Namangan viloyati hokimligi
14.3K subscribers
149K photos
14.7K videos
20 files
20.3K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Яна бир муҳим масала – баҳор ва куздаги сел сувларини йиғиб, суғоришда ишлатиш лозим.

Масалан, Қўшработ туманининг “Хонназор”, “Чорлоқ”, “Қўрғон”, “Шовона” ва “Қийқим” маҳаллаларидан ўтган сойдан йилига 36 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетади.

Бу ерда кичик сув омбори қурилса, 2,5 минг гектар ерни ўзлаштириш, янги ерларни интенсив сабзавотчилик учун аҳолига бериб, 4 минг ишсизни банд қилиш ва 600 та оилани камбағалликдан чиқариш мумкин.

Бундай сел сув омборларини Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Фарғонадаги яна 9 та туманда барпо қилиб, 50 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш имкони бор.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Президент сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан-бир йўли – рақамлаштириш эканини таъкидлади.

Насос станцияларига 1,7 мингта “онлайн” назорат қурилмаси ва 12 мингта “ақлли сув” қурилмаси олиб келинган. Лекин улардан олинадиган маълумотларни жамлаб, таҳлил қиладиган ахборот тизими йўқ.

Шу боис, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади. Ушбу марказ сув истеъмоли ва уни ҳисобини юритишнинг ягона ахборот тизимини ишга туширади.

Ҳозирда сув солиғидан тушумнинг 40 фоизи туман сувчиларида қолмоқда. Лекин, 27 та туманда ундирилган сув солиғидан маблағ сув етказиш хизматларига ўтказиб берилмаган. Вилоят ҳокимликларига бир ҳафтада ушбу камчиликни бартараф қилиш топширилди.

Молия вазирлигига бундан буён сув солиғидан тушум бюджет ва сувчилар ўртасида автоматик равишда тақсимланишини таъминлаш топширилди.

Йиғилишда соҳа мутасаддиларининг ҳисоботлари, фермер хўжаликлари раҳбарларининг таклифлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Аъзамжон Исаков вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида таълим сифат ва самарадорлиги, битирувчиларни ОТМларга йўналтириш, таълим тизимида бугунги кун ислоҳотларининг бориши,  йўл қўйилган камчиликлар таҳлили, амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев, вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, шаҳар ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, муаммоларни тизимли  ҳал этиш масалалари чуқур таҳлил қилиниб, келгусидаги вазифалар муҳокама этилди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Аъзамжон Исаков вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аъзамжон Исаков айни пайтга қадар Янги Наманган тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи асосида амалга оширилди.

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам рационального использования воды и энергетических ресурсов, а также сокращению потерь в сельском хозяйстве.

#Mirziyoyev #videoselektor #suv #samaradorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танлаган йўлимиз тўғри бўлди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X