NAMANGAN KADASTR
1.44K subscribers
10.6K photos
957 videos
9 files
4.45K links
KADASTR AGENTLIGI VA DAVLAT KADASTRLARI PALATASI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMALARI

📍 Manzil: 160100, Namangan shahar, Xiva ko’chasi, 3-uy.

☎️ Tel. +99869 233-27-64
🖨 Tel./Faks: +99869 233-08-13

🌎 Web-sayt: namkadastr.uz
✉️ E-mail: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Жонланган коронавирус. Махсус касалхонадан фотолавҳа

Наманган шаҳар Баркамол авлод спорт комплексида ташкил этилган махсус касалхонадан фотолавҳа.

6 июль ҳолатига Наманганда коронавирус билан оғриганлар сони 3486 нафарга етган бўлса, шундан соғайганлар 3315 нафарни ташкил этади. Шу куни 15 нафар фуқарода коронавирус ҳолати аниқланган.

➡️ Наманган хабарлари
ЭЪЛОН.
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори жорий йилни 28-июнида Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 2-ярим йилликда вилоятнинг туман (шаҳар)ларида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул кунларини ўтказиш жадвали тасдиқлаган.
Унга асосан бошқарма бошлиғи Нозимжон Равшанович Инамов Уйчи тумани жисмоний ва юридик шахслари учун САЙЁР ҚАБУЛ ўтказади.
🏢 Манзили: Уйчи тумани, Ғофур Ғулом кўчаси 333-уй. Туман кадастр филиали биноси.
Вақти: 2021 йил 20-июль куни соат 10-00 да.
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар! Кадастр масалалари бўйича саволларингиз, таклифларингиз бўлса марҳамат мурожаат қилинг!
Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси
Матбуот хизмати.
#Huquqiy_asoslar

🏢 DAVLAT KADASTRLARI PALATASI HUDUDIY BOSHQARMALARINING ASOSIY VAZIFALARI

🔹Davlat kadastrlari palatasi, hududiy boshqarmalar, tuman (shahar) filiallariga yuklangan vazifalar va funksiyalar samarali bajarilishini taʼminlash;

🔹ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazish;

🔹hududlar davlat kadastrining yuritilishini tashkil etish va amalga oshirish;

🔹foydalanuvchilarni belgilangan tartibda kadastr axborotlari bilan taʼminlash.
Наманганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сон Фармони юзасидан семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва жамоатчилик назоратини амалга оширишга доир Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш жараёнларига кенг жамоатчиликни жалб этиш мақсадида Агентлик томонидан ҳудудларда туркум семинарлар ташкил этилмоқда.

Семинарларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 6 июль куни Наманган шаҳрида ташкил этилиб, унда Агентлик директорининг ўринбосари Умида Тухташева, вилоят ҳокимининг ўринбосари Шухрат Мусаев ҳамда Агентлик масъул ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида иштирокчиларга шаффофликни таъминлаш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришнинг аҳамияти, бу борада қабул қилинган Президент фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда унинг Наманган вилояти мисолида ижроси ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Батафсил: https://bit.ly/3hk0Y93

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Forwarded from Ibrohim Usmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ер_назорати #Наманган_Янгиқўрғон_тумани

🏢Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сонли қарорда белгиланган функцияларини амалга ошириш учун учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда ер ва кадастр назорати тадбирлари олиб борилмоқда.

Тадбирлардан мақсад ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, ер майдонига бўлган ҳуқуқни ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлашдан иборат.

🔍Вилоятнинг Янгиқўрғон туманида хам ана шундай назорат тадбирлари ўтказилди. Натижада, ерга бўлган ҳуқуқни ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмаган 188 нафар ердан фойдаланувчига маъмурий баённома тузилди, 1 кунда 52 нафар фермер хўжалигининг ер майдонларига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилди.

🔷Шу каби тадбирлар қолган туманларда ҳам давом этмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
Матбуот хизмати
Каналга уланиш:
📲
https://t.iss.one/namkadastr
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Наманган вилоятида 5 та туман узумчиликка ихтисослашади

Бугунги кунда вилоятда 9 033 гектар майдонда узумзорлар ташкил этилган бўлиб,
- 6 789 гектар хўраки;
- 665 гектар кишмишбоп;
- 1 579 гектар саноатбоп узумлар етиштирилмоқда.

➡️ Наманган хабарлари
⚡️Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш бўйича фармон ва қарорни имзолади.

❗️Кейинги йил 1 январдан амалдорлар мол-мулкини декларациялаш бошланади

Даромадлари ва мол-мулки декларация қилинувчилар рўйхатига давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган ташкилотлар раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари киритилади.

Президент имзолаган фармонга кўра, декларациядан бош тортиш ва унга қасддан нотўғри маълумотлар киритиш давлат хизматидан четлаштирилишга ва жавобгарликка сабаб бўлади.

@Militsiya_Uzb👈🏽
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #davlat_xizmatlari #interaktiv_xizmatlar

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг
қуйидаги хизматларидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали фойдаланишингиз мумкин:

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #aerogeodeziya #topografiya

◾️Республика аэрогеодезия маркази Жаҳон банки иштирокидаги “Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш тизимларини модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасини бажармоқда.

Республикамиздаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонларини хатловдан ўтказиш ишларини жадаллаштириш мақсадида DMCIII русумли аэрофотокамерадан фодаланилмоқда.

Олинган суратлардан Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида 1:10 000 ва 1:2000 масштабдаги ортофотопланларни яритиш мақсадида GPS қурулмаларидан фойдаланган ҳолда планли ва баландлик нуқталарини олиш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kadastr agentligi Namangan viloyati boshqarmasi tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2021 yil 12 fevraldagi 66-sonli qarorda belgilangan funksiyalarini amalga oshirish uchun uchuvchisiz uchish apparatlaridan foydalangan holda yer va kadastr nazorati tadbirlari olib borilmoqda.

Tadbirlardan maqsad yer maydonlarini o‘zboshimchalik bilan egallash, yer maydoniga bo‘lgan huquqni o‘z vaqtida davlat ro‘yxatidan o‘tkazmaslik holatlarini aniqlashdan iborat.

🔍Viloyatning Yangiqo‘rg‘on tumanida ham ana shunday nazorat tadbirlari o‘tkazildi. Natijada, yerga bo‘lgan huquqni o‘z vaqtida davlat ro‘yxatidan o‘tkazmagan 188 nafar yerdan foydalanuvchiga maʼmuriy bayonnoma tuzildi, 1 kunda 52 nafar fermer xo‘jaligining yer maydonlariga bo‘lgan ijara huquqi davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi.

🔷Shu kabi tadbirlar qolgan tumanlarda ham davom etmoqda.

❗️Eslatib o‘tamiz qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish ishlari olib borilmoqda.

Matbuot xizmati
Forwarded from Kadastr - Live
Ҳуқуқий билимингизни синаб кўринг!

Кўп квартирали уйдаги (турар жой) квартирага кадастр паспортини тайёрлаш неча кунда амалга оширилади? Муддат Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан белгиланган.
Anonymous Quiz
65%
3 иш кунигача
23%
5 иш кунигача
10%
10 иш кунигача
2%
1 ойгача