Namangan viloyati hokimligi
14.3K subscribers
149K photos
14.6K videos
20 files
20.2K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#jarayon

Aholiga qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasining 2023 yil 13 iyundagi 346-sonli farmoyishiga asosan Chortoq tumani "Namangan" mahallasi ichki ko‘chalarida asfaltlash ishlari bajarilmoqda.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Jarayon

Uchqo’rg’on tumani Qo’g’ay hududi aholisining uzoq yillik muammosi hal etilmoqda.
#Jarayon

Йўл қуриш, унинг атрофини обод қилиш халқимизга хос эзгу фазилат. Инсонларни узоғини яқин, оғирини енгил қилишга хизмат қилувчи равон йўлларни бунёд этиш борасида айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб қатор ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Чуст туманининг Бирлик маҳалласи аҳолиси учун жорий йилда ташаббусли бюджет дастури асосида узунлиги 1 километр бўлган ички йўл асфалтланиб, фойдаланишга топширилди.

Бу йўл биз учун ниҳоятда қадрли. Боиси жуда кўп йиллар давомида абгор бўлиб ётган бу кўчаларга бугун тараққиёт кириб келди. Бундан оқилона фойдаланмоғимиз , уни асраб — авайлашимиз ҳар биримизни бурчимиздир, дейди маҳалла раиси Шавкатжон Исоров.

Ҳозирда Бирлик маҳалласининг меҳнатсевар фуқаролари ўзлари учун бунёд этиб берилган шундайин равон йўлни асраб — авайлаш, янги йўлни икки четини емирилиб кетишини олдини олиш мақсадида бетон қоплама билан иҳоталаш ишлари уюшқоқлик билан олиб бормоқдалар.
#Jarayon

Текстиль саноатида нафақат вилоятимиз балки мамлакатимиз бўйича ўз ўрнига эга бўлган “Chust textile“ корхонаси замонга ҳамнафас равишда ўз ривожланиш йўлини ишлаб чиққан.  

Айни пайтда 2 500 дан ортиқ фуқароларнинг бандлигини таъминлаган корхонада рақамлаштириш жараёнлари олиб борилмоқда. Хусусан, тикувчилик бўлимига олиб келинган тикув дастгоҳлари тайёр маҳсулотларни санаш ва сифатига баҳо бериш хусусиятига эга.

Корхона кейинги йилларда экспорт географиясини кенгайтириш йўлидан дадил одимламоқда. Бу йўлда дунё стандартларидан келиб чиққан ҳолда маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун мутахассисларни малакасини ошириш мақсадида Туркия, Россия, Қозоғистон сингари ривожланган мамлакат енгил саноат корхоналари билан ўзаро узвий алоқаларни ўрнатган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Monomarkaz | #Qandolat
#Namangan | #Jarayon

⚡️Namangan shahridagi "Ishga marhamat" monomarkazida qandolatchilik yo'nalishida o'qib, ustozlar ko'magi orqali o'z biznesini yo'lga qo'ygan navbatdagi tinglovchimiz Usmanova Nozima

👩‍🍳Avvallari uy bekasi bo'lgan Nozima opa Monomarkazga kelgach,qandolatchilik yo'nalishida o'qib, tajribali ustozlar ko'magi bilan o'z bilimlarini mustahkamladi va Namanganda qandolatchilik sehi tashkil qildi!

Batafsil, yuqoridagi videoda bilib olasiz!

🌐Namangan shahar "Ishga marhamat" monomarkazi axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Jarayon

Қайта тикланувчи энергия ресурслари, хусусан қуёш энергиясидан фойдаланиш юзасидан Чуст туманида амалга оширилаётган ишлар.
#Jarayon

Наманган вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармасида жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида оилавий ажримлар, аёллар ўртасида жиноятчилик, оилаларда репродуктив саломатликни сақлаш, хотин — қизлар бандлигини таъминлаш ва бошқа қатор масалалар юзасидан танқидий-таҳлилий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғи Динара Якубова томонидан оилавий ажримларни камайтириш, хотин — қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида қатор ишлар олиб борилишига қарамасдан Поп, Мингбулоқ, Косонсой, Уйчи ва Наманган туманларидаги бир қатор маҳаллаларда етарли иш ташкилланмаганлиги боис маҳалла хотин-қизлар фаолларига ҳайфсан берилиб, ушбу туман ҳокими ўринбосарларига расмий огоҳлантириш берилди.

Йиғилиш сўнггида бошқарма бошлиғи Д.Якубова томонидан “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини тизимли йўлга қўйиш бўйича ҳам бир қатор таклифлар илгари сурилди.
#Jarayon
#Butunjahon_salomatlik_kuni

7-АПРЕЛ - БУТУНЖАҲОН САЛОМАТЛИК КУНИ.

Шу муносабат билан Наманган вилоятида ҳам турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Учқўрғон тумани ихтисослаштирилган мактабида "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" шиори остида марофон ташкил этилди.

Марафон доирасида масофага югуриш, 5000 қадам юриш ва спортнинг футбол, волейбол, теннис, шахмат, шашка турлари бўйича ўқувчи ҳамда ўқитувчилари ўртасида мусобақалар ўтказилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мунтазам равишда пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини олдини олади ва танадаги ортиқча калорияни йўқотишда ёрдам беради.

Шундай экан, соғлигингизга вақтида эътибор қаратиб, кунингизнинг маълум бир вақтини пиёда юриш билан ўтказинг!

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#nocomment #jarayon #videorolik

Наманган Тўқимачилик Саноати Институтида талабалар учун янги турар жой қурилиш ишлари жадал тарзда бошлаб юборилди

Ушбу лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида 28 млрд маблағ эвазига 400 ўринга мўлжаллангани билан аҳамиятли.

Қурилиш ишлари юқори тезликда ва сифатли амалга оширилмоқда. Бино лойиҳаси замонавий архитектура ва илғор қурилиш технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, талабалар учун барча қулайликлар ва зарурий инфратузилмалар билан таъминланади. Қурилиш майдонида хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор қаратилмоқда ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига қатъий риоя қилинмоқда.
#Jarayon

Наманган вилоятида "Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида "Маънавият фестивали" давом этмоқда.

Чортоқ тумани "Арбағиш" маҳалласида мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан "Бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак Ватанмиз" шиори остида маданий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда РМММ туман бўлинмаси, маданият бўлими, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар қатнашди.

Тадбир давомида туман маданият бўлимининг "Балиқликўл” маданият маркази "Мусиқа жилоси"  ансамбли  томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар маҳалла аҳолисига хуш кайфият бахш этди.

Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими.