион имкониятлари тақдимоти ўтказилди. Наманганда ўз бизнесини амалга ошираётган етакчи Хитой компаниялари томонидан эришилаётган бизнес ютуқлари ва яратиб берилган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Форум иштирокчилари томонидан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги саволларига жавоб берилди.
Бизнес форумда Хитойнинг 10 дан ортиқ провинцияси ҳамда 30 яқин шаҳарларидан ташриф буюрган 450 дан зиёд компаниялар иштирок этди. Форум якуни билан умумий қиймати 3,0 млрд долларлик 20 дан ортиқ келишувлар имзоланди.

Наманган-Гуянг расман Қардош шаҳарлар муносабатларини ўрнатди.
Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов бошчилигидаги Наманган делегацияси Хитойнинг Гуянг шаҳри ҳокими жаноб Ван Хун билан музокара олиб борди.
Музокара давомида икки ҳудуд ўртасида савдо, иқтисодий, инвестицион, таълим, логистика, туризм йўналишларида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш бўйича келишиб олинди.
Наманган ва Гуянгнинг инвестицион салоҳияти, иқтисодий имкониятлари тақдимоти ўтказилди. Гуянг расмий делегациясини Наманган шаҳрида жорий йил 64-бор ўтказиладиган Халқаро "Гуллар фестивали"га таклиф этилди.
Учрашув якуни билан икки ҳудуд ўртасида Қардошлик меморандуми имзоланди.
Маълумот учун: Гуянг шаҳри Хитойнинг жанубий-ғарбида жойлашган Гуйжоу вилоятининг маъмурий маркази бўлиб, аҳолиси 6,6 миллионни, ЯҲМ 75 млрд. долларни ташкил этади. Туризм, логистика кўприк қурилиш ва сунъий интеллект шаҳарнинг драйвер соҳаларидан бўлиб, йилига шаҳарга 100 миллиондан зиёд сайёҳлар ташриф буюради.

Наманган вилоят делегацияси Hua Yu Holding Co., Ltd” томонидан Гуянг шаҳрида реновация асосида 500 минг аҳолига мўнжалланган турар жой мажмуаси лойиҳаси билан танишди.
Маълумот учун:“Hua Yu Holding Co., Ltd” компанияси 2005 йилда ташкил топган бўлиб, ҳозирда 25 минг ортиқ ходим фаолият олиб боради, компания томонидан эко шаҳарчалар кўп қаватлик бизнес центрлар куриш билан шуғилланади.Хитойнинг ТОП 50 талик рўйҳатига кирган. Компаниянинг йиллик айланмаси 1.9 млрд.АҚШ долларини ташкил этади.

Маълумот учун: “Hua Yu Holding Co., Ltd” компанияси томонидан 6 йил давомида қуриб битказилган “Янги Гуянг” шаҳарчаси 100 гектар майдонда қурилган бўлиб, унда 500 минг нафардан ортиқ фуқаролар истиқомат килади. Мазкур мажмуада Хитой давлатидаги энг катта савдо маркази (shopping mall), эгизак бизнес маркази, меҳмонхона, таълим, тиббиёт муассасалари, сунъий кўл ва фавворалар барпо этилган бўлиб, 70 мингдан ортиқ доимий ишчи ўринлари яратилган, кунига 200 мингдан ортиқ одамлар ташриф буюради.Шунингдек, компания раҳбари Чжоу Фу билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида 2024 йил 9 декабрь куни Гуянг шаҳрида Наманган вилояти ҳамда “Hua Yu Holding Co., Ltd” компанияси ўртасида тузилган умумий қиймати 900 млн. долларлик "Янги Наманган шаҳарчаси"да турар-жой мажмуаси қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Компания раҳбари томонидан лойиҳа ишларини бошлаш учун ишчи гуруҳи жорий йилнинг май ойида Наманган вилоятига юборилиши ва амалий ишларни бошлаш маълум қилинди.
Маълумот учун:“Hua Yu Holding Co., Ltd” компанияси 2005 йилда ташкил топган бўлиб, ҳозирда 25 минг ортиқ ходим фаолият олиб боради, компания томонидан эко шаҳарчалар кўп қаватлик бизнес центрлар куриш билан шуғилланади.Хитойнинг ТОП 50 талик рўйҳатига кирган. Компаниянинг йиллик айланмаси 1.9 млрд.АҚШ долларини ташкил этади.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик
Кўрфаз давлатлари билан алоқалар мустаҳкамланади
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдусалом Хатамов, Ўзбекистоннинг Кувайтдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аюбхон Юнусов халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида вилоятимизга келдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонлар билан учрашди.
Самимий ва конструктив рухда ўтган суҳбатда туризм, инвестиция, экспорт масалалари борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Учрашувда меҳмонлар 64-халқаро “Гуллар фестивали”га таклиф этилдилар.

Хусусан, хўл ва қуритилган мева экспорти, эко ва тиббий туризм йўналишларида самарали ҳамкорлик қилиш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.Вилоят ҳокими “Наманган халқаро аэропорти”да йўлга қўйилаётган Карго тизими ҳақида тўхталиб, бу вилоят экспорт қамрови ва ҳажмини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Бу юзасидан доимий ҳамкорликка келишиб олинди.
Учрашувда меҳмонлар 64-халқаро “Гуллар фестивали”га таклиф этилдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#халқаро_ҳамкорлик
Хитойлик инвесторлар томонидан Наманган вилоятида йирик тўқимачилик комплексини ишга тушуриш режалаштирилди.
Наманган вилоятини саноат салоҳиятини янада ошириш, минтақавий ишлаб чиқариш комплексини ривожлантириш ва тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш мақсадида Наманган эркин иқтисодий зонасиниг Чуст туманидаги ҳудудида қиймати 100,0 миллион АҚШ долларига тенг йирик тўқимачилик комплексини ташкил этиш режалаштирилди.
“Алоқа Банк” бошқаруви раиси К.Ирисбекова ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси М.Султоновнинг ташаббуси билан Хитойнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан бири — "Comoda Garments Limited" компанияси раҳбари жаноб Steven Zhang бошчилигидаги делегация Наманганга таклиф этилди.
Хорижий инвесторларга Наманган эркин иқтисодий зонасининг инфратузилмаси, мавжуд солиқ ва божхона имтиёзлари, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил тақдимот ўтказилди. Мулоқотлар давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида янги тўқимачилик мажмуаси қурилиши, минглаб иш ўринлари яратилиши, маҳсулотларнинг дунё бозорларига етказилиши ва энг муҳими — халқаро миқёсда тан олинадиган бренд айнан Наманганда шакллантирилиши борасида келишувга эришдилар.
Лойиҳа якунига етказилгач, у нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёдаги энг йирик тўқимачилик компанияларидан бирига айланади . Бу эса Муҳтарам Президентимиз томонларидан олиб борилаётган очиқ ва самарали инвестиция сиёсатининг яна бир амалий ифодаси бўлади.