Наманган ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказилди
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг масъул ходими Асилбек Муртазаев иштирок этди. Тадбирда ёшлар ўзларининг фикр-мулоҳазалари, долзарб муаммолари ва таклифларини айтишди.
Ёшлар таълим, инновациялар, талабаларнинг фаоллигини ошириш ва бу борада тизимли ишларни амалга ошириш борасида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ушбу соҳаларда ўз таклифларини билдириб ўтдилар.
Ушбу очиқ мулоқот ёшларнинг орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларга ёндашувлар ва янгиликлар киритиш борасида муҳим қадам бўлиб, ўз келажагини ўзи қуришга интилаётган ёшлар учун қимматли тажриба бўлди.
Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
(ТЎРТИНЧИ ҚИСМ)
Наманган шаҳар, Янги Наманган туманидаги мактабда бошланган тадбир Фарғона вилояти Риштон туманидаги деҳқон бозорида ташкил этилган Дима Қаюмнинг кутубхонасида якунига етди.
Халқаро ёзувчи, шоир, ижодкорлардан ташкил топган
гуруҳ аъзоларининг ижодий сафари энди воҳада, яъни Жиззах, Самарқанд ва бошқа вилоятларда давом этади.
«Орзу ва ҳаёт» ижтимоий лойиҳаси.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о повышении качества преподавания музыки, физической культуры и военно-патриотического воспитания в школах.
#Mirziyoyev #taqdimot #talim #maktab
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о повышении качества преподавания музыки, физической культуры и военно-патриотического воспитания в школах.
#Mirziyoyev #taqdimot #talim #maktab
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан йиғилиш бошланди.
Жорий йилда мамлакатимиздаги сув омборларида ўтган йилга нисбатан кўп сув йиғилгани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари бу ҳолат хотиржамликка берилмаслик лозимлигини қайд этди.
Дунёда бир вақтлар чўл бўлган ҳудудларда ёғингарчилик кўпайиб, бошқа жойларда қурғоқчилик кенгайиб бораётган шароитда мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танланган йўл тўғри бўлгани таъкидланди.
Биргина 550 километр канал ва ариқлар бетонлангани ҳисобига 200 минг гектарда сув яхшиланди, йилига 450 миллион куб метр сув иқтисод бўлаяпти.
Сув бошқаруви ислоҳ қилиниб, туман даражасида сувни ҳисобга олиш тизими шаклланди, фермерлар сувни ҳисоб-китоб қилишни ўрганди. Шаффоф тизим туфайли бу йил ерга 2 карра кўп сув борди, яна 6 миллиард куб метр сув ҳисоби жой-жойига қўйилди.
Facebook|Instagram|X

Йиғилишда соҳада ҳали қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.
Кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар бир куб метр сувга республика бўйича ўртача 212 сўм харажат қилинаяпти. Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 2-3 баробар юқори.
Охирги йилларда 1 миллиард доллар ҳисобига Қарши, Аму-Бухоро, Аму-Занг каби йирик насос станциялар модернизация қилинди.
Лекин, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарёда ўрта ва майда эскирган насослар янгиланмагани учун сув таннархи ошиб кетмоқда.
Бетонлаш ҳисобига йўқотиш 10-15 фоизга камайган бўлса-да, 20 та туманда йўқотишлар республикада энг юқори.

Йиғилишда Жиззах вилояти Дўстлик тумани мисоли кўриб чиқилди.
Туманда хитойлик инвесторлар билан сув бошқарувини ақлли тизимга ўтказиш бўйича лойиҳа якунига етказилди.
Сув тақсимланадиган 2 мингта нуқтага ҳисоблагич ва видеокамера ўрнатилиб, кимга қанча сув боргани аниқ кўринади. Автоматлашган бошқарув орқали 20 фоиз, суғориш тармоқларини таъмирлаш ҳисобига яна 10 фоиз сув тежалади. Сув бошқаруви хусусий секторга берилиб, фермерлар билан кооперация тузилади.
Вилоятлар ҳокимларига Дўстликдаги янги тизимни ўрганиш, вилоятидаги сув таъминоти оғир ва харажати қиммат 1 тадан туманда Дўстлик тажрибасини жорий қилиш топширилди.

Ноябрь-март ойлари каналларни бетонлаш учун энг қулай вақтлиги таъкидланди. Ҳали 18 минг километр магистрал ва 94 минг километр ички каналларни бетонлаш зарур.
Каналларда йилига 13 миллиард куб метр сув йўқотилаяпти. Бу – Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарёнинг бир йил ишлатадиган сувига тенг.
Шу сабабли келгуси йилда бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Масъул идораларга 66 та магистрал канал лойиҳаси ва экспертизасини якунлаб, қурилиш ишларини тез фурсатда бошлаш, бунга арзон цемент етказиб беришни ташкил қилиш топширилди.
Умуман, ҳокимлар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди.
Мутасаддилар ҳар бир каналга ажратилаётган ҳар бир сўмни мақсадли, тежамкорлик билан тўғри ишлатиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Ҳар бир каналга Ирригация университети, Сув муаммолари илмий институти, 9 та техникумни “дуал таълим” асосида бириктириш муҳимлиги таъкидлади.
Улар лойиҳадан бетонлаш тугагунча бўлган барча жараёнларни илмий ёндашув асосида кузатиб, тавсия ва хулосасини беради.
Каналларни бетонлаш ҳисобига сув оқими тезлашади. Бу – кичик ГЭСлар қуриб, электр олиш учун катта имконият.
Масалан, Навоий вилояти каналларида 11 мегаваттли 148 та микро ГЭС қуриш бошланди. Бунда маҳаллий компонент юқори бўлган, Навоийни ўзида ишлаб чиқарилаётган ускуналардан фойдаланилмоқда.
Умуман, республикада 2 мингта мана шундай микро ГЭС қуриб, йилига қўшимча 600 миллион киловатт электр олиш мумкинлиги таъкидланди.
Вилоят ҳокимлари олдига Навоий мисолида ўз ҳудудларининг саноат салоҳиятини ишга солиб, маҳаллий компоненти юқори бўлган шундай микро ГЭСларни лойиҳалаштириш ва барпо этиш вазифаси қўйилди.

Президентимиз 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлишини таъкидлади.
Ҳозир республикадаги 2,5 миллион гектар ерни суғоришга 1 минг 600 дан зиёд насос станция йилига 6,8 миллиард киловатт электр сарфлаяпти. 2017 йилда 2 миллион гектарга 8,3 миллиард киловатт ишлатилар эди.
Хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга Жиззах ва Наманган бош насос станцияларини шаффоф ва жозибадор шартда халқаро тендерга чиқариш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Ҳозир республикадаги 2,5 миллион гектар ерни суғоришга 1 минг 600 дан зиёд насос станция йилига 6,8 миллиард киловатт электр сарфлаяпти. 2017 йилда 2 миллион гектарга 8,3 миллиард киловатт ишлатилар эди.
Хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга Жиззах ва Наманган бош насос станцияларини шаффоф ва жозибадор шартда халқаро тендерга чиқариш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Фермер хўжаликларида 1 минг 700 та насос йилига 1 миллиард киловатт электр сарфлайди.
Уларга электр харажати учун бу йилги бюджетда 170 миллиард сўм субсидия режа қилинган эди. Келгуси йил бунга яна 250 миллиард сўм ажратилмоқда.
Масалан, хоразмлик 92 нафар деҳқон замонавий насос ўрнатиб, электрни 20 фоиз тежаяпти. Қуёш панели ўрнатиш ҳисобига эҳтиёжидан ортган электрни давлатга сотиб, ойига қўшимча 7-8 миллион сўм даромад олаяпти.
Хоразм тажрибасини кенгайтириш мақсадида электр харажати учун субсидияни насосларни янгилаш ва қуёш панеллари ўрнатишга боғлаш кераклиги қайд этилди.
Ушбу тажриба асосида ҳар йили 1000 тадан фермерни янги тизимга ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
Уларга электр харажати учун бу йилги бюджетда 170 миллиард сўм субсидия режа қилинган эди. Келгуси йил бунга яна 250 миллиард сўм ажратилмоқда.
Масалан, хоразмлик 92 нафар деҳқон замонавий насос ўрнатиб, электрни 20 фоиз тежаяпти. Қуёш панели ўрнатиш ҳисобига эҳтиёжидан ортган электрни давлатга сотиб, ойига қўшимча 7-8 миллион сўм даромад олаяпти.
Хоразм тажрибасини кенгайтириш мақсадида электр харажати учун субсидияни насосларни янгилаш ва қуёш панеллари ўрнатишга боғлаш кераклиги қайд этилди.
Ушбу тажриба асосида ҳар йили 1000 тадан фермерни янги тизимга ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Республика бўйича 2 миллион гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани натижасида ўтган йилнинг ўзида 2 миллиард куб метр сув тежалди. 50 дан ортиқ маҳаллий корхона бундай технологияларни ўзимизда чиқараяпти.
Шундай бўлса-да, томчилаб суғориш жорий қилинди, деб ҳисобот берилган барча далаларда ҳам бу тизим ишламаяпти. Қорақалпоғистонда эса лазерли текислашга 10 миллиард сўм субсидия берилган бўлса-да, бу маблағ ишлатилмасдан қолмоқда.
Масъул идораларга лазерли текислаш, сув тежовчи технологияларнинг жорий этилиши ва ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.
Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади.
Умуман, келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.