NAMANGAN KADASTR
1.46K subscribers
10.6K photos
952 videos
9 files
4.43K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Geoportal

🌏 Бугунга қадар Геопорталга умумий киритилган ер участкалари сони85 685 та бўлиб, уларнинг ҳужжат бўйича ер майдони4 882 459 гектарни, амалдаги ер майдони эса – 5 076 705 гектарни ташкил этади.

📝 Давлат рўйхатидан ўтказилган фермер хўжаликлари сони 66 306 тани ташкил этади ва уларнинг ҳужжат бўйича умумий майдони3 890 916 гектарни, амалдаги умумий ер майдони эса3 866 399 гектарни ташкил этиши маълум бўлди.


Telegram Instagram YouTube Facebook
#Huquqiy_asoslar #Yer_ajratish

Yer uchastkalarini xususiy sektorga mulk huquqi bilan berish tartibi kuchga kiradi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining PF-6243-son farmoniga asosan 2021 yil 1 avgustdan boshlab yer uchastkalari xususiy sektorga — mulk va ijara huquqi asosida, davlat tashkilotlariga — doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladi.

Hokimlar va mahalliy kengashlarning yer uchastkalarini to‘g‘ridan to‘g‘ri ajratish, foydalanishga berish, kelgusida ajratish uchun zaxiralash, biriktirish, obodonlashtirish uchun berish yoki yerlarni boshqacha yo‘l bilan tasarruf qilish, sug‘oriladigan yerlarni sug‘orilmaydigan yoki boshqa yer toifasiga, sug‘orilmaydigan qishloq xo‘jaligi yerlarini boshqa yer toifasiga o‘tkazish va ular yuzasidan qaror, farmoyish yoki boshqa turdagi hujjat qabul qilish huquqi bekor qilinadi.
Forwarded from Kadastr - Live
💳 Кадастр паспортини олиш учун қаерга мурожаат қилинади?

🏢 Давлат хизматлари марказига(ДХМ) ўзи келиб ёки
🌐 Ягона интерактив давлат хизматлари портали(ЯИДХП) орқали мурожаат қилинади.

🏢 ДХМ ёки 🌐ЯИДХП: Сўровномани тегишлиги бўйича Давлат кадастрлари палатасининг худудий филиалига юборади.

КАДАСТР ФИЛИАЛИ:
📏📐📝 Жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади ва тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) 🏢 ДХМга, ариза берувчига 🌐 ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

📍Объект манзилини белгилайди ёки ўзгартиради (талаб этилганда).

💳 Регламентда кўрсатилган (объект мураккаблигига қараб) муддатларда кадастр паспортини тайёрлайди.

🏢 ДХМ ёки 🌐 ЯИДХП: Хабарномани (инвойс) ариза берувчига беради. Реал вақт режимида.

👨🏻‍💼👩🏼‍💼 Ариза берувчи: Хабарномада (инвойс) белгиланган тўловни амалга оширади.

🏢 ДХМ ёки 🌐ЯИДХП: Тизимдан кадастр паспортини юклаб олади (чоп этади) ва ариза берувчига кадастр паспортини беради.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #geofazoviy

Республикамизнинг ягона фазовий маълумотлар базаси яратилади.

🌐 Фазовий маълумотлар — фазовий объектлар тўғрисидаги, уларнинг жойлашуви, шакли, хоссалари хақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Оддий қилиб айтганда, навигация хариталари, геопорталлар, интернет веб-сервисларнинг маълумотлар базаси фазовий маълумотлардан ташкил топади. Бунда, аэро ва космик суратлар, дронлардан олинган маълумотлар, хариталарда кўрсатилган ер, бино-иншоот, йўллар, дарёлар, қувурлар ва улар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар фазовий маълумотларнинг таркибий қисми ҳисобланади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Шамситдин Тоштемиров
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20-декабрдаги №1023-сонли қарорини Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси тизимида ижроси юзасидан
МАЪЛУМОТ.

1-босқич. Бўш ер майдонларини аниқлаш.
Туман ва шаҳар филиаллари томонидан аниқланган бўш ер участкалари
сони – 5093 та. Майдони - 159.1 га.
2-босқич. YERELEKTRON автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш.
"YERELEKTRON" ААТ киритилган ер участкалари сони – 4158 та. Майдони – 119.4 га.
3-босқич. Аукцион савдоси.
"E-Ijro auksion" ДУКга юборилди – 1546 та. Майдони 66.2 га.
Аукцион савдосида турган – 814 та. Майдони – 38.4 га.
Аукцион савдосида сотилган ер участкалари – 337 та. Майдони 19.9 га.
Натижада яратилаётган иш ўринларини сони – 2552 та.
Киритилаётган инвестиция миқдори – 223376 млн. сўм.

Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти Матбуот хизмати.
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Фарғона водийсида 29–31 июль кунлари сел келиш хавфи маълум қилинди

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 29–31 июль кунлари сел келиши хавфи бор. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ва водийнинг Қирғиз Республикаси билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 29-31 июль кунларида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.

➡️ Наманган хабарлари
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, шароитлар билан танишди.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

@Militsiya_Uzb👈🏽
Forwarded from Ibrohim Usmonov
#Эслатма

Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасидан фойдаланиш шартлари ҳақида биласизми ?

🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ.
ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА

ЎРҚ -680- сон 01.04.2021

9- модда. Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасида бинолар ва иншоотларни, шу жумладан ер ости иншоотларини қуриш тақиқланади, бундан енгил конструкцияли иссиқхоналарни ва бошқа иморатларни, шунингдек суғориш иншоотларини қуриш мустасно.

10- модда. Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасида енгил конструкцияли иссиқхоналар ва бошқа иморатлардан, шунингдек суғориш иншоотларидан ташқари иншоотлар ва иморатлар, шу жумладан ер ости иншоотлари аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органининг ёзма тақдимномасига кўра деҳқон хўжалиги бошлиғи мазкур иншоотлар ва иморатларни ваколатли давлат органининг ёзма тақдимномасини олган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ихтиёрий равишда ўз ҳисобидан бузиб ташлаши ҳамда ер участкасини олдинги ҳолатига келтириши шарт.
Ваколатли давлат органининг ёзма тақдимномаси деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, иморатлар ва иншоотларни, шу жумладан ер ости иншоотларини бузиб ташлаш ҳамда ер участкасини олдинги ҳолатига келтириш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал этилади.

Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйида яратилган шароитлар билан танишди.
Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни фан, санъат ва спорт ташкилотлари билан боғлаб, тарбияланувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с условиями в доме Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте.
Подчеркнута важность развития способностей детей путем взаимодействия детских домов и специальных школ-интернатов с научными, художественными и спортивными организациями.
Ответственным лицам даны соответствующие указания.

#Mirziyoyev #tanishuv #Меhribonlik #bolalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Шароити оғир бўлган Меҳрибонлик уйларини Президент Aдминистрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлари оталиққа олади.

@Militsiya_Uzb👈🏽