NAMANGAN KADASTR
1.46K subscribers
10.6K photos
952 videos
9 files
4.43K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Мақсадимиз – ҳалол ишлаш.

Бугун,
Кадастр агентлиги Наманган вилоят бошқармаси комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси М.Нурматов, кадрлар бўлими бош мутахассиси М.Ҳожиев ва мутасадди ходимлар томонидан Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Поп туман бўлим ва филиалида барча шахсий таркиб иштирокида “Мақсадимиз – ҳалол ишлаш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда барча ходимлар жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан порахўрлик, хизмат буюриш, таъмагирлик қилиш каби жиноятларга қўл урмасликлари, бугунги кунда олаётган ойлик маошлари ўзлари ва оилалари эҳтиёжини тўлиқ қондираётгани, агарда иродалари сустлик қилиб, ноқонуний бойлик орттириш мақсадида юқоридаги каби жиноятларга қўл урсалар, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномалари бекор қилинишдан тортиб то жиноий жавобгарликка тортилишларига розиликларини билдириб ўз қўллари билан тилхат ёзиб берганликлари қайд этиб ўтилди.
Forwarded from Kosonsoyliklar — Rasmiy kanal (👤 Kosonsoylik Bot)
​​Хурматли тадбиркорлар ва фукаролар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармон 3-бандига асосан Кадастр агентлигининг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш бўйича асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари этиб белгиланган.
Мазкур фармонга асосан фойдаланишингизда бўлган ер майдонларини (боғдорчилик, узумчилик, деҳқон хўжалиги, дала томорқа ва бошқа мақсадлар учун берилган) кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатасининг Косонсой туман филиалига мурожаат қилиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишингизни ҳамда мазкур ер майдонларига тегишли ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан қурилиш қилмаслигингизни Кадастр агентлиги Косонсой туман бўлими сизларни огоҳлантиради.
Акс ҳолда қуйидаги амалдаги қонунларга асосан жабобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Кадастр агентлиги Косонсой туман бўлими

@KOSONSOY
▪️Dehqon xo'jaligi yerlarini ijaraga berish tartibi▪️

🟩 O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 24.11.2021-yildagi "Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish tartibiga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash to‘g‘risida"gi 709-sonli qarori bo'yicha ma'lumot!

#DavKadastrPalata #huquqiy_asos #qaror

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING MA’MURIY JAVOBGARLIK TO‘G‘RISIDAGI KODEKSI.

60-modda. Ikkinchi qismi. Yer uchastkalarini o‘zboshimchalik bilan egallab olish, shu jumladan ushbu yer uchastkalariga nisbatan qonuniy huquqlari mavjud bo‘lmagan holda ulardan foydalanish, —
fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravari, mansabdor shaxslarga esa — 50 baravari miqdorida jarima solishga sabab bo‘ladi.

Uchinchi qismi. O‘zboshimchalik bilan egallab olingan, ajratilgan yer uchastkasiga tutash bo‘lgan va tutash bo‘lmagan yer uchastkalarida qurilish ishlarini amalga oshirish, —
fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining 150 baravari, mansabdor shaxslarga esa — 300 baravari miqdorda jarima solishga sabab bo‘ladi.

Ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilgan huquqbuzarlikni birinchi marta sodir etgan shaxs, agar u o‘zboshimchalik bilan egallangan yer uchastkasining qaytarilishini ta’minlasa va o‘zboshimchalik bilan egallab olishning oqibatlarini bartaraf etsa, javobgarlikdan ozod etiladi.
#Kadastr #Foydali_malumot

FUQAROLAR HAMDA TADBIRKORLAR DIQQATIGA!

Fuqarolarga qulaylik yaratish maqsadida www.my.gov.uz yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali siz Bino va inshootning tashqi ko‘rinishini o‘zgartirishni kelishishga online ariza yuborishingiz mumkin.

Yanvar oyida umumiy yagona portal orqali 101 ta murojaat kelib tushgan.
(19.01.2202 holatiga)

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Президент Шавкат Мирзиёев бугун "Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади.

2021 йил октябрь ойида давлатимиз раҳбари Бухоро вилояти Ромитан туманида “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичига ташриф буюриб, баҳсни кузатган, тадбир сўнгида нутқ сўзлаб, билимдон ёшларга шароит яратиш учун кўплаб ташаббусларни билдирган эди.

Ушбу ташаббуслар ижросини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар Президент қарорида белгилаб берилди. Жумладан:

Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига “Заковат” интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларни тизимли равишда ривожлантиришга доир вазифалар юкланди;

— 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган “Заковат” стипендияси жорий этилади;

2022 йилдан бошлаб, босқичма-босқич умумий ўрта, Президент, ўрта махсус ва профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида “Заковат” интеллектуал клублари фаолияти йўлга қўйилади ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида интеллектуал ўйинлар жамоалари учун алоҳида хоналар ташкил этилади;

— 2022 йилдан бошлаб ҳар йили талабалар ўртасида Интеллектуал олимпиада ташкил қилинади. Унда умумжамоа ҳисобида дастлабки учта ўринни қўлга киритган олий таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси топширилади;

— интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда ОТМ талабалари таълимнинг кейинги босқичига базавий тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;

— таълим муассасаларида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал клубларининг координатори бўлган профессор-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида бир марталик устама тўлаб берилади;

— 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрель ойида “Интеллектуал ҳафталик” тадбири ўтказиб борилади;

— ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларга мотивация бериш мақсадида машҳур олимлар, жумладан, Нобель мукофоти соҳиблари билан учрашувлар ташкил этиб борилади;

— “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларининг ҳудудий ва республика босқичи ғолибларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олиш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тайинлаш амалиёти йўлга қўйилади;

— Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да мавсумий ишлайдиган “Интеллектуал мактаб” лойиҳаси йўлга қўйилади;

— “Янги Ўзбекистон боғи”га туташ ҳудудда “Заковат интеллектуал ўйинлари клуби” учун алоҳида бино ҳамда “Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси” барпо этилади. Мазкур бинолар Ёшлар ишлари агентлигининг балансида бўлади;

— интеллектуал турнирлар ташкил қилиш, билимдон ёшларни рағбатлантириш, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган компьютер ва мобиль ўйинларни яратган дастурчиларга грант ва субсидиялар ажратиш мақсадида 2022 йилда 50 млрд сўм миқдорида, кейинги йилларда асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ давлат бюджетидан маблағ ажратилади.
🔸Uy-joy uchun yosh yetakchilarga subsidiya beriladi🔸

🔶Yoshlar yetakchisiga ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joy uchun subsidiya beriladi.

🔶Prezidentning joriy yil 19 yanvardagi “Mahallalarda yoshlar bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qaroriga muvofiq joriy etilayotgan Yoshlar yetakchisi lavozimiga yoshlar bilan ishlash tajribasiga ega, yoshlarni ergashtira oladigan, shaxsiy fazilatlari bilan namuna ko‘rsatgan, fidoyi, sadoqatli va vatanparvar nomzodlar ochiq tanlovlar asosida ishga qabul qilinadi.

🔶Boshqa hududlardan kelib o‘z faoliyatini olib borayotgan Yetakchi uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravarigacha bo‘lgan miqdorda turar joy ijara to‘lovi qoplab beriladi va ipoteka krediti asosida sotib olinayotgan uy-joy qiymatining 50 foizi miqdorida subsidiya beriladi.

#DavKadastrPalata #yoshlar #subsidiya

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам на 2022 год в сфере приватизации объектов государственной собственности.
“Мақсадимиз – ҳалол ишлаш” мавзусида йиғилишнинг бугунги манзили вилоятнинг Уйчи тумани бўлди.

Кадастр агентлигининг Наманган вилоят бошқармаси комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси М.Нурматов, кадрлар бўлими бош мутахассиси М.Ҳожиев ҳамда Давлат кадастрлари Палатасининг Наманган вилояти бошқармасидан бош мутахассис Б.Валиев, матбуот хизмати раҳбари Ш.Тоштемировлар томонидан Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Уйчи туман бўлим ва филиалида ҳам барча шахсий таркиб иштирокида “Мақсадимиз – ҳалол ишлаш” мавзусида йиғилиш ўтказдилар.
▫️Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlarda monitoring▫️

❇️ Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlarda monitoring ishlarini amalga oshirish, yerlarni muxofaza qilish va yer tuzish faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy xujjatlarni tasdiqlash to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 14.01.2022 yildagi 22-qarori bo‘yicha ma’lumot.


#DavKadastrPalata #huquqiy_asos #yerlarda_monitoring

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари давлат активларини хусусийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар суръати қониқарсиз эканини таъкидлади.

Жорий йилда давлат активларини хусусийлаштиришдан тушиши прогноз қилинаётган маблағлар кўрсаткичи жуда камлиги, тармоқ ва ҳудудларда ҳанузгача 2 мингта самарасиз ишлатилаётган давлат мулки объектлари мавжудлиги кескин танқид қилинди.

Вилоят ҳокимликлари балансида ҳам йиллар давомида 170 га яқин бўш объектлар сотилмасдан турибди.

Шунинг учун Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановга хусусийлаштириш ишларини
суст ташкил этгани учун ҳайфсан эълон қилинди.

Шунингдек, Давлат активлари агентлигининг Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқарма бошлиқлари, трансформация ва хусусийлаштириш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун “Ўзагросервис” жамияти раиси Р.Хайитов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
"Жойларда ерларни аукционга чиқариш орқали жорий йилда бор-йўғи 400 миллиард сўм тушумни таъминлаш режаси мутлақо қониқарсиз.

Биргина мисол: Тошкент вилоятида 14 гектар ер участкаси 3,5 миллион долларга ноқонуний йўллар билан сотилгани ҳамма раҳбарларни ўйлантириши керак. Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?

Тасаввур қилинг, давлат қанчадан-қанча пулларни йўқотмоқда! Бу пулга қанча мактаб, қанча боғча ва йўл қуриш мумкин эди. Нега шуни ҳокимлар ўйламайди?

Ваҳоланки, ушбу вилоятда ўтган йил давомида ер участкаларини сотишдан атиги 18 миллиард сўм маблағ тушган. Бу бозор нархида нари борса 5-10 гектар ернинг нархи", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Davlat ro‘yxatidan o‘tgan🔹

◻️Davlat kadastrlari palatasi hududlar bo‘yicha 2021 yil 10-17 yanvar kunlaridagi ko'chmas mulkka bo'lgan huquqlarni davlat ro'yxatidan o'tkazish yuzasidan jami ma’lumotlarni taqdim etadi.

◻️Ushbu ma’lumotda siz, ro‘yxatdan o'tkazish uchun kelib tushgan arizalar soni va ularning qanchasi ro‘yxatdan o‘tkazilganligi bo‘yicha statistik ma’lumotlarga ega bo‘lishingiz mumkin.

◻️O'tgan hafta davomida Davlat ro'yxatidan o'tkazilgan ob'ektlar soni umumiy 11 273 tani tashkil etdi.

#DavKadastrPalata #ro_yxatdan_o_tkazish #statistika

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING MA’MURIY JAVOBGARLIK TO‘G‘RISIDAGI KODEKSI.

60¹-modda. Sug‘oriladigan yerlarni o‘zboshimchalik bilan egallab olishga yo‘l qo‘ymaslik bo‘yicha choralar ko‘rmaslik

Sug‘oriladigan yerlarni o‘zboshimchalik bilan egallab olishga yo‘l qo‘ymaslik bo‘yicha yer egasi, yerdan foydalanuvchi yoki ijarachi tomonidan choralar ko‘rilmaganligi, shu jumladan yer uchastkasi o‘zboshimchalik bilan egallab olinganligi fakti to‘g‘risida vakolatli organlar xabardor etilmaganligi, —

fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravari, mansabdor shaxslarga esa — ellik baravari miqdorida jarima solishga sabab bo‘ladi.

https://t.iss.one/namkadastr
🔹Hududlardagi telegram kanallarimiz🔹

🔘Davlat kadastrlari palatasining hududlardagi telegram kanallariga a’zo bo‘ling.

🔘Hududlardagi axborot xizmatlarimiz mazkur kanallar orqali joylarda, tizimga oid yangilik va o‘zgarishlardan muntazam xabardor qilib borishadi!

1. Jizzax viloyati

https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot

2. Surxondaryo viloyati
https://t.iss.one/surxonkadastr

3. Sirdaryo viloyati
https://t.iss.one/sirdaryo_kadastr

4. Namangan viloyati
https://t.iss.one/namkadastr

5. Qaraqalpog'iston R.
https://t.iss.one/qrkadastr

6. Qashqadaryo viloyati
https://t.iss.one/Qashkadastrpress

7. Toshkent viloyati
https://t.iss.one/tvkad

8. Buxoro viloyati
https://t.iss.one/buxkadastr

9. Xorazm viloyati
https://t.iss.one/xorazm_kadastr_press

10. Farg'ona viloyati
https://t.iss.one/fargonakadastr

11. Andijon viloyati
https://t.iss.one/andijonkadastr

12. Navoiy viloyati
https://t.iss.one/navkadastr

13. Samarqand viloyati
https://t.iss.one/samkadastr

14. Toshkent shahri
https://t.iss.one/kadastr_uzb

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook|
📌📌ЙИЛ ТАНЛОВИ-2021 ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ

#3-ўрин «ЭНГ НАМУНАЛИ ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ»
Кадастр агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан 2021 йил 1 майдан бошлаб янги интеграциялашган ахборот тизимида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш бошланди. Бугунги кунда 166,4 мингта қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг 23,1 млн гектар (96 %) ер майдонлари рақамлаштирилди ва электрон харитада аниқ жойи, чизмаси ва чегараси ахборот тизимига киритилди.
Қуввати 800 терабайтлик “Маълумотлар маркази” ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” тўлиқ ва ArcGIS дастурида онлайн геопортал пилот тарзида ишга туширилди.
46 500 та Географик объектлар номлари давлат экспертизасидан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан биринчи маротаба 416 та хариталарни ўзида жамлаган 2 жилддан иборат Ўзбекистон Миллий атласи яратилди.

КУЗАТАМИЗ!

Ҳақиқий журналистлар каналига уланинг:
⬇️⬇️⬇️

Ўзбекча | O`zbekcha
▫️Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlarda monitoring▫️

❇️ Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlarda monitoring ishlarini amalga oshirish, yerlarni muhofaza qilish va yer tuzish faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy xujjatlarni tasdiqlash to‘g‘risida O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 14.01.2022 yildagi 22-qarori bo‘yicha ma’lumot.


#DavKadastrPalata #huquqiy_asos #yerlarda_monitoring

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
#Kadastr #Yil_tanlovi_2021

Har yili an'anaviy o'tkazib kelinadigan O‘zbekistonning eng faol jurnalistlari va blogerlari eʼtirofi asosida taʼsis etilgan “Yil tanlovi” taqdirlash marosimining «ENG NAMUNALI DAVLAT TASHKILOTI» nominatsiyasida bu yil Kadastr agentligi faxrli 3-o'rinni egalladi. Ko'plab davlat idoralari orasida jurnalist hamda blogerlar tomonidan e'tirof etilish sohada haqiqatan katta o'zgarishlar bo'layotganining yaqqol isboti desak adashmaymiz.

Kadastr agentligi xalqimiz va davlat idoralari o'rtasida ko'prik vazifasini bajaruvchi ommaviy axborot vositalari bilan hamkorlikka va aholimiz xizmatiga har soniya tayyordir.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
⚡️KADASTR TARIXI

🔹Tarixiy jihatdan yerni hisobga olish maqsadida olib boriladigan yer uchastkalari va ularning maydonlarining chegaralarini ko‘rsatish bilan bog‘liq kadastr va kadastr ishlari paydo bo‘lishining ildizlari Qadimgi Misr (mil.av 3000 yil) davriga borib taqaladi.

🔹“Kadastr” atamasining o‘zi Rim hukmdori Avgust davridan (miloddan avvalgi 27 yil) ildiz otgan bo‘lib, unga ko‘ra, yer uchun o‘lpon undirish hisob birligi – caputigum tasdiqlangan va aholini ro‘yxatga olish – caputigum registrum joriy etilgan. Vaqt o‘tishi bilan bu so‘zlar bitta - caputastrum va keyinchalik cadastrum so‘ziga birlashdi.

🔹O‘rta asrlarda kadastr tadqiqotlari va kadastrni yuritishning asosiy tamoyillari amalda o‘zgarmadi. Faqat 1718-yildan boshlab, Rim kadastrining modelidan so‘ng, Jovanni Giakomo Marinoni triangulyatsiya va poligonometrik usullardan foydalangan holda yer chegaralarini aniqlash bilan birinchi ilmiy asoslangan kadastrni ishlab chiqdi.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
Dehqon xo'jaligi yerlarini e-auksion.uz orqali ijraga oling!

Ayni paytda Namangan viloyatida 209 ta yer maydonlari ochiq tanlovlarga chiqarilgan bo'lib, ochiq elektron tanlovlarda ishtirok eting!

▪️ Mingbuloq tumanidan 22 ta (ko'rish)
▪️ Namangan tumanidan 15 ta (ko'rish)a
▪️ Norin tumanidan 65 ta (ko'rish)
▪️ Pop tumanidan 20 ta (ko'rish)
▪️ To'raqo'rg'on tumanidan 28 ta (ko'rish)
▪️ Uychi tumanidan 29 ta (ko'rish)
▪️ Uchqo'rg'on tumanidan 17 ta (ko'rish)
▪️ Chortoq tumanidan 8 ta (ko'rish)
▪️ Chust tumanidan 3 ta (ko'rish)
▪️ Yangiqo'rg'on tumanidan 2 ta (ko'rish)

Tumanlarda yer maydonlari chiqarish ishlari olib borilmoqda.