Namangan viloyati hokimligi
14.6K subscribers
152K photos
15K videos
20 files
20.8K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ахсикент тарих чорраҳасида кўплаб эътиборга молик ходисаларга гувоҳ бўлган улуғ маскан. Ўзим бош бўлиб Бобурнома асарини итальян тилида чоп этганмиз ва уни Давлатингиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жанобларига тақдим этганмиз. Бугун ўша тарихий воқеалар юз берган, буюк Бобур Мирзо таърифлаган ва унинг киндик қони тўкилган қадим шаҳарда эканлигимдан хурсандмиз. Буюк тамаддун ўчоғи эканлиги кўриниб турибди» - италиялик таниқли ношир, журналист ва публицист, сиёсатшунос Сандро Тети ҳамда машҳур итальян меъмори Лаура Переттилар Ахсикент археология паркига ташриф буюрдилар
#Халқаро_ҳамкорлик

Бугун Наманган вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасида Хитой Халқ Республикасининг "ШАНГДОН" провинцияси тадбиркорлар уюшмаси вакиллари иштирокида икки томонлама келишув имзоланди.

Истиқболда Чортоқ тумани худудида жойлашган, янги ташкил этилаётган саноат зонасида "ШАНГДОН" тадбиркорлари томонидан лойиҳаларни амалга ошириш, инновацион ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси Ахборот хизмати
Давлат мукофотлари ўз эгаларига тантанали топширилди

Хабарингиз бор, мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами арафасида Президентимизнинг Фармонларига асосан эл-юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган фидойи инсонлар Давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан мукофотландилар. Улар орасида вилоятимизнинг бир гуруҳ вакиллари ҳам бор.

Вилоят марказидаги “Маърифат маскани”да ушбу мукофотларни эгаларига топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилояти ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, вилоят сектор раҳбарлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Давлат ва жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида юксак мукофотлар соҳибларини муборакбод этиб, уларнинг вилоятни ҳар томонлама ривожлантиришдаги ҳиссаларини эътироф этди.

Шундан сўнг Президентимизнинг тегишли Фармонлари ўқиб эшиттирилиб, Давлат мукофотлари эгаларига тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида Президент соврини учун ўтказилган "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" кўрик-танловининг республика босқичида фахрли 2-ўринни қўлган киритган Чортоқ туманидаги 53-мактаб жамоаси ҳамда Мини футбол бўйича ўтказилган ДХХ раиси кубоги мамлакат босқичида фахрли иккинчи ўринни эгаллаган Наманган шаҳридаги “Дамбоғ” маҳалласи жамоаси вилоят ҳокимининг “Ташаккурнома”си ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt
| Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube