Forwarded from Ibrohim Usmonov
#Эслатма
❓Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасидан фойдаланиш шартлари ҳақида биласизми ?
🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ.
ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА
ЎРҚ -680- сон 01.04.2021
✅9- модда. Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасида бинолар ва иншоотларни, шу жумладан ер ости иншоотларини қуриш тақиқланади, бундан енгил конструкцияли иссиқхоналарни ва бошқа иморатларни, шунингдек суғориш иншоотларини қуриш мустасно.
✅10- модда. Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасида енгил конструкцияли иссиқхоналар ва бошқа иморатлардан, шунингдек суғориш иншоотларидан ташқари иншоотлар ва иморатлар, шу жумладан ер ости иншоотлари аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органининг ёзма тақдимномасига кўра деҳқон хўжалиги бошлиғи мазкур иншоотлар ва иморатларни ваколатли давлат органининг ёзма тақдимномасини олган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ихтиёрий равишда ўз ҳисобидан бузиб ташлаши ҳамда ер участкасини олдинги ҳолатига келтириши шарт.
Ваколатли давлат органининг ёзма тақдимномаси деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, иморатлар ва иншоотларни, шу жумладан ер ости иншоотларини бузиб ташлаш ҳамда ер участкасини олдинги ҳолатига келтириш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал этилади.
Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси Матбуот хизмати