Namangan viloyati hokimligi
14.3K subscribers
150K photos
14.8K videos
20 files
20.5K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
#islohotlar_amalda

ОИЛАЛАР ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШГА ЯНА БИР ИМКОНИЯТ

Маълумки, яқинда «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга асосан, фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022–2025 йилларда захирага қайтарилади ҳамда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка учун фуқароларга 0,1 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали ижарага берилади.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманида бўлиб, оилалар даромадларини ошириш йўлидаги бу имкониятдан унумли фойдаланиш бўйича мутасаддиларга тавсиялар берди. Айниқса, «дафтар»ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга устунлик берилишини ҳисобга олиб, маҳалла фуқаролар раислари уларнинг рўйхатини адолатли шакллантириш, танловда фаолликни таъминлашлари муҳимдир, дейилди мулоқотда.
#islohotlar_amalda

Инсон қадри: яна бир имконият

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун, 28 ноябрь куни Наманган тумани Миришкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Миришкор Жобир Сардор" фермер хўжалигида фуқаролар билан ўзаро юзма-юз мулоқотда бўлди.

Учрашув жараёнида вилоят ҳокими тумандаги "Темир дафтар","Аёллар дафтари","Ёшлар дафтари" ҳамда иш билан банд бўлмаган фуқароларимизга 10 йил муддатга деҳқончилик қилишлари учун ер ажратиб беришилишини таъминлаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда масъул мутасадди раҳбарлар масъулиятини ошириш, электрон танлов тартиблари бўйича ҳам сўз юритди.

Эслатиб ўтамиз, «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022–2025 йилларда захирага қайтарилади ҳамда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка учун фуқароларга 0,1 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали ижарага берилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Islohotlar_amalda
#YangiNamangan

Янги Наманган тумани Ёшлик маҳалласида 14 км қисмида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Жараёнлар билан қуйидаги ролик орқали танишишингиз мумкин

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Islohotlar_amalda

408-SONLI QAROR IJROSI

To‘raqo‘rg‘on ko‘chasining “Baynalmilal” mahallasidan o‘tgan qismiga asfalt yotqizilmoqda.

Namangan shahar hokimligi axborot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#islohotlar_amalda
#Namangan_shahri

Namangan shahrining "Sharq tongi", "Mariifat", "Olvalizor" mahallalarida ichmlik suvi tarmoqlarini yangilash ishlari davom etmoqda.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Islohotlar_amalda

💥Namangan tumanida xotin-qizlar bandligini taʼminlash ishlari jadal olib borilmoqda

Namangan tumani Navroʻz mahallasining drayveri gulchilik hisoblanadi. Mahalladagi 120 nafar ishsiz xotin-qizlar doimiy va mavsumiy gul yetishtirish ishlari bilan bandligi taʼminlangan.

✍️Namangan viloyati Oila va xotin-qizlar boshqarmasi matbuot xizmati
#Islohotlar_amalda
#Obod_manzillar

Давлатобод туманининг “Халқлар дўстлиги” маҳалласида 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий янги қиёфага эга бўлди

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, "Бола дунёга келганидан бошлаб, унда айнан мактабгача бўлган ёшда ақлий фаоллик ошади, ахлоқий-эстетик ва жисмоний хислатлар шаклланади".

Бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳам, тарбияга янгича, тизимли ёндашув, болада таянч фазилатларни кафолатли шакллантиришда оила, мактабгача таълим, умумий таълим, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, маҳаллаларнинг ижтимоий-педагогик имкониятларини тўлиқ юзага чиқаришни ва улар орасида илмий-методик узвийликни янги даражага кўтаришни тақозо этади.

Ана шу мақсадларда тумандаги 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Обод маҳалла” дастури доирасида 360 ўринли МТТ капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди ва шу ўринда “Халқлар дўстлиги” МФЙда  истиқомат қилаётган аҳоли учун туҳфа бўлди.

Ушбу таълим ташкилотининг қурилиш таъмирлаш ишлари учун 4 миллиард 612 млн  сўм маблағ ажратилган бўлиб, уни “Мирхолдоршо ота” хусусий корхонаси томонидан ишлар бажарилиб фойдаланишга топширилди. Мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бир гуруҳ хоналари замонавий жиҳозлар билан жиҳозланди. Тарбияланувчиларни сифатли таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Очилиш маросимида туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев, сектор раҳбарлари, жамоатчилик иштирок этди. Нуронийлар фарзандлар таълим-тарбияси учун ғамхўрлик кўрсатаётган муҳтарам Юртбошимизга миннатдорлик сўзларини айтдилар.

@davlatobodhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Islohotlar_amalda

Тинчлик маҳалласи Чуст туманининг энг олис ҳудудларидан саналади. Эртамиз эгаларининг муносиб таълим — тарбия олишлари йўлида бу ерда жойлашган 12 умумий ўрта таълим мактаби замон талаблари асосида мукаммал таъмирланмоқда.

https://t.iss.one/Chusttumanhokimligi