This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#FlowerFestNamangan #flower_fest_63
63-халқаро “Гуллар фестивали”да нафақат сайлу томошалар, гул савдоси ҳам авжида
Наманган шаҳрининг Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи шарқий томонида, Усмон Носир номли кўчада 500 дан зиёд гулчилар ишқибозларга ўз маҳсулотларини таклиф этяптилар.
Улар орасида қўшни вилоятлардан келган гул етиштирувчилар ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Эътиборли томони, савдога чиққан гул турлари сони кўп ва узоқ йиллардан буён парваришлаб келинаётгани ҳам талайгина.
Гулчилар сулоласининг иккинчи авлоди – тажрибали гулчи Баҳромжон Мўминов фикр-мулоҳазалари билан танишинг.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live #FlowerFestNamangan Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов 63-Халқаро Гуллар фестивали доирасида Қўл жанги бўйича вилоят ҳокими соврини учун профессионал спортчилар ўртасида ўтказилаётган турнирнинг илк жанги ғолибларини тақдирлаб берди.
Мусобақа қизғин давом этмоқда
#Давлатобод #Афсоналар_водийси
Медиа Департамент
Мусобақа қизғин давом этмоқда
#Давлатобод #Афсоналар_водийси
Медиа Департамент
#FlowerFestNamangan 63-Халқаро Гуллар фестивали доирасида Қўл жанги бўйича Наманган вилояти ҳокими соврини учун профессионал спортчилар ўртасида турнир ўтказилди
"Afsonalar vodiysi" амфитеатридаги тадбир аввалида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўз олиб, иштирокчиларга омад тилади.
Юртимизнинг 16 нафар энг кучли спортчилари иштирок этган жанглар томошабинларга катта хаяжон улашди.
Мазкур мусобақа Yoshlar TV орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Маълумот учун, 15 кунда Наманган шаҳрига 4,7 миллион маҳаллий сайёҳ ташриф буюрди. Шундан 168 мингини 58 давлатдан келган хорижлик меҳмонлар ташкил этди.

#FlowerFestNamangan Ахсикент - буюк тамаддуннинг қайта жонланиши | Наманганга келган сайёҳ борки унинг қадами Ахсикент ва Янги Ахсига етади. Ҳар икки маскан бугун вилоят туризмининг гавжум манзилига айланган. Улар ортидан Тўрақўрғондаги яна бир неча нуқталар сайёҳлар билан тўлиб бормоқда.
Маҳдуми Аъзам, Умаршайх Мирзо, Бобур Мирзо, Мулла Шамс Шавқий, Исҳоқхонтўра Ибрат каби башарият буюкларига бешик бўлган юрт зиёрат туризмида ҳам ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда
Маҳдуми Аъзам, Умаршайх Мирзо, Бобур Мирзо, Мулла Шамс Шавқий, Исҳоқхонтўра Ибрат каби башарият буюкларига бешик бўлган юрт зиёрат туризмида ҳам ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FlowerFestNamangan #flower_fest_63
«Мода ва истеъдод-2024» модалар намойишининг ёрқин лаҳзаларидан завқ олинг
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
«Мода ва истеъдод-2024» модалар намойишининг ёрқин лаҳзаларидан завқ олинг
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FlowerFestNamangan Илм-маърифат, маданият ва адабиёт бўйича халқаро анжуманларга бой ўтаётган 63-Халқаро гуллар фестивали меҳмонларининг иккинчи манзили Ахсикент ёдгорлиги бўлмоқда.
Кимё халқаро университети томонидан ташкилланган ва 40 дан ортиқ хорижий давлат экспертлари иштирок этган халқаро илмий-амалий анжуман қатнашчилари дунё тамаддуни ўчоқларидан бири бўлган қадим Ахсикентда бўлдилар
Кимё халқаро университети томонидан ташкилланган ва 40 дан ортиқ хорижий давлат экспертлари иштирок этган халқаро илмий-амалий анжуман қатнашчилари дунё тамаддуни ўчоқларидан бири бўлган қадим Ахсикентда бўлдилар
#FlowerFestNamangan #flower_fest_63
Азиз наманганликлар ва шаҳримиз меҳмонлари!
Вилоятимизда давом этаётган 63-Халқаро гуллар фестивали доирасида бир-биридан ажойиб тадбирлар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 19-00дан бошлаб Наманган шаҳридаги Усмон Носир ҳиёбонида вилоятимиз рассомларининг рангтасвир ижодлар кўргазмаси ва санъат асарларининг савдоси бўлиб ўтади.
Нафосат ва нафислик тадбирига марҳамат!
Мўлжал: Наманган шаҳар ҳокимлиги олдида.
Барчани санъат асарлари кўргазмаси ва савдосига таклиф этамиз.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Азиз наманганликлар ва шаҳримиз меҳмонлари!
Вилоятимизда давом этаётган 63-Халқаро гуллар фестивали доирасида бир-биридан ажойиб тадбирлар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 19-00дан бошлаб Наманган шаҳридаги Усмон Носир ҳиёбонида вилоятимиз рассомларининг рангтасвир ижодлар кўргазмаси ва санъат асарларининг савдоси бўлиб ўтади.
Нафосат ва нафислик тадбирига марҳамат!
Мўлжал: Наманган шаҳар ҳокимлиги олдида.
Барчани санъат асарлари кўргазмаси ва савдосига таклиф этамиз.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#FlowerFestNamangan 63-Халқаро Гуллар фестивали доирасида Поп тумани кенгликларида ўтказилган Лаванда сайли ўз бағрига минглаб гул шайдолари жам қилди
Тадбирнинг очилиши катта шодиёнага айланди. Унда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботиржон Нуриддинов ҳамда туман ҳокими Аъзамжон Султановлар сўзга чиқиб, бу йилги фестивалнинг нуфузи, мазмун-моҳияти янада кенгайиб бораётганини ва эндиликда хар йили Поп туманида хам лаванда сайли кўтаринкиликда нишонланишини алоҳида таъкидлади.
MEHRIGIYO компанияси томонидан 40 млн. доллар қийматида 500 гектарда доривор ўсимликлар, 540 тонна қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Бепоён тоғ ён бағирларида ташкил этилган лаванда маскани гул шайдолари билан янада гавжумлашди. Меҳмонларни ўзига ром этаётган ушбу янгича манзара, бетакрор уйғунлик билан гул шайдоларини эътиборини тортди. Қолаверса, меҳмонлар учун эсдалик суратга тушиш манзилларидан бирига айланди.