#SPORT_TAYM
#LIVE
⚽️ 🇺🇿 Осиё Чемпионлар лигаси "Навбаҳор" - "Нассажи" 🇮🇷 учрашуви бошланғич таркиблар маълум қилинди:
"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Азимжон Аҳмедов, Милош Милович, Иброҳим Йўлдошев, Жамшид Искандеров, Филип Иванович, Жамшид Болтабоев, Аброр Исмоилов, Дониёр Абдуманнопов, Темурхўжа Абдухолиқов, Игор Голбан.
📺 Эслатиб ўтамиз, учрашув "Namangan TRK" ва "Sport tv" орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилади.

#Live
НамМҚИ ва Ланьчжоудаги Цзяотун университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Пекинда бўлиб ўтаётган биринчи Ўзбекистон—Хитой таълим форуми доирасида Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Ланьчжоудаги Цзяотун университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур университет 1958 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунгача асосан транспорт тармоғи учун 50 минг нафардан ортиқ юқори малакали мутахассислар тайёрланган. Ҳозирда эса бу ердаги муҳандислик, транспорт, меъморчилик, иқтисодиёт ва менежмент каби йўналишларда 17 минг талаба таҳсил олмоқда.
НамМҚИ ректори Шарифжон Эргашев ва Ланьчжоудаги Цзяотун университети вакили профессор Зу Тинжун томонидан имзоланган меморандум профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, малака ошириш ва стажировкалар, ҳамкорликда илмий ишлар олиб бориш ва дарслик, қўлланмалар тайёрлаш каби кўплаб қирраларни ўз ичига олади.
НамМҚИ медиа маркази

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BIZNES_FORUM
#LIVE
📹🇺🇿🇨🇳 "Наманган-Хитой" бизнес форуми доирасида Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт мажмуасида "Made in Namangan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси қизғин паллага кирди
💼 Вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Иномов, Наманган металлургия комбинати таъсисчиси Гулбаҳор Тожимирзаева хитойлик инвесторлар, йирик компаниялар раҳбарларига кўргазмаларни таништириш асносида Наманган иқтисодий салоҳияти ҳақида маълумотлар бўйича беришмоқда. Тадбиркорлар ўртасида икки томонлама амалий мулоқотлар давом этмоқда.
Айниқса, хитойлик тадбиркорларда қишлоқ хўжалиги, шу жумладан мош ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қизиқиш уйғотди. Эътироф этиш даркор, ўтган 2023 йилда Наманганда 40 миллион долларлик мош маҳсулотлари экспорт килинди.

Попда хитойлик инвесторлар билан меморандум имзоланди
Айни дамда бўлиб ўтаётган учрашув давомида, хитойлик тадбиркорларда қишлоқ хўжалиги, шу жумладан ҳўл мевалар ҳамда дуккакли маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган маҳаллий тадбиркорларнинг фаолияти катта қизиқиш уйғотди.
Эътироф этиш даркор, ўтган 2023 йилда Попда 12 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.
Мулоқот давомида "Наманган-Хитой" инвестиция ва бизнес форуми доирасида дуккак маҳсулотларни йиғиш, қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш бўйича меморандум имзоланди.
Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BIZNES_FORUM
#LIVE
📹🇺🇿🇨🇳 "Наманганга тикилган 325 миллион доллар" - шаҳримиздаги "Маърифат маскани"да "Наманган - Хитой" Халқаро инвестиция ва бизнес форумининг тантанали очилиш маросими бошланди
Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкилланган мазкур нуфузли иқтисодий анжуманда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, маҳаллий тадбиркорлар, Хитойдан келган 300дан зиёд ишбилармонлар доиралари вакиллари иштирок этмоқда.
Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззоқов таъкидлаганидек, ўтган 2023 йилда Наманган ва Хитой ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 325 миллион долларни ташкил этиб, бу кўрчаткич 2017 йилга нисбатан 3,5 бароварга ошди.

#live «Ипак йўли бўйлаб туризм тармоқларини яратиш» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади
Наманган шаҳридаги маърифат масканида Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти GIZ ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлиги ўтаётган тадбирда 12 мамлакатда 20 дан ортиқ экспертлар иштирок этишмоқда.
Дастлабки, сессиялардан сўнг хабар берамиз, бизни кузатиб боринг.
Медиа Департамент
Наманган шаҳридаги маърифат масканида Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти GIZ ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлиги ўтаётган тадбирда 12 мамлакатда 20 дан ортиқ экспертлар иштирок этишмоқда.
Дастлабки, сессиялардан сўнг хабар берамиз, бизни кузатиб боринг.
Медиа Департамент
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live #FlowerFestNamangan Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов 63-Халқаро Гуллар фестивали доирасида Қўл жанги бўйича вилоят ҳокими соврини учун профессионал спортчилар ўртасида ўтказилаётган турнирнинг илк жанги ғолибларини тақдирлаб берди.
Мусобақа қизғин давом этмоқда
#Давлатобод #Афсоналар_водийси
Медиа Департамент
Мусобақа қизғин давом этмоқда
#Давлатобод #Афсоналар_водийси
Медиа Департамент
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
#SPORT_TAYM
📹🥊 Наманганда қўл жанги бўйича Республика турнири қизғин ва муросасиз кечмоқда!
Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси" тематик парки амфитеатрида Наманган вилояти ҳокими соврини учун спортнинг қўл жанги тури бўйича профессионал спортчилар ўртасидаги Республика турнири муросасиз ва шиддатли руҳда ўтмоқда.
63-Халқаро Гуллар фестивали доирасида ташкилланган мазкур мусобақада 53 килограммдан +97 килограммгача бўлган вазн тоифасида маҳоратли қўл жанги усталари рингга чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жангда ғолиб чиққан спортчи 1000 АҚШ доллари, мағлубиятга учраган рақиб 700 доллар миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади.

#live
Тўрақўрғонда “CCI-Namangan Limited” хорижий корхонасининг қурилиш жараёни бошланди!
Мазкур корхона томонидан “Соса-соlа бренди остидаги салқин ичимликлар ишлаб чиқариш”га оид қиймати биринчи босқичда 27,7 млн. АҚШ доллари ва иккинчи босқичда 23,3 млн. АҚШ доллари бўлган умумий 50 млн. АҚШ доллари қийматидаги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида 300 та янги иш ўринлари яратилиши, шунингдек, йиллик 750 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
Тўрақўрғон тумани “Ибрат” массивида жойлаштирилган мазкур корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилган.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида "Маҳалла обод — юрт обод!" шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан бошланди
Институт ректори бошчилигида ташкил этилаётган ҳашар давомида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.
Ушбу ҳашарда айниқса институт ёшлар координаторлари ва фаол талабалари жонбозлик билан иштирок этмоқда. Улар ўзлари таҳсил олаётган масканнинг янада кўркам қиёфага кириши учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

ҲАШАР — ЭЛГА ЯРАШАР
#live #онлайн
✅ Ҳашар — бу халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан биридир. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саховат ва бунёдкорлик мужассамдир.
📌 Бугун Наманган тўқимачилик саноати институтида эрта тонгдан ректор бошчилигида институтнинг барча ходимлари иштирокида кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Наманган тўқимачилик саноати институти Матбуот хизмати

⚽️🏆 Фарғонада Ўзбекистон кубоги финал ўйини бошланди!
Бугун - 2024 йил 5 октябрь куни Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бошланди.
Ўйин "Sport" ва "Namangan" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда. Таниқли спорт журналистлари Хайрулло Ҳамидов ва Даврон Файзиев томонидан шарҳлаб борилмоқда.
"Лочинлар" бугунги учрашувда ғалаба қозонишса, Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун йўлланмага эга бўлишади. Наманганлик футболчиларга омад тилаймиз!
🌍 Namangan24.uz

Наманган шаҳри аҳолисини узлуксиз газ таъминоти билан таъминлаш ва бу борада хизмат сифатини яхшилаш бўйича амалий ишлар жадал суръатларда давом этмоқда.
Жумладан, 2024 йил 29 ноябрь куни Оромгоҳ кўчасида жойлашган 1-Навоий ҳудудининг газ ҳисоблагичи Наманган шаҳри, "Оби ҳаёт" МФЙ, А.Темур кўчасига кўчирилди. Шунингдек, юқори босимли газ таъминотини таъминлаш мақсадида РДУК-200 ГБС қурилмасини ўрнатиш ва диаметри 530 миллиметр бўлган газ тармоғига янги замонавий юқори босимли ГБС қурилмаларини улаш ишлари амалга оширилди.
Мазкур тадбирлар шаҳар аҳолисининг газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва барқарор хизмат кўрсатишни таъминлашга қаратилган. Бу ишлар натижасида аҳоли ҳамда саноат объектларининг газ таъминоти янада яхшиланиши кутилмоқда.
Барча ишлар малакали мутахассислар томонидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда бажарилмоқда.
«Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

#ЖАРАЁН
#LIVE
Автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлиги таъминланмоқда
Айни пайтга келиб водий вилоятлари, хусусан, Наманган вилоятида ҳам қор ёғишни бошлади. Бу эса ўз навбатида автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда янада масъулиятни оширади.
Вилоятнинг барча ҳудудларида туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасалари томонидан давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги йўлларда музламага қарши қум-туз, шлак аралашмалари сепилиб, махсус техникалар ёрдамида йўлларни қордан тозалаб, ҳаракат хавфсизлиги таъминланмоқда.
Ҳудудларда йўл ходимлари томонидан мунтазам равишда йўлларни қордан тозалаш ишлари давом этмоқда.
Наманган вилояти Автомобил йўллари бош бошқармаси Ахборот хизмати